Жеки Чанга «Оскар» мукофоти берилди

948

Машҳур актёр ва режиссёр Жеки Чан кинематографияга қўшган ҳиссаси учун «Оскар» кино мукофотига сазовар бўлди. Мукофотни топшириш маросими 12-ноябрда Лос-Анжелесда ўтди.

Жеки Чанга киносанъатига қўшган ҳиссаси учун «Оскар» мукофоти топширилди. Бу ҳақда Америка киноакадемияси ўзининг «Твиттер»да хабар қилди. Жеки Чанга мукофотни «Тиғиз вақт» ҳамкори Крис Такер топширди.

 

http://

Мукофотни тантанали топшириш маросими Калифорния штатидаги Лос-Анжелес шаҳрида жойлашган Hollywood and Highland Center кўнгил очар марказида ўтган.

Маросимда 62 ёшдаги актёр сўзлагандай, «Оскар» топшириш маросимини кўрган отаси нимага у ҳамон киноакадемия мукофотини олмаганини сўраган. Унинг сўзларига кўра, барқарор давом этиб келаётган кинематография карьерасига қарамай, у «нуфузли мукофотни» оламан деб ўйламаган.

Жеки Чанга мукофотни Крис Такер топширган.
Жеки Чанга мукофотни Крис Такер топширган.

«Кино саноатидаги 56 йилдан кейинги, 200дан ортиқ фильмдан кейин, қанча синган суяклардан кейин охири бк меники», — деган Жеки Чан қўлига статуэткани ушлаб.

Жеки Чандан ташқари кино санъатига қўшган ҳиссаси учун мукофотни яна уч киши олган.
Жеки Чандан ташқари кино санъатига қўшган ҳиссаси учун мукофотни яна уч киши олган.

Жеки Чандан ташқари мукофотни кастинг-директор Линн Сталмастер, документалист Фредерик Уайзман ва британиялик монтажчи Энн Коутс олган.

Киносанъатига қўшган ҳиссаси учун фахрли «Оскар» мукофоти ҳар йили 1948-йилнинг ноябрида ўтказилади. «Оскар»нинг асосий мукофотлаш маросими февраль ойида ўтади.

Жеки Чан бундай мукофотни бу вақтгача олган, бироқ мусиқали MTV телеканалидан
Жеки Чан бундай мукофотни бу вақтгача олган, бироқ мусиқали MTV телеканалидан

Жеки кино санъатига қўшган ҳиссаси учун мана шу мукофотни 1995-йили май ойида MTVнинг тақдирлаш маросимида олган. Актёрни Квентин Тарантинонинг қистоқи билан тақдирлашган. Квентин Тарантино гар бу шарт бажарилмаса, маросимни олиб бормаслигини айтган. Жекига мукофотни Квентиннинг ўзи берган.

Жеки Чан — 2016-йил ҳисобидан «энг қиммат» актёрларнинг рўйҳатида иккинчида. Сурат: Forbes
Жеки Чан — 2016-йил ҳисобидан «энг қиммат» актёрларнинг рўйҳатида иккинчида. Сурат: Forbes

Актёр ва режиссёр Жеки Чан «Устоз кайфий», «Худонинг қурол-яроқлари», «Тиғиз вақт» ва бошқа фильмларидан кейин машҳур бўла бошлаган.

«Forbes» журналининг рейтинги бўйича 2016-йили Жеки Чан энг кўп ҳақ тўланган актёрлар рўйҳатида иккинчи ўринни эгаллаган. «Маймунлар қироли» мультфильмида дубляж учун ва Хитой фильмларидаги бажарган роллари учун унинг даромади 61 миллион долларни ташкил қилган.

6

Актёрнинг ўзи таъкидлашича, фильмларда тасвирга тушган йиллари у барча суякларини, унинг ичида бурнини уч марта синдириб олган. Жароҳатланиб, қўлининг синганини ҳисобига етолмайди. Бир марта унинг сонлари икки транспорт орасида эзилиб қолган.

«Бронкстаги синов» фильмини тасвирга олиш жараёнида унинг тўпиғи синиб қолган. Тасвирга олиш жараёнини сусайтирмаслик учун Жеки Чан гипснинг устидан пайпоқ кийиб, уни кроссовка каби бўяб олиб, трюкларни бажаришда давом этган.

Соғлигига жиддий зарар келтирган вазият «Худонинг қурол-яроқлари» (1986) фильми тасвирга олинаётганда бўлган. Дарахтдан қулаб тушиб, натижада бош суягидан жароҳатланиб, ўлиб қолишига оз қолган.

«Бургут соясидаги илон» фильмида эса каскадёрлорнинг бири тўмтоқ қиличнинг ўрнига ўткир қиррали қилич билан Жеки Чанни жароҳатлаган. Шундан кейин актёр ўзи ишонган каскадёрлар билан ишлай бошлаган — у ўзининг каскадёрлар жамоасини тузган.

7

Жеки Чан «Sing Кар Pan» деган ном билан ўзининг каскадёрлар гуруҳини тузган. Унга мактаб-интернат вақтидан бери таниш бўлган яхши тайёргарликдаги одамлар кирган.

Улар Жеки Чаннинг 28 фильмида хореографик номер қўйишиб, тасвирга олиш вақтларида у билан бирга яшашган.

8
Жеки Чаннинг уч Гиннесс рекорди бор.

«Гиннесс рекорд китоби»дан ўзининг дастлабки мукофотини «Лорд аждар» фильмининг 10 сониялик сценасига 2900 дубль тортгани учун олган.

Жеки Чан ҳозирги вақтдаги каскадёрлардан ҳам кўп трюк бажарган — бунинг учун Жеки иккинчи «Гиннес» мукофотини олган. Учинчисини эса, бир фильмнинг охиридаги титрда чиққан исмининг сони бўйича олган.

«Худонинг қурол-яроғи: Зодиак миссияси» фильмида у бир вақтнинг ўзида сценарий муаллифи, режиссёр, бош актёр, продюсер, бажарувчи продюсер, тасвирчи, постановкачи-рассом, трюклар мувофиқлаштирувчиси, реквизит бўйича раҳбар, чироқ устаси, каскадёр, бастакор, мавзу бўйича қўшиқлар ижрочиси ва умумий овқатланиш бўйича координатор ҳам бўлган.

Жеки Чан — гонконглик, хитойлик ва америкалик актёр, каскадёр, кинорежиссёр, продюсер, сценарий муаалифи, трюкларни ва жанг саҳналарини ижрочиси, қўшиқчи, филантроп, жанг санъати устаси. У шунингдек, ЮНИСЕФнинг кўнгилли элчиси ва Британия империяси орденининг соҳиби бўлиб саналади.

Муаллиф: Александра Титова