ЗИЛ тоғ чанғи базаси ёпилмайди — маъмурият билан маҳаллий яшовчилар келишишди

851

ЗИЛ тоғ чанғи базасининг етакчилиги билан Уч-Эмчек қишлоғининг яшовчилари келишиб, энди бу дам олиш жойи ёпилмайдиган бўлди. Ҳукумат вакиллари база ҳудудида бозор қургиси келган қишлоқликларга бошқа ер ажратиб беришга ваъда берди.

Уч-Эмчек қишлоғининг яшовчилари билан тоғ чанғи базасининг етакчилиги орасидаги можаро ҳал қилинди. Можарога маҳаллий яшовчилар база яқинига бозор қуриб, автомашина тўхташ жойига контейнер қўйиб олишагани сабаб бўлган.

Иссиқ-Ота райони маъмурияти уюштирган сўзлашувлардан кейин томонлар келишиб, маҳаллий яшовчиларга кичик бозор очиш учун бошқа ер ажратилиб бериладиган бўлди.

«Сайёҳлик мавсумига тайёргарлик бошланиши арафасида, декабрнинг бошида ЗИЛ базасида тоғ чанғи мавсумининг расмий очилишини ўтказиш режалаштирилмоқда. Келишувга кўра, маҳаллий яшовчилар контейнерларини декабрнинг бошигача олиб кетиши керак, уларга бошқа ер таклиф қилишди, улар шунга рози бўлишди», — деди Чуй област маъмуриятининг матбуот котиби Жилдиз Шеримбекова.

Матбуот котибининг сўзларига кўра, ЗИЛ базасининг етакчилиги билан маҳаллий яшовчилар орасида ўтган йили ҳам келишмовчилик бўлган. У бу йилги можарога база етакчилиги ижара ҳаққини тўлаган жойга қишлоқ яшовчилари контейнер қўйиб олишгани сабаб бўлганини айтди.

ЗИЛ тоғ чанғи базасининг бош директори Акбар Рискулов «Азаттык» радиосига бу ер учун ҳар йили 20 минг сом тўлашини, бироқ қишлоқ орасида ҳеч ким тушунтириш ишларини олиб бормаганини айтган.

«Улар "тоғ чанғи базаси пул тўламаса, демак ер бўш экан" деб ўйлашган. Ҳужжатлар билан чекларни кўрсатгандан кейин даъво асоссиз бўлиб, маҳаллий яшовчилар нотўғри иш қилишганини тан олишди», — деган у.

Рискуловнинг сўзларига кўра, маҳаллий яшовчиларнинг бу вақтгача қўйилган контейнерларининг барчаси олинади, ер эса авто тўхташ жойи сифатида фойдаланилади.

Уч-Эмчек қишлоғининг яшовчиси Азамат Текчеров Kloop.kgга масала ҳал бўлганини айтди, бироқ яшовчиларга контейнер қўйишга қайтадан таъқиқлар қўйилмаслигига кафолат йўқ деб ҳисоблайди.

«Ҳозир ЗИЛ базаси чанғи учиш мавсумига тайёргарлик кўра бошлади. Бизнинг қишлоқ раҳбаримиз ҳокимятга учрашувга борган, маъмурият контейнерлар учун бошқа ер бўлиб берди. Бироқ уларни уларни ўша ерга ҳар йили қўйишга руҳсат берилади деган кафолат йўқ, база раҳбарияти қандайдир бир можарога сабаб топиб туради», — деди у.

Ёпилиш хавфи

Ноябрнинг бошида Чуй областидаги ЗИЛ тоғ чанғи базаси ёпилиш хавфида бўлган, унда базанинг етакчилиги билан Уч-Эмчек қишлоғининг яшовчилари орасида келишмовчилик юзага келган. Унга қишлоқликлар база ҳудудига бозор қуришга ҳаракат қилишгани сабаб бўлган.

Бу келишмовчилик беш йил давом этган. Қишлоқ яшовчилари ўз ҳаракатларини база етакчилиги билан келишмай, келган сайёҳлар ҳисобидан пул топгиси келган.

Бу йил улар контейнер қўйиб, буюмларни ижарага берадиган бозор қуришни режалаштиришган. Улар тоғ чанғи базасининг ҳудудида бозор қуришга қишлоқ маъмуриятидан руҳсат олишганини айтишган.

Бироқ, тоғ чанғи базасининг раҳбари Акбар Рискуловнинг сўзларига кўра, бозор база ижара ҳақини тўлаб юрган ЗИЛнинг автотўхташ жойига жойлашиб қолган.

Муаллиф: Александра Титова