Футбол: Қирғизистон Бахрайн билан дуранг ўйнади

775

Қирғизистоннинг футбол бўйича терма жамоаси биринчи марта Бахрайннинг бирорта ҳам голини киритмасликка эришди. Эр-Рифа шаҳридаги ўртоқлик учрашуви дуранг натижа билан якунланди.

Биринчи бўлимда жамоалар тенг кучда ўйнаб, рақиб дарвозасига ҳужумлар уюштиришди. Икки жамоанинг ҳам гол киритиш имконлари бор эди.

Иккинчи таймда қирғизистонликлар ташаббусни қўлга олиб, ҳужум уюштирди.Рақиб дарвозасига кетма-кет ҳужум уюштирди. Бироқ Филиппин билан бўлган ўйиндаг икаби қирғизистонликларнинг асосий заиф томони — тузилган имкониятлардан фойдаланолмаслик бўлди.

Майдон эгалари ҳам ўйин ҳисобини очишолмади. Бахрайн терма жамоасидаги ўйинчиларнинг ҳужумлари ҳам муваффақиятсиз тугади. Ўйин ҳисоби очилмай дуранг билан якунланди.

Қирғизистон билан Бахрайн ўртасидаги ўйин Эр-Рифа шаҳридаги Bahrain National Stadium стадионида ўтди.

y8u7sxc

Қирғизистон Бахрайн билан бешинчи марта майдонга тушиши. Икки терма жамоанинг тўрт учрашуви расмий турда бўлган. Қирғизистон бир учрашувдагина ғолиб бўлган.

2013-йили АФКнинг Даъват кубогига тайёргарлик асосида қирғизистонликлар Бахрайнда меҳмон бўлиб, 3:1 ҳисобида ғолиб бўлишган, бироқ бу ўйин ФИФАнинг расмий тақвимига кирмаган.

Октябрдаги ФИФАнинг рейтингида Қирғизистон 99-ўринни, Бахрайн эса 123-ўринни эгаллаган.

Ноябрда Александр Крестинин раҳбарлигидаги жамоа яна бир ўртоқлик учрашувини ўтказишган. Филиппинда меҳмон бўлган ўйинда қирғизистонликлар 0:1 ҳисобида мағлуб бўлишган.

Икки ўйиннинг ҳам расмий мақоми бор, улар ҳисобланади ва 24-ноябрда чиқадиган халқаро футбол федерациясининг рейтингидаги жамоаларнинг ҳолатига таъсир қилади.

Муаллиф: Каминат Имирханова

Сурат: Қирғизистон футбол федерацияси