Марказий Осиё пластик билан курашишда биринчи марта ишончсиз қадам ташламоқда — Қирғизистонда сентябрь ойининг бошида бир нечта ритейлар ҳаридорларга пакет беришни тўхтатди. Бунга нима сабаб бўлди ва бу атроф-муҳитга ёрдам берадими?
Материалнинг асл нусхаси Ливень сайтида эълон қилинган. Муаллифи: Дмитрий Мотинов, Kloop.kgнинг собиқ редактори.
Куз фасли бошланганда бишкекликлар орасида норозилик кучайди — Қирғизистоннинг энг йирик дўконлари ҳаридорларга бепул полиэтилен пакетларни бермай қўйишди. Унинг ўрнига ҳаридорларга экопакет сотиб олиш, кўп марта фойдаланувчи қопчалардан фойдаланиш ёки товарларни қоғоз қопчаларда олиб кетишни таклиф қилишмоқда.
Пластик пакетларнинг бермасликка бир неча савдо марказлари киришди — «Народный», «Глобус», «Боорсок» ва «Фрунзе» супермаркетлари уларни бепул беришмаяпти, айрим жойларда уларнинг ўрнига қоғоз пакетлар таклиф қилинмоқда.
Савдо марказларининг бундай бир фикрда бўлиши — тасодифий эмас. «Народный»нинг маркетинг бўлими раҳбари Сергей Фабрикантовнинг сўзларигша кўра, савдо марказлари бу фикрни кўпдан бери режалаштиришган ва ҳаридорларнинг норозилигини ҳисобга олиб уни қабул қилиш осон бўлмаган. Унинг фикрига кўра, бундай чора кўришга экологик ташкилотларнинг жиддий босими сабаб бўлган.
«Бизнинг шаҳарни чиқинди жойида бўлсангиз тўпланиб қолган чиқиндиларни кўриб қўрқиб кетасиз. Деярли барча чиқиндилар пластик пакетларга солинган, уларнинг кўпи — бизнинг савдо марказларининг пакетлари», — деди у.
Нима учун пластик пакетлар хавфли?
- 100 йилдан 400 йилгача бузилади;
- уларни ёқиб бўлмайди, сабаби улардан заҳарли моддалар ажралиб чиқади;
- ҳаво орқали тарқалиб, сувни булғайди;
- ҳар йили пластик пакетлар сабабли юз минглаган балиқлар, паррандалар ва сут эмизувчилар қирилади.
Сергей Фабрикантов пакетлар учун ҳақ тўлаган харидорлар улардан самарали фойдаланади деб ҳисоблайди. Унинг сўзларига кўра, «Народный»да тарқатилган пакетларнинг сони ҳар йили миллионлаб саналган, бу эса сентябрь ойида уч марта камайди.
Кўп ҳолларда катта дўкондан олинган пакет маҳсулот соладиган идишдан чиқинди қопчагача бўлган йўлни босиб ўтади. Урбанист ва Бишкекдаги «Шаҳар ташаббуслари» фондининг директори Раушанна Саркеева унда тушунтириш ишларида турли муомала қилиш керак деб ҳисоблайди. Биринчи навбатда ҳаридорларнинг одатларини ўзгартириб, уларга бошқача пакетларни таклиф қилиш керак. Иккинчидан, қирғизистонликларни «чиқиндига нисбатан маданияти» тўғрисида гапирилаётгандан сўнг, чиқиндини уйда тўплашдан тортиб ҳар бир босқичида одамларнинг юриш-туришини ўзгартириш зарур.
У шаҳарда оммавий чиқиндига боғлиқ вазиятни туб-томиридан бошлаб ўзгартириш учун «ўзингдан бошла» деб тарғиб қилиш ва ижтимоий роликларни тарқатиш етарли эмас дейди.
«Шаҳарлик [чиқинди ташиган] автомашиналар сортланган чиқиндини ташишга мосланган эмас. Ҳозир бизда чиқинди ташлаш жойларида сортлаш йўли танлаб олинган, унда ҳам барчаси сортларга ажратилмайди. Шаҳарликлар эса, жирканишлари ва эътиборсизларидан қутила олишмайди», — деди у.
Қозоғистон билан Тожикистон пластик билан қандай курашади?
