Миграция бўйича давлат хизмати: Чет ўлкаликлар учун рўйҳатдан ўтиш қайта енгиллайди, бироқ миграция карталари киритилади

828

Kloop.kg билан бўлган суҳбатида Миграция бўйича давлат хизмати раисининг ўринбосари Алмазбек Асанбаев 90 өўлканинг фуқароларини ўлкада юриш шарти ноябрнинг охирида қайтадан енгиллашини тасдиқлади. Бироқ келаси йили миграция карталари киритилади.

Суҳбатдаги аҳамиятли нарсалар:

  • Ҳукумат 90 ўлканинг фуқаролари Қирғизистонда ҳозирги 5 куннинг ўрнига 28 кундан 90 кунгача рўйҳатдан ўтмай юра олиши кўрсатилган қарорни ноябрнинг охиригача қабул қилиши керак;
  • 24-сентябрда парламент қонун қабул қилгандан кейин ҳукумат барча қонун бўйича актларни тайёрлаб, чет ўлкаликларни рўйҳатга олиш бўйича муаммо бўлмайдиган қилиб қўйишга бир ой вақти бор эди. Бироқ ҳукумат буни амалга оширишга улгурмаган;
  • Асанбаев Қирғизистон ҳукумати чет ўлкаликларни ҳисоблашни ва рўйҳатга олишни умумий электрон тизимини ташкил қилиш устида иш олиб бораётганини, бироқ у қачон тўлиқ кучга кириб ишлай бошлаши номаълум эканлигини айтди;
  • Бу вақтгача аксинча, чет ўлкалик фуқаро ўлкага кириб келаётганда тўлдириб, йўқотмай олиб юрадиган қоғоз туридаги миграция карталари киритилади. Миграция карталар 2017-йилнинг майида киритилиши мумкин.

Қисқа видео:

http://

Видео кўрсатув тўлиқ ҳолда:

http://

Аниқроқ:

Асанбаевнинг сўзларига кўра, чет ўлкаликларни беш кун ичида рўйҳатга олиш доим бўлиб келган, бироқ бу муддат айрим ўлкалар учун узайтирилган қонун олдида актлар ишлаб турган.

«Ташқи миграция тўғрисида» қонуни билан бирга шунингдек, қонун актлари қабул қилини керак эди. Асанбаевнинг сўзларига кўра, фуқаролари рўйҳатдан ўтмасдан юра оладиган муддат узайтирилувчи ўлкалар кўпайиши керак эди.

Бироқ қонуннинг янги редакцияси кучга кирган вақтга кўра, ҳукумат янги қонун олдидаги актларни қабул қилишга улгирмай қолган.

«Қонун кучга кирган вақтдан бошлаб қонун олдидаги актларни қабул қилгунча можаро бўлиб кетди. […] Чет ўлкаликлар дуч келиб, қисилиб қолган бу вақт қонун олдидаги актларни мос келтириш учун зарур бўлган. […] Қонун 24-сентябрда имзоланган, 4-ноябргача ҳукумат бу қонун олдидаги актларни тайёрлаб, ўлкаларни шу рўйҳатга киритишга вақти бор эди», — деди Асанбаев.

Унинг таъкидлашича, ҳозир бу қонун олдидаги актлар тайёрланмокда, бироқ Асанбаев номини айтмаган айрим ўлкалар Қирғизистон фуқаролари учун шундай шартларни киритишга тайёр бўлгани ҳукуматнинг ҳаракатини қийинчиликка учратмоқда.

Қирғизистонда улар билан сўзлашувлар олиб борилмоқда.

Ҳукумат фуқаролари Қирғизистон ҳудудида 28 кундан 90 кунгача рўйҳатдан ўтмай юра оладиган 90 ўлканинг рўйҳатини тузди.

Асанбаевнинг сўзларига кўра, бу рўйҳат ҳукуматнинг муҳокамасида турибди ва ноябрнинг охиригача қабул қилиниши керак.

Ҳукумат тўлиқ рўйҳатни эълон қилмади, бироқ унга Ероиттифоқнинг барча ўлкалари, АҚШ, Канада, Австралия, Япония, Жанубий-шарқий Осиёнинг бир нечта ўлкалари ва иахминан МДҲнинг деярли барча ўлкалари кириши маълум.

Ҳисобга олишнинг электрон тизимига ўтиш, бироқ қоғоз туридаги миграция карталар

Асанбаевнинг сўзларига кўра, Қирғизистонда хорижликларни рўйҳатга олишни енгиллатиш учун муҳожирларни ҳисобга олишни умумий электрон тизими тузилмоқда. Бу тизим бир нача маҳкамани ўз ичига олади.

«Бугун бу базани бошқариш бўйича миграция хизматининг масъул ходимларини ўқитишнинг биринчи куни бўлди. Тест режимда мазкур база ишлай бошлади. [2017-йили] февралда бу база тўлиқ ишга тушади деб умид қиламан», – деди у.

Асанбаев комплекс маълумот базасини тузиш хорижликларни «навбат куттирмай, рўйҳатга олиш ишига кишини тўғридан-тўғри иштирокисиз» рўйҳатга олиб келади деб ҳисоблайди.

Бироқ, электрон базанинг киритилишигақарамай, ҳукумат чет ўлкаликлар Қирғизистонга кираётганда тўлдириб, кетаётганда қолдириб кетадиган миграция қоғоз карталарни киритишни режалаштирмоқда.

Асанбаев бу карталар «чет ўлкалик фуқаронинг келиш мақсалини аниқлаш» учун зарур деб ҳисоблайди.

«Қозоғистондан ҳар йили бир томонга 3,5 миллион марта чегарадан ўтган вақтлар бўлади. Улар қандай мақсад билан келишади? Бири “Дордой”га тадбиркор қатори келса, бири шахсий мақсад билан меҳмонга, яна бири сайёҳ қатори Иссиқ-кўлга. Бошқача айтганда, ыраат йўқ. […] Бу қоғозда у [чет ўлкалик фуқаро] кириш мақсадини ёзади», — деди у.

Асанбаев чет ўлкалик фуқаро миграция картасини йўқотиб қўйса, «уни йўқотганини билдириб, қайта тиклаши» кераклигини қўшимча қилди.

Унинг сўзларига кўра, келган мақсади ва муддати тўғрисида маълумот миграция картасида ҳам, электрон ҳисобга олиш тизимида ҳам кўрсатилади.

Маълумотни қайтариб, хорижликни миграция карта олиб юришга мажбурлашни нима кераги бор деган саволга Асанбаев қоғоз ҳужжати бор чет ўлкалик фуқаролар ўлкада узоқ вақт қолгиси келса, рўйҳатдан ўтиши осон бўлади деган маънода жавоб берди.