Турли ўлканинг таниқли инсонлари Voice Project акциясига иштирок этиб, адолатсиз қамалган санъат аҳлини қўллаб чиқишган. Лойиҳа иштирокчиларининг орасида режессёри Олег Сенцовнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилган Жонни Депп бор.
«Voice Project» лойиҳаси — сўз эркинлиги учун қамалганларни қўллаб чиққан санъат одамлари. Лойиҳада британия мусиқачиси Петер Габриэл, голливуд актёри Жонни Деп, россиялик Pussy Riot панк-рок гуруҳининг аъзоси Надежда Толоконникова, америкалик мусиқачилар Алекс Эберт, Том Морелло ва француз-чили қўшиқчиси Ана Тижу бор.
Мусиқачилар билан голливуд актёри Imprisoned for Art ҳарактига иштирок этиб, уларнинг фикрича адолатсизлик билан қамалган одамни танлаб, танланган одамларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиб бўшатилишига чақиради.
Жонни Депп украиналик режиссёр Олег Сенцовни ҳимоя қилган. Сенцов Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатларига бағишланган фильмни тасвирга олган.
Жонни Депп украин режиссери Олег Сенцовни ҳимоя қилган. Сурат: Time.
Олег Сенцов 2014-йили Симферополда қамалиб, «террористик фаолият» учун — Қримдаги «Единая Россия» сиёсий партиясининг эишигини ёқиш, Қиримдаги Ленин ҳайкали билан Симферополдаги мангу судни портлатишга тайёргарлик бўйича айбланган. Сенцовни 2015-йили 20 йилга озодликдан маҳрум қилган. Судда режиссёр Украина мадҳичсини куйлаган.
Алекс Эбберт қўшиқчи Тран Ву Ан Бинни қўллаб чиққан. Унга Вьетнамда «давлатга қарши тарғибот» учун олти йил қамоқ жазоси ва икки йил уй қамоғи чиқарилган. Тран Вунинг бошқа вьетнамлик қўшиқчилари Бо Мин Трига ёзиб берган қўшиғидаги Вьетнамнинг Хитойга қарши тинч қаршиликлари тўғрисидаги сатрлари «давлатга қарши тарғибот» деб танилган.
Тран Ву, шунингдек, ёшларнинг ватанпарварлик ҳаракати лидери ва улар демократия билан дин эркинлигини қўллаб келишади.
Питер Габриел журналист, Швеция ва Эритреянинг Давит Айсакни қўллашга қарор қилган. Эритреяда Давит тергов ва судсиз 2001-йили қамоққа олинган.
Унга ҳеч қандай айб қўймай номаълум муддатга турмага ҳукм чиқарилган. Уни қамаб, қийнашган. Унинг етти журналист ҳамкасби турмада вафот этган.
Давит Айсак Эритреяда туғилган, бироқ сиёсий вазият сабабли унинг оиласи Швецияга кўчиб кетган. У ўз юртига кўплаган мукофотлар билан қайтиб келиб, ўлкаси тарихида биринчи мустақил газетага асос солган.
Том Морелло рассом ва Тайландда қамалган Том Дандини ёқлаб чиққан. Том Данди — Таннат Танаватчарон, тай рассоми, журналист ва блюз мусиқачиси қатори таниқли.
У 2016-йили «монархияни ҳақорат қилгани» ва «компьютер жиноятлариучун қамалган. Биринчи ҳолатда уни демократияни қўллаб сўзлагани сабаб бўлса, иккинчисида — YouTubeдаги сўзлари.
Таннатни аввал етти йил, етти ой қамашиб, кейинчалик яна уч йилу тўрт ой муддат қўшишган. Турмада эса 11 йил ўтиради.
Ана Тижу Саудия Арабистонида қамалган фаластинлик оқин Ашраф Файадни озод қилишга чақиради. Ашраф Фаластиндан Арабистонга кўчиб бориб, ўз юртидаги урушни тасвирлаган шеърлари учун қамалган.
Бундан ташқари, Ашрафнинг устидан «Худони, Муҳаммад пайғамбарни ва Саудия Арабистонини қарғади» деб полицияга ариза ёзилган.
Ашраф ўзи ислом динидалиги учун бундай маълумотни инкор қилган. Бироқ унинг сўзларини ва гувоҳларнинг кўрсатмаларини суд қабул қилган эмас. Айблов учун далил қатори оқиннинг «Инстаграм»ги расим ва узун сочлари «атеизмни билдирганлиги учун» кўрсатилган.
Дастлаб оқин Ашраф Файадга тўрт йил қамоқ жазоси ва 800 қамчи уриш ҳукми чиқарилса, кейин шариат қонунларини эсга олиб, ўлим жазоси берилган. Ҳозир ҳукм саккиз йил қамоқ ва 800 қамчи уриш жазосига алмаштирилган.
Надежда Толоконникова Туркиядаги курт қўшиқчиси Нудем Дуракни қўллаб чиққан. Нудем ўз она тилида куйлаб, гитарада чертиб, болаларга курт мусиқаси бўйича билим берган.
Шу сабабли 2015-йилнинг апрелида Нудем «курт тарғиботи» учун турк ҳукумати томонидан айбланиб, дастлаб ўн йилга кесилса, кейинчалик ҳеч қандай тушунтиришларсиз қўшиқчининг жазоси 19 йилга узайтирилади.
Муаллиф: Айдай Иргебаева