Қирғизистоннинг янги ҳукуматида қайси министрлар алмашади?

645

Ҳозирги премьер-министр Сооронбай Жээнбеков ҳукуматнинг янги таркибини эълон қилди. Унда бир нечта министр алмашган. Янги министрлар кимлар?

8-ноябрда конституциявий қонун бўйича парламент комитетининг йиғинида Жээнбеков министрлар кабинетининг янги таркибини таништирди. Парламент янги ҳукуматни 9-ноябрда қабул қилди.

Ҳукумат таркиби ва тизими энди бундай (қора шрифт билан янги министрлар ажратиб кўрсатилган):

Премьер-министр — Сооронбай Жээнбеков;

Биринчи вице-премьер министр – Мухаммедкалий Абулгазиев;

Иқтисод масалалари бўйича вице-премьер-министр – Олег Панкратов;

Чегара масалалари бўйича вице-премьер министр – Жениш Раззаков;

Ижтимоий масалалар бўйича вице-премьер министр — Чолпон Султанбекова;

Ҳукумат аппаратининг раҳбари - министр — Ақилбек Осмоналиев;

Иқтисод министрлиги — Арзибек Кожошев;

Молия министрлиги — Адилбек Касималиев;

Қишлоқ хўжалиги министрлиги — Нурбек Мурашев;

Транспорт министрлиги — Жамшидбек Калилов;

Юстиция министрлиги — Уран Ахмедов;

Ташқи ишлар министрлиги — Эрлан Абдилдаев;

Ички ишлар министрлиги — Улан Исраилов;

Фавқулотда ҳолатлар министрлиги — Кубатбек Боронов;

Соғлиқни сақлаш министрлиги — Талантбек Батиралиев;

Фан ва  маориф министрлиги — Гулмира Кудайбердиева;

Меҳнат ва ижтимоий ривожлантириш министрлиги — Таалайгул Исакунова;

Маданият министрлиги — Тугўлбай Казаков;

Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети — Абдил Сегизбаев;

Енгил саноат, энергетика ва кон қазиш бўйича давлат комитети – Дуйшўнбек Зилалиев;

Давлат технологиялари ва алоқа бўйича давлат комитети — Бақит Шаршембиев;

Мудофа бўйича комитет – номзод президент Алмазбек Атамбаев томонидан кўрсатилади.

Чолпон Султанбекова, ижтимоий масалалар бўйича вице-премьер-министр:

«Кыргызстан» фракциясидан сайланган парламентнинг VI чақирилишининг депутати. Аввалги чақрилишда ҳам «Республика» фракциясининг парламент депутати бўлган. 2013-йили парламент спикерининг ўринбосари бўлган.

1

У 2010-йилгача Алиш курашининг халқаро федерациясига раҳбарлик қилиб,  «Палван» корпорациясининг президенти ҳам бўлган.

«Агым» газетасининг версияси бўйича 2009-йилдан буён Қирғизистоннинг энг бош аёлларининг рўйҳатига киради.

Нурбек Мурашев, қишлоқ хўжалиги министри:

«Бир Бол» фракциясидан сайланган VI чақирилишдаги парламентнинг депутати, V чақирилишдаги парламентда ҳам депутат бўлиб, «Республика» фракциясининг раҳбари ўринбосари лавозимини эгаллаган.

2

2000-йили «Лиматекс пахта корпорацияси» ташкилотининг бўлим раҳбари бўлган.

2010-йили Жалолобод вилоятининг Ноокен район давлат администрация раҳбари лавозимида ишлаган.

2014-йилнинг февралида депутат бўлган вақтда № 3-миллий госпиталнинг неврология бўлимининг раҳбари, шифокор Жамал Тургунбаевни калтаклаганликда айбланган.

Мурашев шифокор билан муштлашиб кетганини тан олган. Мурашевнинг сўзларига кўра, келишмовчилик унинг жонлантириш бўлимига тушган ва кома ҳолатида ётган яқинини «нотўғри даволаши» сабабли юзага келган.

У воқеа вақтида маст ҳолатда эканлигини инкор қилган, сабаби «динга ишонаман ва спиртли  ичимликларни ичмайман» деган ва бемор аёл ўлиб қолса, шифокорга ёмон бўлишини айтиб қўрқитганини ҳам тан олмаган.

2015-йили Мурашев сиёсий рақибини, «Онугуу-Прогресс» партиясидан чиққан депутат Кабилжан Кимсанбаевни Жалолобод вилоятидаги Сакалди қишлоғида партиянинг штабида калтаклаган деб айбланган.

