Хорижликларни рўйҳатга олишнинг янги қоидаси бир овоздан қабул қилинганини депутатлар қандай изоҳлашди?

867

Ташқи миграция тўғрисидаги қонуннинг янги нормаларида чет ўлкаликлар Қирғизистонга келгандан кейин беш иш куни ичида рўйҳатдан ўтишга мажбур. Қирғизистонликларнинг ғазабини келтирган бу қонун парламентда охирги ўқишда бир овоздан ёқтирилди. Депутатлар бу нормаларнинг қабул қилинишини нима билан тушунтиришди?

Рўйҳатга туришнинг янги қоидалари 4-ноябрда кучга кирди. Уларга кўра, чет ўлкаликлар Қирғизистонга келгандан бошлаб, 5 иш куни ичида рўйҳатдан ўтиши шарт. Қирғизистонда рўйҳатдан ўтмасдан 30 кун юра оладиган ЕОИИ давлатлари фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларига бунинг алоқаси йўқ.

Муддатни бузганларга 10 минг сом жарима солинади.

Қонун лойиҳаси 3-ўқишдаги кўриладиган йиғинга келмаган саккиз депутатни ҳисобга олмаганда парламент вакиллари ўзгартиришларни бир овоздан қўллаб беришган. Бюрократия билан паспорт столлардаги навбат кутишлар тўғрисида арзланган қирғизистонликлар билан чет ўлкаликлар аччиқлангандан сўнг парламентнинг депутатлари бу нормаларни бекор қилиш тўғрисида ўйлана бошлашди.

Бу қоидаларни киритишга нима сабаб бўлган эди?

Элвира Сурабалдиева, КСДП

02

«[Халқаро ишлар бўйича комитетда] қонун лойиҳаси қараб чиқилаётганда, касбдошларим муҳокама қилган йўналиши, жиҳати асосан қўрқув [хавфсизлик] бўлса керак. […] Бизга шунчаки хорижликлар ёқмай қолгани йўқ. […] Экстремизмга боғлиқ масала кўп бўлса керак, эсингизда бўлса кетма-кет бир неча элчилик қандайдир террористик ҳаракат тайёрланаётгани тўғрисида огоҳлантириш эълон қилган».

Нургази Нишанов, «Республика – Ата-Журт»

03

«Ўзингиз гувоҳи бўлиб турибсиз, дунёдаги барча жойда террористик ҳаракатлар бормоқда. Биз бу [қонун лойиҳасини] миллий хавфсизликнинг манфаати учун қабул қилдик. Бу қонун бекор қилинса, бошқа енгилроғини қабул қиламиз. Бироқ хорижлик фуқаролар бизнинг республикага келганда сўзсиз рўйҳатдан ўтиши керак. […] Беш кун деб жуда қаттиқ талаб қўйибмиз, балки яна кўриб чиқармиз».

Канибек Иманалиев, «Ата Мекен»

04

«Ҳозир биз янги қонун лойиҳасини тайёрламоқдамиз. […] Маърузачилар бизникиларга [депутатларга] унинг натижаси қандай бўлишини тушунтиришмади ҳам. […] Бу камчиликни бартараф қилиш керак, янги қонун лойиҳасида олиб ташлаш керак. […] Эртага биз комитетда бу моддани олишни маҳокама қиламиз».

Аида Исмаилова, «Республика – Ата-Журт»

05

«Биз амалда қандай бўлишини билмаганмиз. Бугун, кеча шу билан бирга“Фэйсбук”да, ижтимоий тармоқларда амалда қийинчиликлар юзага келаётганини кўра бошладим. Чет ўлкаликлар жуда ҳам қийналишмоқда, биз эса сармоядорларни жалб қилиб, бизнинг иқтисодимизни кўтаришга йўл очиб беришимиз керак. Бошқа томондан экстремизм, терроризм ҳам куч олмоқда. Масала шундай бўлиши керак эди».

Максат Сабиров, «Республика – Ата-Журт»

06

«Мен ҳам кўриб чиқайин, сабаби инглиз забон давлатларга биз визасиз тизим киритмаганмидик, улар келганда бу қонунсиз ҳам рўйҳатга туришадида. Менимча 5 ва 30 кун — Божхона иттифоқига кирган ўлкалар учунгина қўлланувчи норма».

Рада Туманбаева, «Республика – Ата-Журт»

07

«Мен қарши бўлган бўлсам керак. […] Демак мен янглишган эканман. Бироқ ҳақиқатдан қаршиман. Бу мени мазкур қонунга ёки бошқа қонунларга бефарқ эканлигимни билдирмайди. Бизда баъзан шундай бўлади, муаммо нотўғри қўйилади. Агар бу биринчи ўқиш бўлса, уни бекор қиладиган иккинчи ўқиш ҳам бор».

[Аслида эса қонун уч ўқишда қабул қилиниб, президент имзолаган. – ред.]

Тазабек Икрамов, «Онугуу-Прогресс»

08

«Билмадим… Ҳозир бандман...».

Кубаничбек Нурматов, «Кыргызстан»

09

«Кўп қонунларни шошилинч олиб келиб, бизга овоз беришга қўйишади. Баъзан муҳокама қилинмайди. Мана масалан, шу беш кунлик [муддатнинг] — асоссиз . […] Амалда Қирғизистон томондан ҳеч қандай тайёргарлик йўқ эканлигини кўриб турибмиз. […] Бу ДРХнинг айби, улар талашиб, бунга ҳеч қандай тайёргарлиги йўқ эканлигини айтиши керак эди. Мен бошқа йўлини таклиф қиламан. Чегарадан ўтганда рўйҳатга олиши керак, ўша ерда неча кунга келганини сўраш керак, 10-20 кунгами, агар чиқиб кетса компьютер сигнал бериши керак».

Абдумажит Юсуров, «Онугуу-Прогресс»

00

«Мен аввал аниқлайинчи, бу масала овоз беришда муҳокама қилинган эдими? Мен ҳақиқатдан овоз бердимми ёки бермадимми билгим келяпти, сабаби мен иш сафарида эдим. […] Қайси ўқишда? Қонун қабул қилинибдими? Мана мен ўша аниқлайин деганим, мен йўқ бўлганман бу ерда».

[Юсуров шу куни йўқ бўлгандир, бироқ унинг фамилияси қонунни қабул қилиш учун овоз берганларнинг рўйҳатида бор.– ред.]

Қонун кучга киргандан бошлаб, чет ўлкаликлар рўйҳатдан ўтиш давомида қийинчиликларга дуч келишди: бу интернет-ресурсларда ва паспорт столларида қоиданинг йўқлиги, тилни билишдаги муаммолар ва навбат кутишлар бўлди.

Қирғизистонликлар билан хорижликлар ғазабланишгандан кейин ҳукумат рўйҳатга олишнинг беш кунлик муддатини бекор қилиш бўйича иш олиб бормоқда.

ДРХ 67 ўлканинг фуқароси учун бир ҳафта ичида бу қоидаларни бекор қилига ваъда берди. Депутат, «Республика – Ата-Журт» фракциясининг раҳбари Ўмурбек Бабанов ҳам янги қоидаларни бекор қилишни қўллаб чиқди, бироқ бу вақтгача қонунни қўллаб овоз берган.

Муаллиф: Регина Им