Донецлик сепаратистлар «Мотороланинг ўлимида гумонланганларни» қўлга олишди

830

Ўзларини Донецк халқ республикаси деб атаб олган ҳудуднинг давлат министрлиги «Спарта» батальонининг командири Моторола деган ном билан машҳур Арсен Павловни ўлдирди деган гумон билан олти кишини қўлга олди.

ДХРнинг махсус хизматлари қўлга олинганларни «Misanthropic Division» украин миллатчилар ташкилотининг аъзолари деб атамоқда ва мазкур гуруҳ лидерлери Мотороланинг ўлими учун жорий йилнинг октябрида жавобгарликни ўз зиммасига олишган деб ишонтиришмоқда.

«Misanthropic Division» сепаратистларнинг билдирувнини инкор қилиб, уларнинг ташкилотини аъзолари Украина назорат қилмаган ҳудудда йўқ эканлигини айтмоқда.

ДХРнинг махсус хизматлари ўз баёнотида яна бир марта Мотороланинг ўлими учун Украина хавфсизлик хизматини айблашди.

«ДХР билан ЛХРдаги барча террористик ва диверсияли акциялар УХХ томонидан ўтказилаётгани аниқланган. Бу Донбассдаги республикалар лидерлерининг орасида қарама-қаршиликни кўзлаган оператив мақсадларнинг асосида ўтказилмоқда», — дейилади МХХнинг баёнотида.

Украина ҳукумати сепаратистларнинг баёнотига ҳеч қандай реакция қилмаган.

ДХР олиб бораётган қўлга олиш ҳаракатлари халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотиларини хавотирга солмоқда. Айниқса бегуноҳа одамлани тез-тез ушлаб, уларга нисбатана зўравонлик қилиш ҳаракатлари сабабли хавториланаётганини билдиришган.

ДХР махсус хизматининг видеоси:

Павлов ўзининг уйидаги лифтда бўлган портлаш вақтида 16-октябрда ҳалок бўлган. У Россияда туғилган, Украинада биринчи марта 2014-йилнинг апрелида нде, Россияга тобе президент Виктор Януковични ҳукуматдан қулатилгандан икки ой ўтгандан кейин сезилган. Павлов Харьковдаги россияпарастларнинг норозилик намойишларига иштирок этган. Харьковда Донецк билан Луганскдан ажралиб, сепаратист ҳукумат тузиш амалга ошмаган.

Кейин у Донецкка ўтиб, бу ерда «Спарта» батальонини бошқарган. Павлов Донбассни «рус ери» деб, украин армиясига қарши 2014-йилдан буён Украинанинг шарқида давом этаётган бир қанча уруш ҳаракатларида иштирок этган.

Украина ҳукумати Павловга «террористик ҳаракати» ва «ноқонуний ҳарбий гуруҳ тузиш» учун қидирув эълон қилган. Шунингдек, у Евроиттифоқнинг қора рўйҳатига киритилган.

Ҳалқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари Павловдан украин ҳарбий тутқунларига  оғир муносабатда бўлади деб гумон қилишган — асосан у украин ҳарбийи Игорь Брановицкийни 2015-йилнинг январида ўлдириш бўйича айблаган.

Муаллиф: Александра Титова