Бироқ Ноокен РИИБи Мурашевнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқ деб хулоса чиқариб, жиноий иш қўзғашдан бош тортган.

Жамшитбек Калилов, транспорт министри:

2008-йилнинг июнь ойидан бошлаб 2016-йилгача Қирғизистоннинг Транспорт ва коммуникация министрлиги қошидаги «Кыргызжолтрансдолбоор» лойиҳалаш- текшириш институтининг директори лавозимини эгаллаган. Бу вақтгача 2005-йилдан 2008-йилгача Бишкек-Ўш автойўли давлат дирекциясининг бош директори бўлиб ишлаган.

3

2001-йилдан бошлаб 2005-йилгача бирлашган Қирғиз-турк «Суусамыр-Интер» ишхонасининг бош директор ўринбосари хизматида бўлган.

2005-йили июндан октябргача «Аэродромстрой» АКнинг бошқарма раиси бўлган.

У шу билан бирга халқаро транспорт академиясининг фаол аъзоси, Россиянинг хавфсизлик, мудофа ва ҳуқуқ тартиби академиясининг академиги.

Уран Ахмедов, юстиция министри:

Ахмедов Юстиция министрлигининг энг ёш етакчиси бўлади — ҳозир 36 ёшда. Ҳозир у Япониянинг Токио шаҳридаги сиёсий текширувлар миллий институтида докторлик диссертациясини ёқлаш устида иш олиб бормоқда. 2012-йилнинг февралидан бошлаб 2016-йилгача президент аппаратининг ҳуқуқий таъминлаш бўлимининг эксперти бўлган.

4

2011-йилдан 2012-йтлгача у ҳукумат аппаратининг ҳуқуқий таъминлаш бўлимининг суд органлари билан ўзаро ҳаракатланиш секторининг раҳбари бўлиб ишлаган.

Меҳнат фаолиятини 2001-йили жисмоний тарбияни, спортни ва олимпиада ҳаракатини қўллаш бўйича жамоат жамғармасининг директори бўлишдан бошлаган.

Ахмедовнинг номзодлиги кўрсатилганда парламент депутатлари,  «Республика — Ата-Журт» фракциясининг аъзоси Алтинай Ўмурбекова ва «Бир Бол» фракциясининг аъзоси Чолпон Жакупова ннорозилигини айтишган.

Уларнинг фикрига кўра, ҳозирда ишлаётган министр Жилдиз Мамбеталиева ўз вазифасини бажариб келган. Улар министрлик лавозимига министрнинг ўринбосари ҳам бўлмаган оддий эксперт тайинланаётганидан аччиқланишган.

Улан Исраилов, ички ишлар министри:

Исраилов давлат кузатув хизматида ишлаган ва президент Алмазбек Атамбаевнинг хос соқчиси бўлгани билан маълум.

5

2013-йили у Свердлов районининг ички ишлар бўлимини бошқарган. Кейин ИИМнинг яширин бошқармасининг раҳбари лавозимига кўтарилган.

2016-йилнинг март ойида Улан Исраилов Қирғизистонннинг миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитасининг (МХДҚ) порахўрликка қарши хизматининг директори бўлиб, МХДҚ раисининг биринчи ўринбосари бўлиб тайинланган.

Гулмира Кудайбердиева, фан ва маориф министри:

2015-йилнинг 5-ноябридан бошлаб ижтимоий масалалар бўйича вице-премьер-министр бўлиб ишлаган.

6

Унгача 2012-йилнинг 2-апрелидан бошлаб Қирғизистон президентининг аппаратида ижтимоий сиёсат бўлимига раҳбарлик қилган.

2012-йилнинг 12-мартидан 4-апрелигача Қирғизистон президенти қошидаги Билим бериш, илм ва маданият ишлари бўйича комиссиясининг масъул котиби бўлган.

2010-йилдан 2012-йилгача президент аппаратининг билим бериш ва маданият бўлимининг эксперти бўлиб ишлаган.

1994-йилдан 2000-йилгача билим бериш тармоғида меҳнат қилиб, ундан сўнг парламент аппаратида беш йил ишлаган.

Таалайгул Исакунова, меҳнат ва ижтимоий ривожлантириш министри:

«Кыргызстан» фракциясидан сайланган Қирғизистон Республикасининг VI чақирилишдаги Жогорку Кенешининг депутати.  Парламентга депутат бўлиб сайланиб келгунга қадар 2014-йилнинг 19-ноябридан бошлаб 2015-йилнинг 4-октябригача ҚРнинг Суд кенгашининг аъзоси бўлган. Шунингдек, «Демократик жараёнларни текшириш маркази» жамоат жамғармасининг директори бўлиб ишлаган.

