Ван қирғизлари қандай яшашади?

1011

Юз йил аввал қирғизларнинг бир қисми Афғонистонга кейин 1970-йилларнинг охирида Туркияга кўчиб, Ван кўлининг ёнида ўтроқлашиб қолган. Ҳозир Туркиянинг Ван провинциясида тўрт мингга яқин қирғизлар яшайди. Улар урф-одатларини сақлаб қолгани билан тилини деярли унутиб қўйишган.

Қирғизлар Туркиянинг Ван вилоятига Афғонистон ҳудудидан Рахманкул хоннинг ва унинг меросхўри Жапаркулнинг ташаббуси билан кўчиб боришган. Аниқроқ айтганда, улар Афғонистоннинг баланд тоғларидаги помирлик қирғизлардан бўлиниб келишган.

Йирик кўчиш 1978-йил бошланган: помир қирғизларининг бир қисми Афғонистонда марксистлар ҳукуматга Апрель инқилобидан кейин келгандан сўнг у ердан кетмоқчи бўлишган.

Қирғизлар Покистонга кўчиб боришган, бироқ Вахан бўсағасининг мураккаб об-ҳавосига кўникиб олгандан кейин иссиқ жойга мослаша олмади. Америка визасини олиб, Аляскага кўчиб кетамиз деган нияти амалга ошмай қолиб, қирғизлар гуруҳини Туркия қабул қилган.

1983-йили Туркия ҳукумати ўлканинг шарқий қисмидаги Ван провинциясидан қирғизларга ер бўлиб берган. Шундай қилиб Буюкпомир қишлоғи пайдо бўлган.

Туркиядаги Ван провинцияси (қизил ранг билан ажратилган) Эрон билан чегарадош.
Туркиядаги Ван провинцияси (қизил ранг билан ажратилган) Эрон билан чегарадош.

Ҳозир Туркияда тўрт минга яқин Ван қирғизлари яшайди, уларнинг минги катта шаҳарларга кўчиб кетишган.

Вандаги қирғизларнинг қандай кун кечириши тўғрисида биз ҳозир Қирғизистонга келган Буюкпомир қишлоғининг яшовчиси Атилла Гүвендан билдик.

Ҳикоя Атилла Гувен номидан олиб борилади.

Буюкпомирлик Атилла Гувен ҳозир Қирғизистонда.
Буюкпомирлик Атилла Гувен ҳозир Қирғизистонда.

Ван қирғизлари тўрт минга яқин. Агар катта шаҳарларига кўчиб кетганларини ҳисобга олмаганда, уч минг бўлади.

Буюкпомир қишлоғида 550 оила бор. Энг улуғ яшовчиси — аёл, 90 ёшда.

Аёл-эркакларнинг сони бир хил. Халқимизда қайсидир жинснинг устиворлиги йўқ.

Буюкпомирнинг номи Буюк Помирдан келган қирғизлар тўғрисида эслатиб туради.
Буюкпомирнинг номи Буюк Помирдан келган қирғизлар тўғрисида эслатиб туради.

Биз учун энг қийин масала — қирғиз тилини ўрганиш. Ақаев замонида Қирғизистон билан Ван қирғизларининг орасида шартнома бор эди. Туркияга қирғиз тили ўқитувчилари келиб ўқитиб туришар эди.

Менинг акаларим билан опаларим қирғиз тилини мана шундай ўрганишган. Бундан ташқари уларга қирғизнинг тарихи, маданиятини ўргатишган, улар эса ўз вақтида бу билимларини фарзандларига ўргатишган.

Бахтга қарши, Асқар Ақаев [президентлик лавозимидан] кетгандан кейин шартнома бажарилмай қолди. Қирғиз тилида деярли ҳеч ким сўзлашмайди.

Ван қирғизлари фарзандларини қирғиз тилини ва маданиятини билишини хоҳлашади.
Ван қирғизлари фарзандларини қирғиз тилини ва маданиятини билишини хоҳлашади.

Бир вақтда қирғиз тилини ўрганганлар қирғизча сўзлашмоқдамиз деб ўйлашади. Бироқ ҳақиқатдан улар турк тили қирғиз тилининг ўхшашлигини сезишмайди. Улар туркча сўзласа ҳам қирғизча сўзлашяпмиз дейишади.

Ҳозир қишлоқда турк тилигина ўргатилади. Биз қирғиз томон аввалги шартномани янгилаб, бизнинг масалани ҳал қилади деган умиддамиз.

Қирғиз тилини ёши улуғ одамлар билишмаса, қолганлари билмайди.
Қирғиз тилини ёши улуғ одамлар билишмаса, қолганлари билмайди.

Бизнинг қишлоқда саккиз синфли бир мактаб бор. Унда 20га яқин ўқитувчи ишлайди.

Қишлоқ четида дорихонаси бор касалхона бор. Барчасининг автомашинаси бор, кимдир оғриб қолса касалхонага тезда борса бўлади.

Умуман олганда ҳеч қандай қийинчилик йўқ.

Ван қирғизлари Помир қирғизларига нисбатан яхши шароитда яшашади.
Ван қирғизлари Помир қирғизларига нисбатан яхши шароитда яшашади.

Мен бизни Помир қирғизлари билан кўп солиштиришларини сездим. Бизни ҳам ночор, шароити йўқ жойларда яшайди деб ўйлашади.

Аксинча биз жуда ҳам яхши шароитда яшаймиз, иқтисодий томондан жуда ривожланганмиз, давлатдан ёрдам бор.

