Қирғизистон раққослари Россияда ўтган халқаро балет танловида совринли ўринларга эга бўлишди.

839

Қирғизистон балетининг икки артисти Марат Сидиков билан Фарух Садиркулов Россияда ўтган халқаро «Гран-при Сибири» («Сибирь гран-приси») танловида учинчи ўринни олишди. Уларнинг бири жароҳатланган қўли билан рақс тушди.

Қирғизистоннинг балет артистлар гуруҳи «Гран-при Сибири» халқаро танловида иштирок этди. Улар — Марат Сидиков ва Фарух Садиркулов — йиғитлар орасида катта гуруҳдагилар категориясида учинчи ўринни олишди. Танловдан кейин Қирғизистондан борган артистлар Санкт-Петербургда гастрол сафарида бўлишди.

«Гран-при Сибири» танловида бронза медаль олган Фарух Садиркулов унда Қирғизистондан борган артистларнинг бир қисмигина намойишга чиқишганини айтди.

Балет артисти Фарух Садиркулов танловда кўлидан олган жиддий жароҳатига қарамай халқ олдига чиқиб, бронза медалига сазовар бўлди.
Балет артисти Фарух Садиркулов танловда кўлидан олган жиддий жароҳатига қарамай халқ олдига чиқиб, бронза медалига сазовар бўлди.

Фарух танловга қўлини гипс қилдириб борган — у 8-ноябрда «Жин» спектаклининг тақдимотида қўлининг устига йиқилиб, қўли жиддий жароҳатланган.

«Танлов анча мураккаб бўлди, иккита спица қўйишган, гипсни ечишга рухсат беришмаган. Бироқ танловда саралаш жараёни кучли бўлгани сабабли, мукаммал намойиш қилгимиз келди. Гипсни ечиб, ўзимни қўлга олиб, рақсга тушдим», — деб айтиб берди Садиркулов.

Натижада балет артисти ва унинг ҳамкасби Марат Сидиков «Гран-при Сибири» танловида учинчи ўринни олишди. Ҳозир Фарух қирғизистонлик бошқа артистлар билан бирга Санкт-Петербургда гастролда юрибди.

«Гран-при Сибири» танловида бронза медалини ютиб олган яна бир қирғизистонлик — Марат Сидиков.
«Гран-при Сибири» танловида бронза медалини ютиб олган яна бир қирғизистонлик — Марат Сидиков.

Танлов Россияда, Красноярск шаҳрида ноябрнинг саккизидан 12сигача икки тур билан ўтди.

Россияда хизмат кўрсатган маданият ходими, балет танловларининг халқаро федерацияси бош директори Сергей Усанов Красноярскда ўтган танлов даражасини «анча юқори» деб ҳисоблайди.

Унинг сўзларига кўра, ўтказилган танлов дунёдаги 15 энг яхши балет танловларининг бири ҳисобланади.

Унга Германия, Италия, Япония, Россия, Қозоғистоннинг ва Украинанинг вакиллари иштирок этди. Умумий бўлиб аёллар, эркаклар балетидан тортиб болалар балетигача турли категорияларда 40қа яқин раққослар ўз маҳоратларини намойиш қилишган.

Танлов иштирокчиларининг қобилятини ва рақс техникасини балет санъатининг энг яхши вакиллари баҳолаб ўтиришди. Ҳакамлар гуруҳига хореограф, Париж Опера балет труппасининг собиқ директори Брижит Лефевр (Франция) раҳбарлик қилди.

Йигитлар орасида ёши катталарнинг гуруҳида биринчи мукофотни Окава Коя (Япония) ва Юрий Кудрявцев (Красноярск, Россия) бўлиб олишди. Иккинчи ўринни Серик Накиспеков (Қозоғистон) ва Дмитрий Дьячков (Красноярск, Россия) эгаллашди. Учинчи ўринни қирғизистонликлар — Марат Сидиков ва Фарух Садиркуловга топширилди.

Бу танлов Балет халқаро федерациясининг қўллови билан ўтказилаётган «Балет XXI аср» номли халқаро учинчи форум. Қирғизистонликлар бунга биринчи марта иштирок этишмоқда.

Ҳар йили ўтувчи танловнинг мақсади — балет урфларини сақлаб қолиш ва ривохлантириш, Россиянинг ва бошқа ўлкаларнинг келажакдаги ёш артистларини халққа танитиш.

Муаллиф: Александра Титова