Бош прокуратура «Мегаком»нинг сотилишидан Текебаевнинг манфаатдор бўлган-бўлмаганини текширади

773

2012-йили «Мегаком» компаниясини сотишга депутатлар Ўмурбек Текебаевнинг, Аида Саляованинг ва Алмамбет Шикмаматовнинг манфаати бор-йўқлигини прокуратура текширади.

Милиий хавфсизлик бўйича давлат қўмитасининг (МХДҚ) раҳбари Абдил Сегизбаев бугун 14-ноябрда, «Ата Мекен» фракциясининг депутатлари Ўмурбек Текебаев, Алмамбет Шикмаматов ва Аида Салянова «Мегаком» компаниясининг акцияларини сотишдан манфаатдор эканини кўрсатган ҳужжатларни президент Алмазбек Атамбаевга кўрсатди.

Ҳужжатга кўра, собиқ президент Курманбек Бакиевнинг ўғли Максимга тегишли деб тахмин қилинган Southfield Management Inc. оффшор компанияси 2012-йили «Мегаком» уяли алоқа операторининг 50 фоиздан ортиқ акцияларига эгалик қилган.

Southfield Management Inc. компанияси ўз акцияларини 50 миллиондан ортиқ АҚШ долларига сотишни режалаштирган.

Президент аппаратининг матбуот хизмати маълумотига кўра, Текебаев, Салянова ва Шикмаматов ўз навбатида бу компания акцияларини — умумий 22 фоизига — эгалик қилишган. Шунингдек, улар «Мегаком» компаниясининг акцияларини сотишда фойда кўрган бўлиши мумкин.

Бироқ Southfield Management Inc. «Мегаком» акцияларини сотолмаган, сабаби улар давлат фойдасига мусодара қилинган.

Атамбаев Бош прокуратурага МХДҚ берган ҳужжатларни «диққат билан текшириб чиқишни» топширди.

«Қалбаки ҳужжатлар»

Текебаев «Азаттык» радиосига ҳукумат  қалбаки ҳужжатларни эълон қилаётганини билдирди.

«Бунинг ҳаммаси сохталаштирилган. Буни мен аниқ айта оламан. Ҳукумат иложсизликдан шундай йўл билан бизни қоралашга мажбур қилмоқда. Буларнинг барчаси эртами-кечми маълум бўлади. Улар бизни қоралашга ҳаракат қилишмоқда, сабаби қолган бир ярим-бир йилдан кейин президентнинг тақдири ҳал бўлиб қолади», — деди у.

Текебаевнинг сўзларига кўра, у бошқарган фракцияси «Мегаком»нинг давлатга ўтишини қўллаб, энди эса Аида Салянова бош прокурор вақтида уни таъминлаган.

Парламент депутати Алмамбет Шикмаматов бу маълумотни "лўттибозлик" деб атади.

«Куч тизимларининг жиноий фаолияти ҳукуматдаги партияга хушомад қилиб, президентга нотўғри маълумот етазмоқда. Бу ерда президентни адаштиришда Абдил Сегизбаевнинг айби катта», — деди Шикмаматов.

У шунингдек, «ҳукуматнинг ўз рақибларини ҳаракати» эканлигини, бироқ партия бача ҳужжатларни тўплаб, ўзининг айби йўқлигини исботлашини қўшимча қилди.

Октябрда  «Ата Мекен» партияси ёлғон маълумот тарқатгани учун «Вечерний Бишкек» нашриёти билан судлашиш нияти бор эканлигини билдирган — газета собиқ депутат Ўмурбек Абдрахмановнинг сўзларига таяниб, Текебаев «Мегаком»ни сотиш ваъдаси учун 1 миллион доллар олганини ёзган.

2012-йили «Ата-Мекен» партияси Абрахмановни ҳам судга берган. «Алиби» газетаси билан бўлган суҳбатида у «Мегаком»ни сотишдаги ўртамчилиги учун Текебаев 1 миллион олганини айтган. Партия суд жараёнида ютиб, Абдрахмановдан компенсация тарзида 100 000 сом ундириб олган, энди «Алиби» газетаси ўз материалини тасдиқлаган.

Текебаев билан Атамбаевнинг можароси депутат Конституцияга ўзгартириш киритишга қарши чиққандан кейин бошланган.

Муаллифлар: Анна Капушенко, Сезим Канибекова