Ногирон коляскали брэйк раққослари: Қирғизнинг «Тумар»и қандай қилиб саҳналарни забт этмоқда?

959

«Тумар» коляскали расққослар гуруҳининг ташкил қилинганига етти йил бўлди, шундан буён у турли рақс кўрсатувларида иштирок этиб келмоқда. «Тумар»чиларнинг муваффақияти Словакиядаги танловда финалга чиққани бўлди. Рақс жамоатининг иштирокчилари Kloop.kgга ўз гураҳи ҳақида айтиб беришди.

Октябрнинг ўртасида коляскали раққослар гуруҳи «Česko Slovensko má talent» («Чехияда истеъдодлилар бор») танловида «Golden Buzzer» муокофотини қўлга киритган.  Бу уларга танловда финалга чиқишига имконият берган. Қирғизистонга қайтиб келгандан сўнг, гуруҳ аъзолари финалдаги намойишга тайёрлана бошлашди.

15050259_1781763165430092_1809781484_n

Гуруҳдаги беш раққосдан уч нафарининг оёғи бошқача. Улар тана имконияти чекланган болаларни соғлигини қайта тикловчи «Умид» марказининг битирувчилари бўлиб ҳисобланади. Болалар марказни тамомлаб кетишганига қарамай, унинг биносида машғулотдан ўтиб туришади.

Мухбирларни гуруҳ иштирокчилари очиқ яшил рангга бўялган кичик спорт залда ерда ўтириб кутиб олишди. Улар танловнинг финалига чиқиш учун янги рақс ҳаракатларини муҳокама қилишаётган экан. Бизни кўриб улар эски ногиронлик аравачаларига ўтиришди. Залда стулларга нисбатан аравачалар кўп эди.

Гуруҳ рахбари Эрмек Кадиров ўз шогирдларига қараб ўтириб, томошабинларга ўйин ёқса ҳам ҳакамлар «мукофотни ўз юртдошларига беришларини» армон билан айтди.

«Биз бу танловда ғолиб бўлиш қийинлигини тушуниб қолдик. Маҳаллий аҳоли бизга баҳо беради, бироқ мукофотни ўз юртдошларига беришадику — биз четдан келган кишимизда. Бироқ биз унутилмас ўйин намойиш қилишга ҳаракат қиламиз», — деди у.

Болалар ҳеч нарсага қарамай ҳаракатларни такрорлайверишди. Улар қўлга таяниб, доимгидай саноқли сониядан ортиқ тура олишмади, бироқ йиқилгани билан қайта туриб, қўлнинг кучига таяниб сакрашди.

Қўллари танасининг оғирлигини кўтаролмай эгилиб кетса ҳам, «йўқ, йўқ ҳаммаси жойида» деб айтишди. Йиқилиб қайта туришди.

Танлов шартларидан ўтиш қийин

Кадировнинг сўзларига кўра, у гуруҳни қайси танловга олиб борса ҳам улар танловда иштирок этишга рухсат беришдан бош тортган қарорга тайёр туришади.

У бу гуруҳ соғлом иштирокчилар тоифасига ҳам, коляскали раққослар тоифасига ҳам кирмаганлиги сабабли ҳакамлар қарор чиқариши қийин бўлгани учун танловлардаги танлаш жараёнидан ўтиш қийин эканлигини айтади.

«Ўтган йили аравачадагиларнинг паралимпиада танловига нима бўлса ҳам бордик, […] бизнинг болалар амалда коляскасиз ҳам ҳаракат қила олганлиги сабабли ҳакамлар учун қарор чиқариш қийин бўлди», — деди у.

Мураббий ва раққос Тимур Киличбеков болаларнинг  махорати аравадаги раққосларникидан яхши эканлигин айтди.lar

«Биз уларни бошқа соғлом мутахассис раққослар биланрақобат қилишга тайёрлаб ўрганиб қолдик. […] Бизникилар коляска билан ҳам ўйнашмайдида, бунинг учун махсус коляскалар керак, бизни ўлкада унақалари йўқ. Уларни Москвадан топдирса бўлади, бироқ улар қиммат ва асосан махсус топшириқ билан ясалади, шу сабабли бизнинг болалар асосан қўлга таяниб рақч тушишади», — дейди Киличбеков.

Давлатдан ёрдам йўқ

Кадиров олтин югиртирилган кубоклар турган ойнали токчани кўрсатиб, Қириғизистонда улар фақат олдинги ўринларни олишганини, бироқ «уни ҳеч ким сезмаслигини» қўшимча қилиди.

