Давлат моддий заҳира фонди «муддати ўтган» ун сотган

780

Премьер-министр вазифасини бажарувчи Сооронбай Жээнбеков давлат хом-ашё жамғармаси Бишкекнинг давлат маҳкамаларига ва озиқ-овқат бозорларига «муддати ўтган» ун сотганини тан олди.

Премьер-министр вазифасини бажарувчи Сооронбай Жээнбеков сўзларига кўра, давлат моддий заҳира фонди «муддати ўтган» ун етказиб турган. Бу хақда у парламентнинг 9-ноябрдаги йиғинида билдирди.

«Давлат заҳира фонди томонидан муддати ўтган ун етказилган факт ҳиқиқат эканлиги тасдиқланди, унинг раҳбарлигига нисбатан биз албатта, чора кўрамиз», —деган Жээнбековнинг сўзини «КирТаг» маълумот агентлиги билдирган.

Сентябрда парламентдаги «Республика — Ата-Журт» фракциясининг депутати Жиргалбек Турускулов муддати ўтган уннинг сотилишини тўхтатганини айтган. У ҚИрғизистон ҳукумати қошидаги давлат моддий заҳира жамғармаси қурт тушган, муддати ўтган ун сотаётганини бир неча марта эълон қилган.

Турускуловнинг сўзларига кўра, у бузилган ун масаласини парламентда 22-сентябрда кўтарган, бироқ ҳеч қандай натижа бўлмаган. Шундан кейин Турускулов ўзи текширув олиб бормоқчи бўлган.

4-сентябрда ўтган матбуот йиғинида у журналистларга № 5 касб-ҳунар ўқув юртида тасвирга олинган лавҳани кўрсатган. Унда лицей ходимлари қопларни очиб, унни элакдан ўтказишганда элакда қуртлар ва ўсимлик миталари юрган.

Депутат бузилган уy давлат заҳира фондидаги лабораторияcининг сифат экспертизасидан ўтганлигини айтган. У бундай воқеадан кейин маҳсулотнинг ҳаммаси санитар-эпидемиологик станциянинг лабораторияларида текширилиши кераклигини билдирди.

Бу даъволарга жавоб қатори давлат заҳира фондининг раиси Жоомартбек Жумабеков маҳсулотнинг барчаси соғлиқни сақлаш министрлигидаги санитар-эпидемиологик лабораториядан кимёвий анализдан ўтиб, қишлоқ хўжалик министрлиги қошидаги Дон экспертизалаш марказида ҳар кварталда сертификацияланиб туришини билдирган.

Унинг сўзларига кўра, Турускулов эълон қилган видео тасвирга олинган вақтдаги текширув атайин амалга оширилган бўлиши мумкин.

Турускулов тасвирга олган видео эълон қилингандан кейин катта омбордаги ун экспертизанинг натижаси олингунча муҳрланган.

Ҳукумат давлат заҳира фонди сотган уннинг сифатини текширувчи махсус комиссия тузган.

Муаллиф: Александра Титова