Футбол: Миллий терма жамоанинг мураббийи Филиппин билан бўлган ўйиндан норози

663

 Қирғизистоннинг футбол бўйича терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Филиппиндан 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган. Миллий терма жамоасининг бош мураббийи Александр Крестинин учрашувдан кейин изоҳ бераётиб, жамоанинг ўйинидан норозилигини билдирди.

Кўплаган қулай вазиятларга қарамай, Қирғизистон терма жамоасининг ўйинчилари рақиб дарвозасига гол кирита олишмади. Терма жамоанинг бош мураббийи Александр Крестинин Қирғизистон футболчилари ўйиннинг боришини кузатиб туришганини, бироқ бу ўйин натижасига таъсир қилмаганини айтди.

«Умуман олганда анча яхши ўуин бўлди, ўйиннинг боришини кузатиб туришди. Яхши ҳужумлар, гол киритадиган ҳолатлар кўп бўлди, бироқ мени сифатли ўйинни унинг натижасидан ажратиб қарашга ҳаққим йўқ. Натижаси эса ёмон», — деди у.

Қирғизистонликлар 90 дақиқалик ўйинда дарвоза томон 10 марта тўп тепишди. Филиппинлар эса биргина зарба беришди, бироқ у самарали бўлди.

«Шунча қулай вазиятлар бўлганда, шундай ўйин бўлаётган вақтда — биз дуранг натижага ҳам рози бўлар эдик, биз эса мағлуб бўлдик. Масала ўта жиддий қўйилмоқда, у — вазиятлардан фойдаланиш. Бу энди жуда жиддий масала, кулгили нарса эмас. Бу мени безовта қилмоқда. Биз қандайдир нотўғри тизимга туша бошладик, уни тўғирлаймиз», — деди у.

Ўйин статистикаси:

2

Александр Крестинин Қирғизистон терма жамоасига 2014-йил етакчи бўлиб келган. Шундан буён жамоада ўйиннинг сифати анча ўзгаргани сезилади, бу эса ФИФА рейтингиндаги ҳолатдан кўриниб, унда Қирғизистон ҳозир юзинчи ўринда — бу терма жамоа тарихидаги энг яхши кўрсаткич.

Кейинги ўртоқлик учрашувини Қирғизистон жамоаси 15-ноябрда меҳмонга бориб Бахрейнга қарши ўйнайди.

Муаллиф: Каминат Имирханова

Сурат: АКИпресс

Манбаа: Қирғизистон Республикасининг футбол федерацияси