Президент Алмазбек Атамбаев Қирғизистон жанубида «Газпром» компанияси қуриб берган спорт комплексларининг очилиш маросимида ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларини ислоҳ қилиш Конституцияга тўзгартириш киритишлар бўйича референдумдан кейингина мумкин бўлишини айтди.
Президент Алмазбек Атамбаев Ўш ва Қизилқия шаҳарларидаги «Газпром» қуриб берган спорт комплексларининг очилишига борди. Президентнинг сўзи спортга эмас, ўлкадаги ўзгаришларга бағишланди.
Президентнинг сўзларига кўра, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларини ислоҳ қилиш учун Конституцияни алмаштириш керак.
«Конституцияга ўзгартиришлар киритилгандан сўнг, 1-январдан бошлаб биз куч тизимларини тўлиқ ислоҳ қилиб, улар тадбиркорлар ва амалдорларнинг ўз иши билан шуғулланишига ҳалал бермайдиган қиламиз», — деди Алмазбек Атамбаев.
У қайси куч тизимлари нима билан шуғулланишини тушунтириб, «ўлкада тартиб бўлишига» ваъда берди.
«ИИМ хавфсизлик, жиноятчилар ва гиёҳванд моддалар билан машғул бўлади. Прокуратура ва порахўрликка қарши хизмат амалдорлар, министрлар, депутатлар, судьялар ўғирлик қилмаслигини кузатиб, бир-бирин текшириб туради. Ўлкада тартиб бўлади. Буларнинг барчаси секин-аста ўрнига қўйилади ва бир неча йилдан кейин бизда янги президент бўлган вақтда сизлар буни тушунасизлар», — деди Атамбаев.
Президент Алмазбек Атамбаев агар ички ишлар министри ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларини ислоҳ қилмаса, ислоҳотларни ўзи олиб боришга тайёр эканлигини 31-октябрда айтган. Президентнинг сўзига қараганда, милицияда «ҳозиргача ўғрилар кўп» ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларини «тозалаш керак».
Янги ички ишлар министри Улан Исраилов бўлади, аввал у президентнинг тан соқчиси бўлган, ИИМнинг яширин бошқармасининг раҳбари ва МХДҚнинг Коррупцияга қарши хизматининг директори бўлиб ишлаган.
Муаллифлар: Дастан Умоттегин, Нуртаза Абдиев
Видео: Нуртаза Абдиев, Тилек Бейшеналиев.