Чет ўлкалик талабанинг ўлимидан кейин ЎшДУнинг декани ишдан олинди

904

Ўш давлат университетининг (ЎшДУ) ректори чет ўлкалик талаба инсультдан вафот этгандан сўнг тиббиёт факультетининг деканини ишдан четлатди. Деканни ишдан кетишини мархумнинг курсдошлари талаб қилишган.

ЎшДУнинг ректори Канибек Исаков 15-ноябрда талабаларнинг ва ўқитувчиларнинг олдида тиббиёт факультетининг декани Роман Калматовни ишдан кетганини эълон қилди. Унинг ўрнига декан вазифасини вақтинча Сабира Маматова бажаради. Аввал у клиник тиббиёт кафедрасининг раҳбари бўлган. Айрим ўқитувчилар янги деканни қўллашмаган, бироқ норози фикрларга қарамасдан ректор ўз қарорини ўзгартирмади. У мазкур лавозимда Маматова бир қарор чиқмагунча ишлаб туришини айтди.

Декан тиббиёт факультетининг чет ўлкалик талабаси Субхам Банграв вафот этгандан сўнг ишдан олинди — мархумнинг курсдошларининг сўзларига кўра, Калматов Бангравни ўз юртида даволинишга юбормаган.

Собиқ декан ўзи Kloop.kgга талабанинг ўлимига ачинаётганини айтди, бироқ унинг сўзларига кўра, Банграв ундан соғлиги сабабли озод қилишни илтимос қилмаган. Калматов талабанинг аҳволи тўғрисида у област касалхонасига ётқизилгандан кейин билганини қўшимча қилди.

У ректорат уни ишдан четлатмаганини, унинг ўзи хизматдан кетиш ьўғрисида ариза ёзганини билдирди. Калматов унинг ишдан кетиши тўғрисидаги талабанинг ўлимига унинг курсдошларининг талабига боғлиқми деган саволга жавоб беришдан бош тортди.

«Бу мен учун жуда қийин савол. Мен бунга ҳозир жавоб беришга тайёр эмасман», — деди у.

Талабаларнинг сўзларига кўра, улар янги декан талабаларга муомаласини ўзгартиришни, факультетдаги порахўрликни бартараф қилишига ва талабалар жамиятининг манфаати учун ишлашига ишонишмайди.

«Бу маъмуриятнинг ягона қадами. У [ректор] бизнинг қолган талаблар билан бундан кейин ишлашини айтди. Бироқ бундай бўлишига биз ишонмаймиз», — деди исмини айтишни хоҳламаган талаба қиз.

Бироқ талабаларнинг бир қисми жавобгарликнинг барчаси деканга ортилишини адолатли деб ҳисоблашмайди.

Калматовни ишдан кеткизиш тўғрисидаги қарорни улар «сиёсий томондан асосланган, талабанинг фожиали ўлимидан фойда топмоқчи бўлган фирибгарларга қулай» деб ҳисоблашади. Талабалар улар билан Қирғизистонда билим бериш тўғрисида шартнома тузган компаниялар билан агентликларни айблашади.

«Калматов бошқа ўқитувчилар каби университет ходими. Мен барчангизни ўқитувчимизни [Калматовни] қўллаб, тўғри қарор тўғрисида ўйланишга чақираман», — деб айтилади «Фейсбук»да эълон қилинган талаба қизнинг мурожаатида.

Kloop.kg янги декан билан боғланолмади.

ЎшДУнинг бош корпуси олдида  13-ноябрда 200дан ортиқ чет ўлкалик талабалар митинг ўтказиб, университет маъмуриятига ва Ҳиндистоннинг Бишкекдаги элчилигига талаб қўйишган.

Митингга биринчи курс талабаси Субхам Бангравнинг ўлими сабаб бўлган. У 13-ноябрда 11:00да Ўш вилоят касалхонасида вафот этган.

Талабалар унинг ўлимига факультет декани Роман Калматовнинг алоқаси бор-йўқлигини текшириб, уни ишдан четлатишни талаб қилишган. Улар Бангравни ватанига даволангани қўйиб юбормади деб деканни айблашган.

Шунингдек, талабалар вафот этган талаба жасадини ватанига етказишни талаб қилиб, Ҳиндистоннинг Бишкекдаги элчилигига мурожаат қилишган.

Муаллиф: Акилай Каримова