МХДҚ Атамбаевни ўлдиришини айтиб қўрқитган «твиттер» эгаси ким эканлигини аниқламоқда

847

Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси президент Алмазбек Атамбаевни зўравонлик билан таҳдид қилган «Твиттер» ижтимоий тармоғининг фойдаланувчиси ким эканлигини аниқлаш бўйича иш олиб бораётганини билдирди.

МХДҚнинг матбуот хизмати ходими Рахат Сулайманов тезкор ходимлар Атамбаевга таҳдид қилган «Твиттер» кичик блог платформасининг фойдаланувчиси бўйича текширув олиб бораётганини Kloop.kgга билдирди.

«МХДҚнинг ходимлари фойдаланувчининг шахсини ва яшаш жойини аниқлаш бўйича тегишли ишларни олиб бормоқда. Бу қанча вақт талаб қилишини ҳозирча айтолмайман. Бундан кейинги ҳаракатлар юзасидан изоҳ беролмайман, бироқ жазоси суд орқали ҳал қилинади», — деди у.

@MuslimYugur деган тахаллус билан кирган фойдаланувчи 15-ноябрда эрталаб «яқинда Атамбаевни ўлдиришини» ёзган.

Ёзув билан бирга Қирғизистонда экстремистик гуруҳ қатори танилган «Ислом давлати»нинг байроғини ушлаб турган қора кийимли кишининг расми бор.

«Президенти вы любите деньги и кайфовать вы скоро умрёти. Мне зовут Муслим я скоро убиваю (Президентлар сизлар пулни ва фаровон ҳаётни яхши кўрасизлар, сизлар яқинда ўласизлар. Менинг исмим Муслим яқинда мен ўлдираман. Таржима — ред.)», — деб рус тилида сўзма-сўз ёзган фойдаланувчи.

Ёзилган таҳдидлар Атамбаевгагина эмас, Марказий Осиё ўлкаларининг барча президентларига айтилган.

Фойдаланувчилик шартига кўра, аккаунт бу йил ноябрда рўйҳатга олинган. Бу фойдаланувчи умумий тўққиз твит эълон қилган. Унинг юрган ери қатори Сурия кўрсатилган.

Турли маълумотлар бўйича Суриядаги уруш жойларида 300дан минг нафаргача қирғизистонликлар бор. Қирғизистоннинг ИИМи 500 киши тўғрисида маълумот берган.

«Ислом давлати» (ИШИД) — дунёнинг бир неча ўлкасида, жумладан  Қирғизистонда ҳам террорчи деб танилган гуруҳ. У 2006-йили «Аль-Қоида»нинг Ироқдаги бўлими бошчилигида 11 экстремистик гуруҳнинг бирикиши орқали тузилган.

ИД 2014-йилнинг ўрталарида дунёга номи чиққан, унда уларнинг тарафдорлари Ироқ ҳудудига бостириб кириб, ҳукумат ҳарбийларини енгиб, Боғдодга кириб борган.

Гуруҳ жангарилари душманларига ҳам, яқинларига ҳам қаттиққўл муомаласи билан ажралиб туради. ИДнинг видео роликларида кўп ҳолларда аҳолини оммавий жазосига тортиб, кичик болалардан жангчи қатори фойдаланган лавҳалар кўрсатилади.

Муаллиф: Александра Титова