Қозоғитондаги дўконларда пакетларни бепул тарқатиш «яхши хизмат кўрсатишнинг» белгиси бўлиб саналади — Олмотада саноқли супермаркетларгина улар учун пул олишади.
Бу ерда полиэтилен қопча билан курашиш ташаббусини савдо марказлари ёки ҳокимиятдагилар эмас, жамоат ташкилотлари кўтаришади — «Пакетсиз шаҳар» лойиҳасини уларнинг бир гуруҳи қўллаб, у Олмотанинг экологик кенгашига муҳокамага чиқарилган.
Лойиҳа ташаббусчиси «Тау Асар» жамоат жамғармасида ишлаган Жанна Байжанова олмоталиклар ҳар куни беш миллионга яқин пластик пакетлардан фойдаланишларини ҳисоблаб чиқди. «Пакетсиз шаҳар» ҳамкорлиги вақтида у шаҳарликларга полиэтилен қопчаларнинг зарари тўғрисида маълумот бериб, уларга сотиб олиш вақтида кўп марта фойдаланувчи қопчаларни, чиқинди солиш учун эса экопакетлардан фойдаланиш маданиятини ўргатиш таклиф қилади.
«Эсимда, Остонага оммавий кўчиб кириш бошланганда олмоталикларнинг қўйган даъволаридан бири — янги пойтахтдаги пулга сотиладиган пакетлар бўлган, у жуда ортда қолганликни белгиси деб ҳисобланарди», — деди у.
4 000 000 000 000 — бу ҳар йили дунё бўйича ишлаб чиқарилган пластик пакетнинг сони.
Тожикистонда ҳам вазият шундай — ўлка ҳукумати полиэтилен пакетлардан фойдаланишга қандайдир бир чеклов киритишга ҳаракат қилган эмас, бундай қарорлар ҳозирча режада ҳам йўқ.
Тожикистонда полиэтилендан ошкора фойдаланишга қарши курашган асосий ташкилотлардан бири — «Кичик ер» экологик ташкилоти. Унинг кўнгиллилари вақти-вақти билан ўлканинг йирик дўконларида маълумот ҳамкорликларни ўтказиб, ҳаридорларга пластик пакетларнинг зарари, экология учун яхшироқ қарорлар тўғрисида айтиб бериб, шу билан бирга уларга экологик қопчаларни совға қилишади.
Ўлкадаги кўплаган йирик дўконлар ҳаридорларга пакетларни ҳамон бепул беришмоқда, бироқ дўконларнинг бир қисми булар учун пул олади.
Пластик билан кураш йўлига тушган барча ўлкалар полиэтилен қопчани таъқиқлашдан бошлашади, дейди қирғизистонлик эколог Эмил Шукуров. У пластик пакетлар бор бўлса, одамлар уни чиқинди идишларга солаверишларини айтади.
«Айтмоқчи, мана шу чиқиндиларнинг барчаси полигонларга уюштирлган ҳолда чиқарилса — одамлар табиат қўйнига чиқиб мана шу пакетларни сувнинг бўйига, тоғ ёнларига ва бошқа томонларга ташлайверишига қараганда зарари камроқ бўлади. Узоқ вақт давомида бунинг барчаси атроф-муҳитни бўлғайди» — дейди у.
Қирғизистондаги «Пакетсиз зона»
«Полиэтилен пакетларга биринчи марта [улардан фойдаланиш] иқтисодий томондан ҳам, экологик томондан ҳам хавфли бўлган ҳудудларда таъқиқлаш керак», — дейди Шукуров.
Шукуров кейинги қадам қатори Иссиқ-кўлнинг соҳилидаги ҳудудларга полиэтилен пакетларни олиб келишни тўлиқ таъқиқлаш керак деб ҳисоблайди.
«Иссиқ-кўлга жуда ҳам кўп эл боради, у ерда дам ҳам олади, чиқинди қолдиришади, уларнинг ичида мана шу пакетлар ҳам бор. Шуларнинг барчаси кўлга қўшилиб, соҳилдаги дам олувчиларнинг соғлигига зарар қилади», — деб тушунтирди эколог ўз таклифини.
Унинг сўзларига кўра, шу билан бирга таъқиқланса, маҳаллий савдогарлар пластикдан бошқа нарсани тезда топиб олишади.