№ 61-мактабнинг илмий бўлимининг раҳбари иккинчи синф ўқувчисини «калтаклагандан» кейин ишдан четлатилди

937

Бишкекдаги № 61-мактабнинг бошланғич синфлар бўйича илмий бўлимининг раҳбари Людмила Макарова фан ва маориф министрлиги комиссиясининг маслаҳати билан ишдан четлатилди. Бунга иккинчи синф ўқувчисининг "калтаклангани" борасидаги можаро сабаб бўлди.

Октябрнинг бошида № 61-мактабдаги иккинчи синфда ўқиган боланинг онаси Элмира Ирисова унинг ўғлини бошланғич мактабнинг илмий бўлимининг раҳбари Людмила Макарова калтаклаганини айтиб арзланган. Боланинг синфдошларининг ота-оналари ўқитувчи урмай, қўлидан тортиб қўйганини айтишмоқда.

Воқеани текшириш учун фан ва маориф министрлиги махсус комиссия тузиб, унга омбудсмен аппаратидан, Бишкек мэриясидан билим бериш бошқармасининг вакиллари ва ҳуқуқ ҳимоячиларидан вакиллар кирган.

Комиссия таркибидаги қарама-қаршиликлар

Комиссия аъзолари болани калтакланганми йўқми айта олишмади. Бишкек мэриясининг билим бериш бошқармаси раҳбари Сауле Мейрманова иккинчи синфдаги бошқа ўқувчиларнинг ота-оналари айтган сўзларга таяниб, «болани калтаклаш факти йўқ» деб билдирди. Бироқ комиссиянинг маслаҳати билан бошланғич синфларнинг илмий бўлими раҳбари Макарова болани калтаклангани сабабли лавозимдан четлатилди.

Бундан ташқари комиссия «калтакланган» бола ўқиган 2 «Г» синф раҳбарини алмаштиришни маслаҳат берган.

Ҳақиқатчининг ўринбосари Гулнара Жамгирчиева иккинчи синф ўқувчисининг ота-онаси зўравонлик фактини тасдиқлаган суд-тиббий экспертизаси хулосани берганини билдирди.

«Экспертизанинг натижасида ўнг ва чап билакларида кўкарган жойлари бор эканлиги айтилган. Тўмтоқ нарса билан [зарб] урилгани факт», — деди Жамгирчиева.

Комиссия аъзоларининг сўзларига кўра, бундан кейин боланинг «саваланиши» бўйича ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари шуғулланиши керак. Бироқ «Заноза» нашрининг маълумотига кўра, мактаб директори Юрий Низовскийга қарши жиноий иш қўзғаш тўғрисида «таёқ еган» бола онасининг илтимоси билан Биринчи май район ИИБи бу ишда «жиноят сабаблари йўқлиги учун» бош тортган.

Мактабдаги ошкора йиғишлар

Комиссия болани онасининг мактабдаги ноқонуний йиғишлар тўғрисидаги аризасини ҳам текширган. Ирисова синф раҳбари ўз синфидан унга кир ювиш машинаси сотиб олиб беришни талаб қилди деб арзланган.

«Пул синфнинг кунлик эҳтиёжига: синфни безатишга, кўрсатма қуролларини тайёрлашга йиғилган», — деди билим бериш бўлимининг раҳбари Сауле Мейрманова.

У ОАВда сўз бўлган нусха кўчирувчи ускуна ва дераза ёпғич синфда турганини қўшимча қилди.

«Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилувчилар лигаси» жамғармасининг директори Назгул Турдубекова мактабда бир нечта тартиб бузарликлар аниқланганини билдирди. Унинг сўзларига кўра, ҳар бир мактабда махсус жамғарма бор, унга ота-оналар ихтиёрий турда моддий ёрдам кўрсатиши керак.

«Бу вазиятда ота-оналар жамоатчилик фондининг пулидан ташқари қўшимча пул тўплаган бўлиб қолмоқда. Яна синф учун нималар олиш кераклигини ўзлари ҳал қилишган. Бу масала маъмурият томонидан ҳал қилинмаганлиги сабабли келишмовчилик бошланган», — деб тушунтирди ҳуқуқ ҳимоячиси.

Комиссия аъзолари боланинг оиласига уни қора кучдан ёки руҳий зўравонликдан жабрланган болаларни даволаш марказига олиб боришни маслаҳат беришганини, бироқ боланинг онаси у билан руҳшунос шуғулланаётганини айтиб, бундан бош тортганини билдиришди.

Мактаб директори Юрий Низовский ОАВда ўқитувчининг айбидан тонган. Унинг сўзларига кўра, илмий бўлим раҳбари ва боланинг синфдошлари билан сўзлашувдан кейин Макарова «болани калтакламай, уни тартибга чақириб, қўлидан тортиб қўйгани» аниқланган.

«Калтакланган боланинг» синфдошлари ота-оналари Ирисовага унинг фарзандининг бебошлиги тўғрисида бир неча марта арзланишганини, бироқ ҳеч нарса ўзгармаганини айтишмоқда.

Муаллиф: Регина Им