Қирғизистонлик икки аёл ВВС версияси бўйича энг завқли 100 аёл рўйҳатига кирди

910

Британия эшиттириш корпорацияси дунёдаги энг завқли юз аёлнинг рўйҳатини эълон қилди. 100 нафар энг яхши аёл рўйҳатига қирғизистонлик Асел Садирова ва Нагира Сарбашова кирди.

Қирғизистоннинг дзюдо бўйича уч марта чемпиони Нагира Сарбашова ва иккинчи кўчманчилар ўйинларининг совриндори Асел Садирова дунёдаги энги завқли ва таъсирли аёллар тўғрисидаги ВВСнинг йиллик лойиҳасига киришди.

1
Асел Садирова турмуш ўртоғи вафот этгандан кейин ёй отишни бошлаган Сурат: Акипресс

Асел Садирова — аёллар орасида иккинчи кўчманчилар ўйинларининг ёй отиш бўйича бронза медалининг эгаси, у турмуш ўртоғи вафот этгандан кейин тўрт йил аввал анъанавий ёй отиш билан шуғуллана бошлаган. Асел ўзида мусобақага чиқиш учун етарли даражада куч ва қобилият бор эканлигини тушунди.

«Мен аёлман, онаман. Мен мулойим ва итоаткор бўлишим керак деб ўйлар эдим. Бироқ ҳозир мен ўзимни қатъиятли ва  кучли ҳис қиламан», — деган у BBCга.

Надира Сарбашова. Сурат: Эмилбек Чекиров
Надира Сарбашова. Сурат: Эмилбек Чекиров

Нагира Сарбашова — дзюдо бўйича Қирғизистоннинг уч марта чемпиони ва белбоғли кураш бўйича жаҳон чемпиони. У ҳам иккинчи кўчманлар ўйинида иштирок этиб, ўз йўналиши бўйича кумуш медаль соҳибаси бўлган.

«Мен беллашувга чиққанимда ўзимни спортчи эканимни ҳис қилиб, аёл эканлигимни унутиб қўяман», — деган Сарбашова BBCга.

«Дунёнинг 100 таъсирли ва завқли аёллари» лойиҳаси 2013-йилнинг октябрида бошланган. У XXI асрдаги дунёнинг турли ўлкаларидаги аёлларниннг ролини қараб чиққан.

Лойиҳа билим бериш, соғлиқни сақлаш, меҳнатга бирдай ҳақ тўлаш, оиладаги зўравонлик, жинсий зўравонлик ва бошқа аҳамиятли мавзуларни қамрайди.

Муаллиф: Метин Джумагулов