Америкалик спортчилар вазн ташлаш учун кокаин қўлланишган

786

Fancy Bearsнинг хакерлари мураббийларнинг руҳсати билан кокаиндан фойдаланган америкалик спортчилар тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди. Гиёҳванд моддалар тўғрисида АҚШнинг Допингга қарши агентлиги ва жаҳон допингга қарши агентлигига маълум бўлган.

Спортчилар мураббийларнинг руҳсати билан вазнни камайтириш учун гиёҳванд моддалардан фойдаланишган. Маълум бўлишича, кокаин жаҳон допингга қарши агентлигининг (ЖДҚА) таъқиқланган моддалар рўйҳатига кирмайди.

Хакерлер гуруҳи ЖДҚА билан АҚШнинг Допингга қарши агентлигининг ёзишган хатларини эълон қилди. Унда америкалик спортчиларнинг шубхали допинг-намуналари муҳокама қилинган.

Гиёҳванд моддалардан фойдаланган спортчилардан ташқари қон анализлари бошқача чиққан америкалик спортсменларнинг номалари ҳам тилга олинган.

Fancy Bearsнинг янги эълон қилинган материалларида спортсменларнинг яна бир гуруҳи аталган. У спортчилар астма ва қалқон безлари касалликларига қарши кучли таъсир этувчи моддалардан даволаниш учун фойдаланишга руҳсат олган дейилади.

Adam Gemili. Сурат: The Independent
Adam Gemili. Сурат: The Independent

Уларнинг орасида британияликлар ҳам бор бўлган: рўйҳат охиридаги пайларнинг узилишидан кейин оғриқни тўхтатувчи модда қатори фойланган спринтер Адам Жемили ва велопойгачи 2014-йили умуртқа поғонасини жароҳатлаб олган Ян Станнард.

Ian Stannard. Сурат: The Guardian
Ian Stannard. Сурат: The Guardian

АҚШнинг Допингга қарши агентлигининг вакили Райан Мэдден билдиришича, бу хатларнинг барчаси америкалик спортчиларга қанчалик юқори талаблар қўйилганидан далолат беради.

Мэдденнинг қўшимча қилишича, спортчилардан талаб қилинганларнинг барчасини амалга оширишган, энди кибер-айғоқчиларнинг нима эълон қилишини кузатиб туришдан бошқа иложлари йўқ.

Муаллиф: Каминат Имирханова

Сурат: The Guardian