Парламент коррупция тўғрисида маълумот берган давлат ходимларини рағбатлантиришни қўллади

956

Депутатлар жиноят кодексига порахўрлик тўғрисидаги маълумоти учун пул мукофоти бериладиган ўзгартиришни президентга имзолаш учун жўнатишди. Қонун лойиҳаси коррупция схемалари билан курашга жалб қилиш учун давлат ходимларига йўналтирилган.

Депутатлар «Коррупция тўғрисида билдирган одамларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ёқтиришди, унга кўра порахўрлик тўғрисида билдирган давлат ходимлари моддий рағбат олишади. Қонун лойиҳаси учинчи ўқишда 16-ноябрда қабул қилиниб, президентга имзолаш учун жўнатилди.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиққанлардан бири «Ата Мекен» фракциясининг депутат Аида Салянова «Азаттык» радиоси билан бўлган суҳбатида қонун оддий фуқароларга эмас, муниципал ва давлат ходимларига тегишли эканлигини айтди.

«Бу қонун давлат ва муниципал хизматда ишлаган одамларга тегишли. У катта давлат органларидаги порахўрликни камайтиришга йўналтирилган. Агар амалдор порахўрли схемасини фош қилса, у албатта ғимоя қилиниши керак», — деди у.

Янги қонунларни бажарилиши учун жаворгар маҳкама — Бош прокуратура.

Дахлсизлик кафолати

Қонун лойиҳаси ариза эгасининг дахлсизлигига кафолат беради. Прокуратура ходимлари ва давлат юристлари коррупция факти бўйича билдирган одам тўғрисидаги маълумотни яширин сир билан бир хилда сақлаши керак. Билдирув келиб тушиши билан бу маълумотни очиқлаш жиноий жавобгарликка олиб келиши мумкин.

Ҳимояга олинадиган одамлар

Сўз бўлаётган одамларга:

  • Барча давлат ва муниципал ходимлар;
  • Меҳнат ҳаққи давлат бюджетидан тўланган давлат органларининг, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларининг, ташкилотлар ходимлари;
  • Устав капиталида давлат улуши бор ишхоналарнинг ва ташкилотларнинг ходимлари киради.

Моддий рағбат

Коррупция тўғрисида билдирган одамга поранинг 30 фоизи миқдорида моддий рағбат тўлаб берилади.

Ағар режалаштирилаётган коррупция шартномаси тўғрисидаги билдирув бюджет, давлат ёки муниципал мулк кўрадиган зарарнинг олдини олса, рағбат олди олинган зарарнинг 30 фоизини ташкил қилади. Бироқ рағбат юз минг сомдан ортмайди.

Қариндошлари ва яқинларини ҳимоя қилиш

Қонун лойиҳаси коррупция тўғрисида маълумот берган одамнигина эмас, унинг яқинлари билан қариндошларини ҳам ҳимоя қилишни кўриб чиқади.

Ариза эгаси ўз фикрида босим кўрсатилиши мумкин бўлган одамларнинг рўйҳатини туза олади.

Хизматдан олинишидан ҳимоя қилиш

Коррупция тўғрисида билдирув келиб тушгандан сўнг уч йил давомида прокуратура ходимлари ариза унинг билдируви сабабли хизматдан кетказилмаслигини назорат қилиши керак.

Ариза эгасини аттестация комиссиясининг йиғинида у тартибни бузган вазиятларни кўриб чиқиш натижаси бўйичагина хизматдан четлатиб ёки тартиб жавобгарлигига тортса бўлади. Йиғинга прокурор иштирок этиши керак.

Ариза эгасининг маълумоти ёлғон бўлса у ҳимояга олинмайди

Агар коррупция тўғрисидаги билдирув ёлғон бўлса, ҳимоя қилишнинг барча чоралари бекор қилинади. Ариза эгасига тўланган моддий рағбат суд орқали қайтарилади.

Муаллиф: Александра Титова