Криштиану Роналду Nike билан умрбодлик шартнома тузди

814

Мадрид «Реал»нинг ҳужумчиси Криштиану Роналду Nike компанияси билан бир умрлик шартнома тузишга қарор қилган тарихдаги биринчи футболчи бўлиб қолди. Энди португалиялик ўйинчи ҳар йили 24 миллион доллар олиб туради.

Nike билан Роналду яқинда катта шартномани имзолаши сентябрда маълум бўлган. The Sunday Times газетасининг хабарига кўра, шартноманинг суммаси ҳар йили 24 миллион долларни ташкил қилади, бу эса португалияликка 73 ёшида 1 миллиард доллар топишига имкон яратади. .

Миллиард доллар ишлаб топган бирдан-бир спортчи — баскетболчи Майкл Жордан, Nike у билан ҳам 1984-йили бир умрлик шартнома тузган.

Спорт кийимлари ишлаб чиқарадиган компания билан тузилган яна бир умрлик шартнома «Кливленд Кавальерс»нинг баскетболчиси ЛеБрон Джеймсга тегишли.

Nike Роналду билан 13 йилдан буён ҳамкорлик қилади. Америкаликлар Криштиану Лиссабоннинг «Спортинги»учун ўйнаётган вақтидаёқ у билан шартнома имзолаб қўйган.

Шартнома шартларига кўра, 2003-йилдан бошлаб португалиялик ўйинчи Nike спорт оёқ кийими билангина ўйинга чиқади. 2010-йили эса бу оёқ кийимнинг алоҳида моделини олган — у Mercurial Vapor Superfly II CR деб айтилади.

Қизиғи шундаки, Роналду ўйнаган Мадрид «Реал»ининг ҳомийси — Nike компаниясига асосий рақиб бўлган немисларнинг Adidas ишхонаси.

Аввал «қирол» клуб Криштиану билан шартномани 2021-йилгача узайтирган. Янги шартномага кўра, «Реал» ўзининг бошқа юлдузига ҳар мавсумда 24 миллион евро тўлаб, унга қўшимча мақсадида 1 миллион евролик бонус беради.

2016-йил Роналду учун жуда омадли бўлганини таъкидлаб ўтиш лозим. Январда France Football португалияликка учинчи голи учун «Олтин тўп» тақдим қилди.

Майда мадридлик «Реал» билан у Чемпионлар Лигасини ютиб олди, ёзда эса Португалия терма жамоаси барчани лол қолдириб Европа чемпионлигини ютиб олди.

Муаллиф: Каминат Имирханова