Футбол: Қирғизистон Филиппиндан 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди

617

Қирғизистон билан Филиппин терма жамоалари орасидаги ўртоқлик учрашув 0:1 ҳисобида майдон эгалари фойдасига ҳал бўлди. Бу Қирғизистон терма жамоаси тарихидаги юзинчи расмий ўйин эди.

Икки терма жамоа орасидаги олдинги ўртоқлик учрашув 6-сентябрда Бишкекда ўтган. Унда Филиппин терма жамоаси 2:1 ҳисобида мағлуб бўлган.

Учрашувнинг биринчи бўлимида мухлисларини хавфли вазиятлар билан қувонтириб, бироқ голга еткиза олмади. Ҳисоб ўйиннинг 66-диқақасидагина очилди.

Қирғизистон терма жамоаси ҳимоячиларининг жуда қўпол хатоси сабабли филиппин жамоасининг ҳужумчиси Мисах Бахадоран ҳал қилувчи тўпни киритди.

Гол ўтиб кетгандан сўнг қирғизистонликлар ҳужумга ўтиб, рақибини ҳимояда хатога йўл қўйишга мажбур қилишди. Бироқ кўп сонли стандартлар голга еткизган йўқ. Ярим ҳимоячи Ахлетдин Исраилов жарима зарбасида тўпни дарвозанинг ўзига тегизди, Мирбек Ахматалиев эса рақибининг жарима майдонида ҳимоячи Виктор Майернинг узатиб берган тўпига етмай қолди.

Ўйин Филиппин терма жамоасининг фойдасига 1:0 ҳисобида якунлади.

Ўйин расмий рўйҳатида Қирғизистон терма жамоасининг ярим ҳимоячиси Мирлан Мурзаев бўлмаган. Футболчини унинг клуби — туркларнинг «Ушакспори» юбормаган.

Ўйинга жароҳати сабабли Валерий Кичин ҳам иштирок эта олмаган. Қирғизистон терма жамоасининг ва россиялик «Енисей» футбол клубининг ҳимоячиси бу ўйиндан кейин Бахрайнга қарши ўйинга тайёрланиш учун миллий жамоадаги шерикларига қўшилади.

Ўйин Rizal Memorial Stadium стадионида Манила шаҳрида ўтди.

2

Бу учрашув Қирғизистон терма жамоаси тарихида юзинчи расмий учрашув бўлиб қолди. Қирғизистон Республикасининг Футбол федерацияси тузилгандан бери ўтказилган расмий юз ўйиндан ташқари, миллий терма жамоада ФИФАнинг рўйҳатига кирмаган яна 14 ўйин ўтказди.

Филиппин билан Қирғизистон терма жамоаларининг орасидаги ўртоқлик учрашуви расмий мақомга эга ва унинг натижаси 24-ноябрда эълон қилинадиган ФИФАнинг янги жамоалар рейтингидаги вазиятга таъсир қилади. Ҳозир Қирғизистон юзинчи ўринда бормоқда.

Ноябрда Александр Крестинин жамоаси яна бир чет ўлкада ўртоқлик учрашувини ўтказади — 15-ноябрда қирғизистонликлар Бахрайнга қарши майдонга тушади.

Муаллиф: Каминат Имирханова

Сурат: «АКИпресс»