Пора олиш бўйича айбланган амалдор миграция хизматини бошқаради

734

Давлат миграция хизматининг Нурлан Шерипов бошқаради. У 2016-йилнинг мартида 100 минг сом миқдорида пора олаётганда қўлга олиниб, жиноий иш қўзғалган. Шериповга нисбатан қўзғалган жиноий иш пора дейилган пул «қарз» бўдиб чиққандан кейин май ойида ёпилган.

Миграция бўйича давлат хизматининг янги раҳбари 21-ноябрдан бошлаб Нурлан Шерипов бўлди. Уни жорий йилнинг мартида коррупция ва шантаж бўйича айблашган эди.

Нурлан Шериповни 2016-йилнинг 22-мартида 100 минг сом миқдорида пора олаётган вақтда ушлаганда у давлат рўйҳатга олиш хизматининг (ДРХ) статс-котиби бўлган.

Унинг қўлга олинишининг сабаби Шериповнинг ва унинг касбдошларининг «ўзбилармонлик ҳаракатлари» устидан 12-мартда ёзилган ариза бўлган.

Исм-шарифи айтилмаган фуқаронинг билдиришича, ДРХнинг амалдорлари икки «Мерседес-Бенц» русумидаги автомашинага ноқонуний эга бўлиб, ундан 550 минг сом талаб қилган.

Унда Нурлан Шериповни вақтинча сақлаш изоляторига киритиб, унга нисбатан «пора талаб қилиш» ва «ўзбилармонлик» бўйича жиноий қўзғаган.

Жорий йилнинг майида эълон қилинганидай, пора «қарз» бўлиб чиққан. Нурлан Шериповнинг адвокати Жиргал Бабаевнинг сўзларига кўра, жиноий иш ёпилган, сабаби амалдор билан жабрланувчи орасида «рўзғор-турмуш тарзидаги воқеа» бўлган.

Адвокат билдиришича, коррупцияга қарши хизматга статс-котиб Шериповнинг устидан ариза ёзган киши 550 минг сом қарзи бор унинг қариндоши бўлиб чиққан. Шерипов шу қарзидан 100 минг сом олаётган вақтда қўлга олинган.

Муаллиф: Азат Рузиев

Сурат: КирТАГ