Давлат моддий заҳира фондининг раҳбари эскирган ун можароси сабабли лавозимдан четлатилди

802

Давлат моддий заҳира фондининг раҳбари Жоомарт Жумабеков хизматдан олинди. Ҳкумат матбуот хизматининг маълумотида унинг ишдан кетишининг сабаби аниқланган эмас, бироқ хизматдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқ мазкур фонд Қирғизистон бозорларига ўтказиб юрган муддати ўтган унга боғлиқ можародан кейин чиқди. 

Давлат моддий заҳира фондининг раиси Жоомарт Жумабеков лавозимдан четлатилди. Жумабековни эгаллаган хизматидан бўшатиш тўғрисидаги буйруққа премьер-министр Сооронбай Жээнбеков 21- ноябрда қўл қўйди.

Ҳукуматнинг матбуот хизмати Жумабековнинг хизматдан бўшатилиш сабабини айтмаган. Бироқ бу буйруқ турли ижтимоий маҳкамаларга юборилган ун бузилиб кетганини маҳкамалар аро комиссия тасдиқлагандан кейин чиққан.

9-ноябрдаги парламент йиғинида премьер-министр Сооронбай Жээнбеков давлат моддий заҳира фонди Бишкекнинг озиқ-овқат бозорларига ва давлат маҳкамаларига «айниган» ун сотганини билдирган.

«Давлат моддий заҳира фонди томонидан муддати ўтган ун топшириш факти ҳақиқатдан тасдиқланди, раҳбарига нисбатан сўзсиз чора кўрамиз», — деган у.

Жээнбеков бу тўғрисида жамғарма сотган уннинг сифатини текширган махсус комиссиянинг хулосасига таниш билан билдирган.

Комиссия «Республика — Ата-Журт» фракциясининг депутати Жиргалбек Турускулов эскирган ун бўйича видеони эълон қилгандан сўнг тузилган.

4-октябрдаги матбуот йиғинида у №5-касб-ҳунар ўқув юртида тасвирга олинган лавҳани кўрсатган, унда бузилган ун бор қоплар очилган. Ўқув юртининг раҳбарияти унни давлат моддий заҳира фондидан олишганини айтишган.

Видео лавҳадаги ун тўғрисидаги маълумот ёлғон эканлигини айтган Жоомарт Жумабековнинг қаршилигига қарамай, омборхоналар экспертиза хулосаси чиққандан кейин ёпилиб, муҳрланган.

Муаллиф: Александра Титова