Ҳукумат 67 ўлканинг фуқаролари учун рўйҳатга туриш муддатини узайтиришни истайди. Бу қайси давлатлар?

1022

Давлат рўйҳатга олиш хизмати Қирғизистон ҳудудида мажбурий рўйхатда туриш талаби олинган ўлкаларнинг рўйхатини тайёрлади. Рўйхатга умумий 67 давлат кирди. Рўйхатга қўшни Ўзбекистон билан Хитой кирмаган.

Давлат рўйҳатга олиш хизмати (ДРХ) ҳукуматга 67 чет ўлканинг фуқаролари учун мажбурий рўйхатга туриш талабини олиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тайёрлаб берди. ДРХ маълумоти бўйича ҳукумат бу қонунни қабул қилса, мазкур ўлкаларнинг фуқаролари учун рўйхатга туриш муддати беш кундан 30 кунгача узайтирилади.

ДРХнинг раис ўринбосари Камчибек Акишев бугун 15 ноябрда парламент комитетининг йиғинида қонун бир ҳафта давомида имзоланишини айтди.

ДРХнинг маълумотига кўра, ҳукумат бу лойиҳани қабул қилса, бу ўлкаларнинг фуқаролари учун рўйхатга туриш муддати 5 кундан 30 кунгача узайтирилмоқчи.

ДРХнинг матбуот хизмати ходими Дамира Айсанакулова Kloop.kgга рўйхатни ҳукумат қабул қилгунча яна аниқланишини айтди.

«Ҳозирда Россиянинг фуқароларигина халқаро шартнома бўйича Қирғизистон ҳудудида рўйҳатга турмасдан 30 кун юра олишади, ундан кейин улар рўйҳатдан ўтиб ёки ўлкадан чиқиб кетиши керак. Кўп кишилар бир неча кунга чегарадан ўтиб, сўнг қайтиб кетишади. Бироқ биз фуқаролари худди шундай шартда бизнинг ўлкада юра оладиган ўлкаларнинг рўйҳати бор ҳужжатни ҳукуматга юбордик», — деди у.

Айсанакулованинг сўзларига кўра, рўйҳат енгиллаштирилган виза режими бўйича бошқа ўлкалар билан тузилган аввалги шартномаларнинг асосида тузилган.

«Рўйхатга 2009-йилнинг 7-февралига нисбатан имтиёзли виза режими бўйича шартномаларда бўлган ўлкалар кирди. Бироқ бу аниқ эмас, ҳукумат кўриб чиққандан кейин аниқ рўйхат брамиз», — деди у.

«АКИпресс» маълумот агентлиги фуқароларнинг рўйхатдан ўтиш муддатини 5 кундан 30 кунгача узайтириш таклиф қилинган ўлкаларнинг рўйхатини эълон қилди. Унга Хитой билан Ўзбекистон кирмаган.

Тўлиқ рўйҳат:

  • Австралия
  • Австрия Республикаси
  • Бельгия қироллиги
  • Болгария Республикаси
  • Босния ва Герцеговина
  • Буюк Британиянинг ва Шимолий Ирландиянинг бирлашган қироллиги
  • Венгрия Республикаси
  • Германия Федератив Республикаси
  • Греция Республикаси
  • Дания қироллиги
  • Исроил давлати
  • Ирландия Республикаси
  • Исландия Республикаси
  • Испания қироллиги
  • Италия Республикаси
  • Канада
  • Кипр Республикаси
  • Корея Республикаси
  • Литва Республикаси
  • Латвия Республикасы
  • Лихтенштейн Князлиги
  • Люксембург Буюк Герцоглиги
  • Македония Республикаси
  • Мальта Республикаси
  • Монако Князлиги
  • Нидерландия қироллиги
  • Норвегия қироллиги
  • Янги Зеландия
  • Польша Республикаси
  • Португалия Республикаси
  • Румыния Республикаси
  • Сербия Республикаси
  • Словения Республикаси
  • Сингапур
  • Словакия Республикаси
  • Америка Қўшма Штатлари
  • Туркия Республикаси
  • Финляндия Республикаси
  • Франция Республикаси
  • Хорватия Республикаси
  • Черногория Республикаси
  • Чехия Республикаси
  • Швейцария Конфедерацияси
  • Швеция қироллиги
  • Эстония Республикаси
  • Андорра
  • Аргентина
  • Бразилия
  • Ватикан
  • Вьетнам
  • Таиланд Қироллиги
  • Саудия Арабистон Қироллиги
  • Мексика
  • Бирлашган Араб Амирлиги
  • Сан-Марино
  • Филиппин
  • Албания Республикаси
  • Бруней-Даруссалам
  • Индонезия Республикаси.

Биринчи қийинчиликлар

Миграция бўйича янги қонун норозиликларни юзага келтириб, қонун кучга кирган биринчи кундан бошлаб, чет ўлкаликлар кўплаган қийинчиликларга дуч келишди.

Kloop.kg ссавол-жавоб олиб борган хорижликлар 10 минг сом жарима тўкмаслик учун қаердан ва қанда рўйҳатдан ўтиш кераклиги тўғрисида маълумот умуман йўқ экалигини айтиб арзланишди.

Қирғизистонга рус тилини ўрганиш учун келган канадалик Жон Цаонинг сўзларига кўра, борадиган ўлкасини танлаётиб у олиб бориладиган тизимига қараган. Рўйҳатдан ўтишнинг янги қоидаси бўйича у ўзи жойлашган меҳмонхонанинг маъмуриятидан билган.

Цао аҳолига хизмат кўрсатиш марказига рўйҳатдан ўтиш учун келганда ходимларнинг ичидан инглиз тилини билган мутахассислар йўқ бўлиб чиққанини айтди.

«Мен рус тилида сўзлашмайман, улар эса [АХМнинг ходимлари] инглизча сўзлашмайди, шу сабабли фикр алмашишда қийинчиликлар юзага келди», — деди Цао.

Чет ўлкаликларни келган жойига рўйхатдан ўтишга мажбурлаган янги қонун 4-ноябрдан бошлаб кучга кирган, бироқ рўйҳатга туришнинг йўл-йўриқлари ва зарур ҳужжатлар тўғрисида маълумот сайёҳлик ва бошқа ресурсларда эълон қилинмаган.

Шу сабабли Қирғизистонга келаётган кўплаган чет ўлкаликлар рўйҳатдан ўтиш қоидаси ва муддати тўғрисида билишмайди.

«Биз рўйхат учун қандай ҳужжатлар керак эканлигини, бунинг учун қаерга бориш керак эканлигини билмаймиз […] Биз бу тўғрисидаги маълумотни қайси манбаалардан олиш кераклигини билмаймиз», – деди Kloop.kgга Франция фуқароси Паола Дилье.

Муаллиф: Александра Титова