Семетей Султанов футбол федерациясининг президенти бўлиб қайта сайланди

701

Бу лавозимга ягона номзод бўлган Қирғизистон Республикаси  Футбол федерациясининг ҳозирги президенти Семетей Султанов иккинчи муддатга қайта сайланди.

Қирғизистон Республикаси Футбол федерацияси (ҚРФФ) президентини сайлаш 27-ноябрда бўлиб ўтди.

Федерация президентлигига Семетей Султанов ягона номзод бўлган. Овоз беришда у ўлканинг барча ҳудудидаги 50 вакилликнинг умумий қўлловига эга бўлган.

ҚРФФнинг президентидан ташқари Федерациянинг вице-президенти ва ижрои қўмиталари ҳам сайланган.

Семетей Султанов Футбол федерациясини 2012-йилнинг 7-декабридан буён бошқариб келади.

Бу вақт оралиғида Қирғизистон терма жамоаси ФИФА рейтингида 102-ўринга кўтарилиб, 2019-йили БААда ўтадиган футбол бўйича Осиё кубогига чиқишга номзод саналади.

Бундан ташқари U-16 ўсмирлар жамоаси ҳам футбол бўйича Осий чемпионатида гуруҳлар босқичидан сараланиб чиқиб муваффақиятга эришмоқда.

Бу Қирғизистон учун қайси ёшдагилар турнири бўлмасин финал босқичида мусобақага чиққан биринчи ҳолат

Муаллиф: Каминат Имирханова

Сурат: КРФФ