«Азаттык»: Иса Омуркулов Атамбаевни миллат отаси деб атади

863

Парламентдаги  КСДП фракциясининг раҳбари Иса Омуркулов президент Алмазбек Атамбаевни юрт отаси ва Конституциянинг кафолати бўлишини айтди.

ДИҚҚАТ: Бу материал «Азаттык» радиосининг сайтида чиққандан бир кун ўтгандан кейин Ўмуркулов Атамбаевди «миллат отаси» эмас, «юрт отаси» деб айтганини билдирди. Бу икки квази (умумий) - номнинг ўртасида катта фарқ борми ёки йўқми? Изоҳ қолдиринг.

Депутат ўз фикрини матбуот йиғинида, «Ата Мекен» фракциясининг раҳбари Омурбек Текебаевнинг  президент Атамбаевга импичмент эълон қилиш тўғрисидаги ташаббусига изоҳ бераётиб билдирди.

«Бугунги матбуот йиғинида айтилган асослар бўйича импичмент эълон қилиш учун ҳеч қандай асос йўқ. Президент хизматини бошлагандан кейин сиёсий фаолият билан шуғулланмайди. У юрт отаси, Конституциянинг кафолати бўлади. Унинг ҳаракатида КСДП партиясини ёқлаб айтган сўзлари йўқ. У партиянинг фондидан ёрдам бергани тўғрисида эса …, у учун сиёсий кенгаш деган нарса бор, у иш вақтидан ташқари сиёсий фаолият билан машғул бўла олади, улар номзодини кўрсатиб, сайлана олишади», — деган Омуркуловнинг сўзидан парча келтиради АКИпресс матбуот агентлиги.

Бу вақтгача Омурбек Текебаев президентга импичмент эълон қилиш учун материаллар тўплана бошлаганини билдирган.

Унинг сўзларига кўра, давлат раҳбари ва унинг атрофидаги одамлар ҳукуматни узурпация қилиб олишган, улар «Альфа Телеком»нинг иши бўйича мухолифатчи сиёсатчиларни қоралашмоқда.

Текебаев меъёрий база бўладиган зарур материалларни тўплаш учун 2-3 ой вақт кетишини қўшимча қилди. Унинг сўзларига кўра, бир нечта давлат одамларидан маълумот тўплаш керак.

«Ата Мекен» раҳбари импичмент эълон қилишга қўлашни илтимос қилиб, фуқаровий фаолларга, нодавлат ташкилотларга ва парламент  депутатларига мурожаат қилди.

«Президент лавозимдан тушади. Бу аниқ. Унинг атрофидагилар ҳукуматни ўз қўлида ушлаб қололмайди ва бу ҳам аниқ», — деди сиёсатчи.

Материалнинг асл нусҳаси «Азаттык» радиосининг сайтида эълон қилинган.