Марказий сайлов комиссияси ҚМУнинг маъмуриятига қандай сабаблар билан Контитуцияга ўзгартириш киритишга қарши чиққан гуруҳлар вакилларини талабаларга тарғибот олиб бориш учун киритмаганини текширади. Тарғиботчилар нутқ сўзлаш учун руҳсат олишган эди.
Конституцияга ўзгартиришга қаршилар, мухолифатчи Мавлян Аскарбеков билан ҳуқуқ ҳимоячиси Рита Карасартовани Қирғизистон миллий университетининг ўқитувчилари 18-ноябрда талабалар орасида тарғибот ишларини олиб бориш учун киритишмаган.
МСКнинг вакили Гульнара Журабаева тарғиботчилар талабалар билан учрашувга олдиндан қабул қилинган график бўйича келганини тасдиқлаган. Бироқ ўқув юртининг маъмурияти сайловлар ва референдум бўйича қонунни бузиб, уларни киритишмаган.
«Нима учун олий ўқув юртининг раҳбарияти Конституцияга ўзгартириш киритишни қўллаган гуруҳни киритиб, қаршиларни киритмаганини текшириш керак», — деди у.
Карасартованинг сўзларига кўра, ҚМУ талабалар билан бўладиган учрашувнинг графигини олдиндан илиб қўйган. Бироқ талабалар олдига чиқиб сўзлаш учун «ҳукумат қўйган» юристларгина киритилган.
Ҳуқуқ ҳимоячисининг сўзларига кўра, қачон у бориб, сўзлаш учун шароит яратиб беришни илтимос қилганда, «ўқув юртининг ўқитувчилари талабаларни тарқатиб юборган».
Қирғизистон миллий университетининг маъмурияти томонидан бу воқеа бўйича изоҳ берилмади.
Конституцияга ўзгартиришлар киритишга қарши тарғибот гуруҳлари МСКда рўйҳатдан ўтиб, 15-ноябрдан бошлаб референдумда овоз бериш бўйича халқ билан учрашув ўтказиш ҳуқуқига эга.
Халқ референдум 11-декабрга белгиланган, ўша куни маҳаллий кенгашларга сайловлар ҳам ўтказилади.
Муаллиф: Александра Титова