Футболчи Самуэль Это’О 10 йилга қамалиши мумкин

807

Испан прокуратураси футболчи Самуэль Это’Они солиқдан қочганликда айблади. Уни 14 миллион евро миқдорида жарима ва 10 ярим йиллик турма кутмоқда.

Прокуратуранинг хабарига кўра, камерунлик ўйинчи 2006-йилдан 2009-йилгача ғазнасига уч ярим миллион еврони тўламай қўйган. Бу йилларда футболчи каталониялик «Барселона» учун  ўйнаган.

Кейин маълум бўлишича, бу Это’Онинг спорт кийимлари чиқарган «Puma» фирмаси билан тузган шартнома учун келишилган сумманинг бир қисми экан. Спорт бренди билан бўлган шартнома учун меҳнат ҳаққини тергов тасдиқлашича, спортчи икки қалбаки фирмага ўтказиб, испан қонунларини бузган.

Камерунлик ўзи товламачиликда алоқаси бор эканлигини тан олиб, барчасига ўзининг собиқ агенти Хосе Матуни айблади.

Азир Самуэль — Камерун тарихидаги энг яхши ҳужумчи, туркларнинг «Антальяспор» клуби учун ўйнайди.

Лионель Месси беш миллион евро миқдорида солиқ тўламаган. Сурат: YouTube.
Лионель Месси беш миллион евро миқдорида солиқ тўламаган. Сурат: YouTube.

Испан полицияси сўнги вақтда жонланиб, солиқдни тўламаганларга хайфсан эълон қилди.

Яқинда яна икки футболчи — Лионель Месси билан Неймар ҳам шундай вазиятга тушишган.

Испания ғазнасига беш миллион евро тўламаган Мессининг иши бир неча йилдан бери давом этмоқда. Футболчи 10 миллион евро жарима тўлади.

Неймар бразилиялик инвестиция компанияни атайлаб алдагани учун икки йиллик турма кутиб турибди. Сурат: FC Barcelona.
Неймар бразилиялик инвестиция компанияни атайлаб алдагани учун икки йиллик турма кутиб турибди. Сурат: FC Barcelona.

Бразилиялик Неймаранинг кучини «Барселона» «Сантостон» сотиб олаётганда отаси иккиси бразилиялик инвестиция компанияни атай алдашгани учун уни икки йиллик турма кутмоқда.

Испан полицияси солиқдан қочганларни изига тушганини тушунса бўлади — салиқ фирибгарлигидан Испаниянинг келтирган зарари ўлканинг ички улгуржи маҳсулотининг 23 фоизини ташкил қилади. Бу кўрсаткич Евроиттифоқнинг исталган ўлкасидан кўра кўп.

Муаллиф: Каминат Имирханова