«Азаттык»: Партиялар ваъда қилган «дориломон ҳаёт»

782

Қирғизистонда маҳаллий маҳаллий кенгашларга иштирок этаётган партияларнинг асосий ваъдалари-шиорлари маъулм бўлди. Кузатувчилар ваъдаларнинг аксарияти пуч - амалга ошиши имконсиз нарсалар эканини айтишмоқда.

Мақоланинг асл нусхаси «Азаттык» радиосининг сайтига чиққан.

Бу сафар ҳам транспорт, йўл, сув, тиббиёт ва билим беришга боғлиқ ижтимоий масалалар ҳал қилинади деган кўп. Сайлов жараёнларини кузатувчи таҳлилчилар эса, айтилганларнинг кўпи қуруқ ваъдалар эканлигини, айримларини бажариш деярли мумкин эмаслигидан огоҳлантиради.

Бишкек шаҳар кенгаши сайловига иштирок этаётган партиялар орасида жамоат тарнспортларида юриш бепул бўлади, ҳар бир туғилган болага 50 минг сомдан берилади деб ваъда қилганлар бўлди.

Тез ёрдам хизматини ислоҳ қилиш тўғрисидаги сўзлар айниқса бу тармоқни яхши билган мутахассисларни ҳам ғазаблантирди. Пиёдалар учун қулай шароит яратиш, шаҳардаги тирбандликларни камайтириш мақсадида кўп қаватли авто тўхташ жойини қуриш, қирғиз тилини ўргатадиган бепул курсларни очиш, билим олиш, тиббий хизмат кўрсатишни яхшилаш тўғрисидаги ваъдалар ҳам бор.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Токтайим Умўталиева партияларнинг дастурларини, унда айтилган ваъдаларни тахлил қилиб чиқди. У сайловга отланган партияларни қуруқ ваъдалар бериш билан шуғулланяпти деб танқид қилди:

- Барча партияларни аниқ ижтимоий дастурлари йўқ. Масалан, шаҳарга биринчидан фуқароларнинг хавфсизлиги керак. Етарли иш ҳақи, мухтожларга ижтимоий ёрдам бериш. Мана шуларнинг барчаси қаралмади. Аниқ таклифлар йўқ. Масалан, машина тўхташ жойини қуриб берамиз дейишмоқда. Уни қуриш учун ер керак, у ердан аҳоли фойдаланадими деган масала бор. Авто тўхтовчи жой системаси умумий шаҳар хавфсизлик системасига кириб, шунинг асосида хал қилиниши керак.

“Адолатли сайлов” ассоциациясининг етакчиси Айнура Усупбекова ваъдаларнинг бажарилишига назорат йўқлигини, шу сабабли сиёсий жавобгарлик унутилаётганини таъкидлади:

- Масалан, бир партия бюджетни кенгайтирамиз демоқда. Бу ваъдани бажариш қийин. Ваъдаларнинг кўпи бизнинг сайловчиларни алдаш амали бўлмоқда. Дастурларни қарасангиз, ундай қиламиз, бундай қиламиз деб ваъдаларни беришмоқда. Масалан, ҳозир шаҳарда жамоат транспортида бепул юра оладиган уч категориядаги одамлар бор. Авваллари мана шундай 13 категория бор эди. Ваъда бераётганлар муниципал машиналарни бепул қиламиз ёки хусусий жамоат транспортларни яна қўшадими, номаълум. Хусусий жамоат тарнспортларини бепул қилишни тасаввур қилиш ҳам мумкин эмас. Муниципал машинлар эса ўзлари дотацияда ўтиради. Агар бепул қиламиз деб ваъда беришса, унда партиялар пулни ўз чўнтагидан тўлаши керак бўлади. Масалан, ҳозир “Онугуу-Прогресс” партияси “Бишкекдаги пиёдалар йўлаги замон талаби” деб айтмоқда. Бу ваъдами ёки айтилган сўзми? Ёки "мустақил ўлка, эркин элнинг давлати" деб чиқди. Бу нима дегани? Ваъда ҳам шундай бўладими? Аслида мана шундай ҳайратланарли ваъдалар бўлмоқда.

“Политмер kg” лойиҳаси 2011-йилдан бери сайлов жараёнларида унда айтилган ваъдаларни ва бажарилишини кузатади. Лойиҳа етакчиси Наргиза Нанакеева бу сайлов ваъдалари ҳам аввалгиларидан фарқланмаганини билдирди:

- Умуман олганда аввалгидай  оммавий ваъдалар бўлмоқда. Масалан, "Кыргызстан" партиясида ваъдалар кўп. Масалан, барқарорлик бўлади, янгиланишга йўл деган ваъдалар бор. Бундай маънодаги ваъдалар асосан барча партияларга тегишли. Бўлгани ким озроқ, ким кўпроқ айтаётганини кузатмоқдамиз. “Онугуу-Прогресс”, “Республика-Ата-Журт” партияларида шаҳарни ёритиш, автомашина тўхташ жойларини қуриш, ипотека беришни яхшилаш аниқ ва реал ваъдалар бор. Бироқ барча партияларда яшаш ҳаётингларни яхшилаймиз, деган ҳавоий ваъдалар ўрин олган. Бу маҳаллий кенгашларни сайлаш бўлганлигидан ҳар бир ҳудуднинг ўзига яраша саволларига жавоблар берилади.

Бишкек шаҳар кенгашининг собиқ депутати Союзбек Салиевнинг, сўзларига кўра, дастурларнинг бажарилиши шаҳар бюджетига тобе:

- Дастурларда айтилган ваъдаларнинг бажарилиши молия министрлиги шаҳарга тушган солиқнинг қанча фоизини шаҳарнинг ўзига қолишига тобе. Агар шаҳарда йиғилган солиқнинг барчасини шаҳарни ўзида қолдирса, бир қанча масла ҳал бўлади. Бироқ бизда давлатга кўз тиккан дотацияда ўтирган ҳудудлар кўп. Бундан бошқа ҳам ҳукуматнинг чиқимлари блр. Шаҳардан йиғилган солиқнинг барчаси ўша томонга кетади ва бошқа инфраструктура учун деб халқаро донорлордан яна пул келмоқда. Агар ютиб чиққан партия кенгашда босим ўтказса, молия министрлиги билан тил топишолса дастурларини амалга оширса бўлади.

Маҳаллий кегашларга сайловнинг тарғиботи, овоз беришга бир кун қолганда якунланади. Қирғизистон бўйича 20дан ортиқ шаҳар кенгашига сайлов бўлади. Ундаги 600га яқин ўрин учун 35 партиядан 700дан ортиқ номзод курашмоқда.