Порошенкога Қирғизистондан сохта Атамбаев қўнғироқ қилган

601

Қирғизистон ташқи ишлар министрининг вазифасини бажарувчи Эрлан Абдилдаев Украина президенти Петр Порошенкога Атамбаевни тақлид қилган номаълум киши Қирғизистондан қўнғироқ қилгани хабар қилинди. Аввалига Порошенкони телефон орқали "чув туширилиши"ни россиялик пранкер Лексусдан гумон қилишганди.

Украина президенти Петр Порошенкога Қирғизистондан номаълум киши президент Алмазбек Атамбаев номидан қўғироқ қилган. Бу тўғрисида ташқи ишлар министри вазифасини бажарувчи Эрлан Абдилдаев 9 ноябрда  депутатларнинг «Порошенкони масхаралаш» бўйича саволларига жавоб бераётиб билдирди.

Абдилдаев Украина ва Қирғизистоннинг махсус хизматлари “чув тушурган” кишини излаётганини айтди.

«Биринчидан, Алмазбек Атамбаев билан Украина президентининг ўртасида ҳеч қандай телефон орқали сўзлашув бўлган эмас. Иккинчидан, қўнғироқ қилганлар бу томондан алоқага чиққан ва улар телефон рақамини билишган. Ҳозир бизнинг ва украиналик махсус хизматлар мазкур масалани текширишмоқда. Мен яқинда ўзимнинг украиналик касбдошим билан сўзлашдим, бу масала ҳал қилинди», — деди у.

Ноябрь ойининг бошида украиналик ОАВлар Украина президентининг расмий сайтига иқтибос қилиб, икки ўлканинг президентлари орасида телефон орқали сўзлашув бўлганини хабар қилишган.

«Петр Порошенко ва Алмазбек Атамбаев Россия украин товарларини транзитига чеклов қўйганлиги сабабли Украина маҳсулотларини Қирғизистонга етказишга боғлиқ масалаларни ҳал қилиш йўлларини, шунингдек, юк ташишнинг бошқа йўлларини муҳокама қилишди», — деб ёзилган эди Украина президентининг сайтида.

14959060_1333062540061962_1686229560_o-1

Бироқ Қирғизистон президентининг аппарати маълумотни инкор қилгандан сўнг телефон сўзлашуви тўғрисида баёнот олиб қўйилган.

Қирғизистон президенти аппарати раҳбарининг ўринбосари Сапар Исаков Атамбаев Украинанинг президенти Петр Порошенкога телефон қилмаганини билдирган эди.

Исаков шунингдек, «Украина давлат раҳбарини кимдир “чув тушурган шекилли” деб таҳмин қилинган.

Қирғизистон ТИМи 3-ноябрда Украина ТИМининг етакчиси Павел Климкиннинг ташаббуси билан икки ўлканинг ташқи ишлар министрлари телефон орқали сўзлашишганини билдирди.

Улар «икки давлат раҳбарлирининг телефон орқали сўзлашуви тўғрисидаги ёлғон маълумотни» муҳокама қилишган.

«Томонлар воқеанинг барча сабабалирини аниқлаш бўйича ишни давом эттиришга келишишди. Шу билан масала ҳал қилинди», — деб айтилади билдирувда.

Украина ТИМининг раҳбари Климкин воқеани «провокация» деб атади.

«Қирғизистонлик касбдошим билан сўзлашдим. Кимдир бизнинг БМТдаги Қрим бўйича резолюциямизни тўхтатгиси келяпти шекилли. Бу провакацияни текширишга келишдик», — деб ёзади у Твиттердаги саҳифасида.

Украинанинг  Strana.ua нашри Порошенкони авваллари украин преиздентини масхаралаб юрган россиялик пранкер Лексус ҳазил қилган деб тахмин қилинмоқда.

Бироқ буни Лексуснинг ўзи инкор қилган.

Муаллиф: Александра Титова