Бишкек: Беш йил давомида таъмирланган «Дельфин» бассейни очилди

608

Бишкекдаги «Дельфин» бассейни 9-ноябрда очилди. У беш йил давомида таъмирлангани сабабли ёпиқ бўлган. Уни қайта тиклашга шаҳар етакчилиги 57 миллион сомдан ортиқ маблағ ажратган.

Бассейннинг очилиш маросимига Бишкекнинг мэри Албек Ибраимов келиб, бишкекликларни беш йил давом этган таъмирлаш ишларининг якунланиши билан қутлади.

«Капитал таъмирлашлардан сўнг шаҳардаги “Дельфин” бассейни очилди! […] Бишкек мэрияси кўп йиллик қурилиш энди шаҳарликларнинг ва сув спортини севувчиларнинг барчасига эшик очиши учун қўлидан келганча ҳаракат қилди», —деган мэрнинг сўзидан «Заноза» нашри иқтибос келтирган.

 Жалдануучу «профил жиҳатдан тўғри келмайди»

«Дельфин» ҳовузини таъмирлашга тендер ўтказишда қонун бузилган фактлар учун Капитал қурилиш бошқармасининг мансабдорларига қарши Бош прокуратура 2016-йили октябрь ойининг бошида жиноий иш қўзғаган.

Прокуратура тендерда ғолиб бўлган «Комстрой Компани» ишхонаси бу ишга профили бўйича тўғри келмайди деб ҳисоблаган.

Юридик томондан реестридан олинган маълумотларга кўра, «Комстрой Компанинин» мутахассислик бўйича йўналиши — турар-жой ва биноларни қуриш. Танловнинг илтимосномасида компания ўзининг битирган ишларига «Бишкек» ЭЭЗсида ётоқхоналарнинг қурилишини мисол келтирган.

«Комстрой Компани» тендер эълон қилишга бир ой вақт қолганда бу йил 20-апрель ойида қайта рўйҳатдан ўтган. Компаниянинг ягона асосчиси — туркиялик тадбиркор Асиф Маис ўғли Казимов.

Мэрия таъмирлаш ишларига 57,6 миллион сом ажратиб берган, «Комстрой Компани» эса таъмирлаш ишларини 47,7 миллион сомга битириб беришни таклиф қилиб, тендерда ютиб чиққан.

Прокуратура жиноий иш қўзғаган вақтда «Комстрой Компани» компанияси 37,65 миллион сом олишга улгирган эди.

Бассейн 1-октябрда фойдаланишга топширилиши керак эди, бироқ бассейннинг очилиши бир ой кечикди.

Компания «қонуний» танланган

Бишкек мэриясининг Капитал қурилиш бошқармасининг раҳбари ўринбосари Қойчу Ибраимов ўша вақтда унинг ходимлари жиноий жавобгарликка тортилмаслиги кераклигини билдирган.

«Хатолар бор, бироқ биз буни жиноят деб ҳисобламаймиз» — деган у.

Мэриянинг матбуот хизмати расмий сайтида билдирув тарқатиб, унда капитал қурилиш бошқармаси (КҚБ) «жиноий ишининг қўзғалиши тўғрисида ОАВдан билганини» хабар қилган.

«Бишкек мэриясининг КҚБ унга қарши жиноий иш қўзғалгани тўғрисидаги ҳужжат билан таништирилган эмас. Бош прокуратура қонунда белгиланган тартибда […] Бишкек мэриясининг КҚБга қарши асоссиз даъволарни текшириб, бошқармани асоссиз айбланишидан ҳимоя қилади деб умид қиламиз», — деб айтилади баёнотда.

Беш йил давом этган таъмирлаш ишлари

«Дельфин» бассейни 1957-йили фойдаланишга топширилган эди. Узоқ вақт давомида бу бассейнни миллий терма жамоанинг сузувчилари машғулот ўтказиб келишган. Бассейнни таъмирлаш ишларига 2011-йили ёпилган. Шундан бери шаҳар раҳбарияти уни бир неча марта таъмирлашга ҳаракат қилган, бироқ буларнинг барчаси сўз бўйича қолган.

Бассейнни таъмирлаш учун Иса Ўмуркулов Бишкекнинг мэри бўлган вақтда 5 миллион сом бўлиб берган. Бироқ иш вақтида жиддий қийинчиликлар бор эканлиги аниқланиб, таъмирлаш учун ажратилган маблағ етмай қолган.

Кейинги мэр Кубаничбек Кулматов мутахассисларнинг берган баҳосидан кейин таъмирлаш ишларининг умумий баҳоси 50 миллион сомдан ортиб кетишини айтиб, янги бассейн қуришни таклиф қилган.

Бишкекнинг ҳозирги мэри Албек Ибраимов 2016-йилнинг май ойида бассейнни таъмирлашга 57,6 миллион сом ажратилганини билдирган.

Муаллиф: Александра Титова

Сурат: «Заноза»