Трамп АҚШдаги президент сайловида ғалабага эришди

565

Республика партиясининг номзоди Дональд Трамп Демократик партиядаги Хиллари Клинтонга қарши курашнинг натижасида АҚШнинг янги президенти бўлиб сайланди. 

Дональд Трамп 276 — 218 Хиллари Клинтон

(270 ва ундан юқори олган ғолиб бўлади)

map_45-out-of-50

Ҳозиги вақтдаги энг асосийлари:

  • Дональд Трамп АҚШнинг 45-президенти бўлиб сайланди.
  • Унинг ғалабаси аросат деб ҳисобланган Флорида, Шимолий Каролина, Пенсильвания ва Огайо штатларида унинг ғолиб бўлгани аниқлангандан кейин яққол кўриниб қолди.
  • Овозларни ҳисоблашда Трампнинг ғалабасини кўрсатган сўнги штат Висконсин бўлди.
  • Трампнинг президент бўлиб қолишидан хавфсираб турган америкалик демократлар (балким қайсидир республикачилар) жуда фаоллик билан Канадага кетиш бўйича маълумот излашганидан Канаданинг иммиграция хизматининг сайти бузилган.

Овозлар тўлиқ саналиб битгунча Трамп сайловчиларнинг керакли 270 овозига эга бўлди. Унга ўзгарувчан штатлар бўлиб ҳисобланган Флоридадаги, Шимолий Каролинадаги, Огайодаги ва Пенсильваниядаги ғалабаси ёрдам берди.

Ўзгарувчан штататлар деб қайси номзод енгиши номаълум штатларни айтишади. Масалан, тезда 29 овоз берган Флоридада сайловчилар учун муросасиз кураш бўлди.

Трампнинг ғалабасини унинг Демократик партиясидаги рақиби Хиллари Клинтон тан олди — бу тўғрисида бевосита эфирда CNN хабар қилиб, ундан сўнг Трамп ҳам ўз тарафдорларининг олдида нутқ сўзлаётиб айтди.

Трампнинг ўз ғалабасидан кейинги сўзи ўлка ичида бирикишга ва иттифоққа ундаган чақириқлар ва бошқа ўлкалар билан ҳамкорлик қилиш зарурлиги тўғрисидаги сўзларни жамлаган эди.

«Мен жаҳон ҳамжамиятига биз Американинг манфаатини барча нарсадан устун қўйишимизни, бироқ барчасига холис бўлишимизни айтгим келади. Барча одамларга ва халқларга. Биз душман эмас, компромисс излаймиз. Келишмовчилик эмас, ҳамкорлик излаймиз», — деди у.

Трампнинг ғалабаси эълон қилиниши билан Россиянинг президенти Владимир Путин унга табрик мактубини юбориб, унда «рус-америка муносабатларини инқироздан чиқариш бўйича бирга иш олиб боришдан умидворлигини» билдирди.

«Россиянинг президенти шу билан бирга, Москва билан Вашингтон ўртасидаги тенг ҳуқуқлилик, ўзаро ҳурмат ва бир-бирининг позициясини реал ёдда сақлаш принципларига асосланган диолог қуриш бизни ўлкаларнинг ва жаҳон жамоатчилигининг манфаатига тўғри келишига ишонч билдирди», — деб хабар қилди Путиннинг матбуот хизмати.

Бироқ ўлка ичида сайловнинг натижаларини барча билмаган — Калифорния штатидаги Оклендда Трампга қарши норозилик бошланди. Демонстрантлар автомашиналарни ёқиб, Трамп уларнинг президенти эмас эканлиги тўғрисида қийқириб айтишмоқда.