«Биз Украинага бориб ғолиб бўлганимиздапн кейингина биз ҳақимизда била бошлашди, Туркияга ҳам бордик — Атамбаев бизга автомашина совға қилди. Бизнинг ўлка шунақа чет ўлкада сен ҳақингда гапирилмагунча, сени ҳеч ким билгиси ҳам келмайди», — дейди у.

Гуруҳ раҳбарининг сўзларига кўра, улар ҳеч қачон ёрдам кутган эмас ва фақатгина мақсадларига эришиш учунгина ҳаракат қилишган.

«Биз халқаро танловларда иштирок этиш учун ҳеч қачон давлатдан қўллов олмаганмиз. Бизнинг Маданият министрлигимиз Қирғизистонни чет ўлкада танитадиган артистларни танлаётганда биз илтимоснома берсак, бош тортган», — деди у.

Елкасини қисиб Кадиров гуруҳдагилар бошидан ўтказган қийинчиликлардан кейин улар бўлар –бўлмасга кўнглини чўктирмай, ўзини «кичкина, бироқ ишончли» машҳурлигидан пул топишга ҳаракат қилишаётганини қўшимча қилди.

«Биз бундан кейин пул сўрагимиз келмайди, биз уни ишлаб топишга ҳаракат қиляпмиз. Яхши раққосларнинг ҳаммаси ҳам яхши рақс тушгани учун пул олишади», — деди у.

Рақс — янги имконият

Гуруҳнинг энг яхши иштирокчиси 19 ёшдаги Айдина Самийбек қизи болалигидан рақсга тушишни яхши кўришини, бироқ 12 ёшгача қачонлардир рақсчи бўлиб қоламан деб ўйламаганини айтиб берди.

ajdina

«Мен ўзгача болалар мактабида ўқиганман, сабаби оёғим ҳамманикидан бошқача — оёқларим бор, бироқ кичкина. Мен авваллари кимлар биландир сўзлашолмадим», — деди у.

Унинг сўзларига кўра, қайта тиклаш марказидаги болалар ўзлари ҳам муваффақиятга эришишга ишона бошлашди.

Раққос Таалайбек Эрдик ўғли турли рақс танловларида иштирок этиш шарофати билан кўп давлатларга бориб келганини айтиб берди.

2

«Рақс менга эркинлик берди, олдинлари кўчага ҳам чиқишим қийин эди. Мен рақс туша болаганимда қийналдим, бироқ тинимсиз машғулотва устозларнинг ёрдами билан биз халқаро танловларда иштирок этиб, турли ўлкаларни кўрадиган даражага эришдик. Менга саёҳат қилиш ёқади», — деди у.

Гуруҳнинг учинчи раққоси Талгат Карабек ўғли кўчага чиқишдан ҳам уялганини, рақс билан шуғуллана бошлагандан кейин ўзини анча эркин ҳис қилганини айтди.

3

«Менга рақсга тушган вақтимда яқинларим ва дўстларим қўллаб туриши ёқади. Биз намойиш қилган рақслар халққа ёқади. Улар бизни мақтаб, бизга ғалаба тилашади. Қийин бўлгани билан бизни рағбатлантиришади деб умид қиламан», — деди у.

«Тумар» рақс гуруҳи 2009-йили тузилган. Бир йил аввал «Тумар» раққослари Қирғизистон тарихида биринчи марта коляскали спорт рақсларидан WEB Kazakhstan Open-2015 турнирида иштирок этдик. Турнир апрель ойининг 16сидан 19игача Остона шаҳрида бўлиб ўтди.

Турнирда болалар биргаликдаги ўйин категориясида Freestyle номинациясида биринчи ўринни эгаллашди. Алоҳида мукофот олганларнинг ичидан Карабек ўғли Талгат — эркаклар орасида Single freestyle номинациясида биринчи ўринга, аёллар орасида мана шундай номинацияга Айдина Самийбек қизи иккинчи ўринга эга бўлди.

Бундан ташқари гуруҳни Лас-Вегасдаги «America’s Got Talent» («Америкада иқтидорлилар бор») номли америка кўрсатувида иштирок этишга чақиришди. Бироқ маблағ етишмаслигидан гуруҳдагилар бу танловда иштирок эта олишмади.

Муаллиф: Александра Титова

Видео: Эдил Байизбеков, Тилек Бейшенали ўғли, Александра Ли.