7

Исакунованинг меҳнат фаолияти 2002-йилнинг март ойидан бошлаб 2005-йилнинг ноябригача президентнинг администрациясида ишлаган.

Турли йилларда бир қанча нодавлат ва халқаро ташкилотларнинг лойиҳаларида эксперт ва етакчи бўлиб, бундан ташқари юқори билим бериш тизимида ўқитувчи бўлиб ишлаган, мактабгача маориф тармоғида янги услублар киритиш билан шуғулланган.

Кадрларнинг алмашиши етакчиларини президент тайинлайдиган маҳкамаларга ҳам таъсир қилди.

Қирғизистоннинг мудофа ишлари бўйича давлат комитети

ҳукумат хизматдан кетгунга қадар маҳкамага раҳбарлик қилган Марат Кенжисариев Қирғизистоннинг мудофа ишлари бўйича давлат комитетининг раиси вазифасини бажаришдан бўшатилди. Уни хизматдан бўшатиш тўғричидаги фармонга президент 8-ноябрда имзо қўйган. Кенжисариевнинг ўрнига ҳозирча ҳеч ким тайинланмади.

Кенжисариев мудофа ишлари бўйича давлат комитетининг раиси лавозимига 2015-йилнинг 5-ноябрида келган эди.

Бундан аввал 2014-йилнинг апрелидан бошлаб қуролли кучлар бош штабининг раҳбар ўринбосари бўлиб ишлаган. Унгача мудофа министрининг ўринбосари бўлган.

Кенжисариевнинг номи чегара хизматининг омборларидаги қурол сотилган воқеа сабабли айбланиб юрган. «Заноза» нашрининг маълумотига кўра, Кенжисариевнинг ҳайдовчиси 2016-йилнинг октябрининг бошида қурол-яроқни ноқонуний сотгани учун қўлга олинган.

Қурол сотгани учун Кенжисариевнинг ўз ҳайдовчиси қўлга олингани тўғрисидаги маълумотни Қуролли кучлар бош штабининг полковниги Майрамбек Мусиев инкор қилди. Унинг сўзларига кўра, қўлга олинган киши қуролли кучлар бош штабининг ҳарбий қисмининг ҳайдовчиси бўлган.

Давлат чегара хизмати

Абдикарим Алимбаев Қирғизистоннинг давлат чегара хизматининг раислигидан бўшатилди. Унинг ўрнига аввал миллий гвардияга раҳбарлик қилган Мирбек Касимкулов тайинланди.

Чегара хизматининг раиси бўлиб 2016-йили май ойида тайинланди. Бу вақтгача 2014-йилдан 2016-йилгача давлат чегара хизматининг раиси ўринбосари қатори хизмат қилган.

Қурол сотилган воқеада Қирғизистоннинг чегара хизматининг раҳбари Абдикерим Алимбаевнинг номи ҳам айтилган. Октябрда чегара хизматининг прапорщиги Чегара хизматининг ҳарбий қисмидаги омбордан Калашников автоматларини ўғирлаган деган гумон билан қўлга олинган.

«Заноза» маълумот агентлиги давлат чегара хизматининг омборларидан қурол ўғирлагани учун 26 офицер ва прапорщик ишдан четлатилганини куч тизимларидаги матбуот манбааларига таянган ҳолда 12-октябрда хабар қилган.

Алимбаев Қирғизистон қуролли кучоарининг бош штабининг раҳбари Райимберди Дуйшенбиевдан «лавозимига умуман тўғри келмайди»  деган хизмат жазосини олган.

Миллий гвардия

Мирбек Имаев Қирғизистон миллий гвардиясининг раҳбари вазифасини бажарувчи бўлиб тайинланиб, ҳозир чегара ҳизматининг раҳбари бўлиб қолган Мирбек Касимкуловнинг ўрнини эгаллади.

Имаев 2014-йилдан буён Қирғизистон миллий гвардияси раҳбарининг биринчи ўринбосари, бош штабнинг раҳбари.

2011-йилнинг 16-мартидан бошлаб, 2013-йилнинг 24-июлмгача Имаев Қирғизистон мудофаа министрлиги қошидаги миллий гвардиясининг командачиси бўлган.

Муаллиф: Александра Титова