20150721_160539

Курдлар билан ҳеч қандай қарама-қаршилигимиз йўқ. Биз тинч яшашга ҳаракат қиламиз. Улар ҳам шунга ҳаракат қилади.

Бизни давлт қўллаганлиги сабабли, биз қишлоқдаги барқарорликни сақлаб, чегарада хизмат қилиб, миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Кўпчилигини ҳарбий бўлгиси келади, шу сабабли катта шаҳарларга кўчиб кетишмоқда. Одатда, чегарачилар бир жойда 10-15 йил яшашади. Улар бу меҳнатига ҳар ойда 350-400 доллар олишади.

Буюкпомирнинг кўриниши.
Буюкпомирнинг кўриниши.

Ҳозирги вақтда махсус Ван қирғизлари учун Йозгат шаҳрида уйлар қурилмоқда. Уйлар ипотека асосида 10 йиллик муддатга берилади.

Бу биз учун яхши имконият, сабаби Истанбулда ёки Анқарада биз хонадон сотиб ололмаймиз — пулимиз етмайди. Ҳозир турар-жой олишга 100га яқин қирғиз оиласи навбатда туради.

Турар-жой олишга навбатда Буюкпомир қишлоғидаги қирғизлар эмас, Истанбулга ёки Анқарага кўчиб келаётган қирғизлар ҳам туришади.

Ван қирғизлари учун Йозгат шаҳрида уйлар қурилмоқда.
Ван қирғизлари учун Йозгат шаҳрида уйлар қурилмоқда.

Қирғизлар учун уй қуриш — Йозгат шаҳар мэрининг ташаббуси. Манаснинг ва Айтматовнинг ҳайкали ўрнатиладиган қирғиз маданий марказини қуриш ҳам режалаштирилмоқда.

Йозгат мэридан ташқари биз билан ҳеч ким қизиқмади. У биз билан келиб танишган биринчи одам.

У келиб, Ван қирғизлари туркларга яқин қариндош бўлишини айтиб, шу сабабли яхши шароитда яшаши кераклигини таъкидлади.

Қирғиз қишлоқлари билан солиштирганда Ван қирғизларининг даражаси юқори. Давлат [Туркия] доим ёрдам бериб туради.

Қирғизлар Ван кўлининг атрофида ўтроқлашган.
Қирғизлар Ван кўлининг атрофида ўтроқлашган.

Буюкпомирликлар чорвачилик, деҳқончилик қилишади. Ёшлар ўқийди, дунёқарашини кенгайтиришга ҳаракат қилади. Ўқимаганлари Истанбул билан Анқарага бориб ишлайди. Етти-саккиз ой ишлаб, ҳайдов ишларига яқин қолганда қишлоққа қайтиб келишади.

Ҳайдов-экиш ишлари бутгандан кейин қайта кетишади. Асосан терини қайта ишловчи заводларда ёки чой фабрикаларида ишлашади.

Ванлик келин юзини яширмоқда.
Ванлик келин юзини яширмоқда.

Истанбулда ва Анқарада ўқиганлар ўша томондан севганини топиб уйланишади. Масалан, ўн йил аввал Буюкпомирда урфни сақлашар эди, бегоналарга ҳеч ким уйланмас эди.

Мен ўзим қирғизистонлик қирғиз қизга уйланган эдим. Фарзандим қирғиз бўлишини хоҳлайман.

Ванлик куёв.
Ванлик куёв.

Бизнинг урфларни қирғизники билан солиштирганда бир қанча фарқи бор.

Қирғизистонда қўйнинг бошини кичикига берса, бизда каттасига беришади. Урфни сақлашга харакат қиламиз.

Биз ҳозирги вақтгача кўпкари билан ордо отиш ўйнаймиз.

Ван қирғизлари урфни сақлаб, миллий ўйинларни ўйнашади.
Ван қирғизлари урфни сақлаб, миллий ўйинларни ўйнашади.

Қизлар-йигитлар икки томон бўлиб, бир-бирига ун сочган ўйинлари ҳам бор. Бу ўйин тозаликни ва руҳий яқинликни билдиради.

Агар ўйин вақтида қиз билан йигит бир-бирига ун билан уриб тегиб кетса, улар танишади. Шундай қилиб, бу ўйин янги оилаларни тузилишига шароит яратиб, яшовчиларни яқинлаштиради.

Ванлик аёллар.
Ванлик аёллар.

Агар ванлик қирғизлар Қирғизистонга борса, у ерга ўргангунча бир қанча вақт ўтади. Сабаби бизда иқтисодий шароит яхши.

Бизда бир марта ванлик қирғизлар Чон-Олайга кўчиб бориб, фуқаролик олиб, ўн йил яшаб ҳам кўришган. Бироқ ўғиллари катта бўлганда қайта Ванга кўчиб келишган.

Ван қирғизлари тарихий диёрига илиқ муносабатда
Ван қирғизлари тарихий диёрига илиқ муносабатда

Агар ванлик қирғизлар Қирғизистонда бўлиб қолишса, улар Қирғизистонга сўзсиз яна боришади. Бора олмаганлари «Қирғизистон қандай экан?» деб сўрашади.

«Қирғиз қатори қабул қилишдими ёки турк деб қўйишадими?» дейишади. «Қандай муомала қилишар экан?» дейишади. Бизнинг қари кампирларнинг ҳам Қирғизистонни кўргиси келади, Қирғизистон ҳақида эшитса кўзлари ёшланиши мумкин.

Сурат: Атилла Гувен