Видео: Хазонларни ёқиш мавсуми нимаси билан хавфли

957

Ноябрда кечга яқин Катта Чуй каналидан ўтиб кетаётиб «оқшом зонага» тушиб қолди. Автомашиналарнинг фаралари ёритолмаган қуюқ тутун, либосга бир неча дақиқада сингиб қолган тутуннинг кучли ҳиди — қайғу тўғрисида фильмнинг кўринишини ёдга солади. Шуларнинг барча турар-жойларнинг ёнида, хазонрезгилик мавсуми тугамагунча давом этаверади.

Материалнинг асл нусхаси Ливень сайтида эълон қилинган. Муаллифи: Виталий Белошапкин, Kloop.kgнинг журналистика мактабининг битирувчиси.

Ливень Kloop.kg билан бирга дрондан Бишкекнинг хусусий секторидаги хазонларнинг ёқиш жараёнини тасвирга олди:

Бу иш кўпимизга зарарсиз ва одатий ҳол бўлиб кўринади: куз фаслида хусусий секторда яшаганлар ерга тўкилган баргларни йиғиб ёқишаётган бўлади. Бундай қабул қилиш — кузда шанбалик ўтказиш кенг тарқалган совет иттифоқи замонининг шиори, улар доимо хазонларни ва чиқиндиларни йиғиб ёқиш билан тугатишган. Бироқ бир неча йил аввал экологлар бу одат билан курашиб, хазонларни ёқиш атроф-муҳитга ва одамларнинг соғлигига зарар етказишини исботлай бошлади.

Қирғизистонлик эколог-фаол Дмитрий Ветошкин 2015-йилнинг ноябрида чириндитлапрнинг зарарини тушунтирган «Хазонлар ёқилганда заҳарли нафас оламиз» номли китобча чиқарган.

«Тутаётган япроқлар — ис газининг булоғи, у нафас олиш органлари тизимини қичитиб, организмни ҳолсизлантиради, бошни оғритади. Барглар билан ўтга тушган чиқинди заҳарли газлар билан бирикади, улар аллергик реакцияни пайдо қилиб, иммун таъсир қилади, доимо қайталанаверса, ўсмага туртки бўлиши мумкин», — деб ёзилади китобда.

Экологлар ёқилган хазонлар чиқиндиларини енгил саноат чиқиндиларига нисбатан ҳақиқатни бўртирмадилар. Бир тонна қуруқ барг ёқилганда ҳавога 30 килограмм зарарли чиқинди ажралиб чиқади. Уларнинг таркибида инсон учун энг заҳарли моддалардан бири— диоксинлар бор.

Ўсимликларни ёққанда уларга сепилган пестицидлар ажралиб чиқиши мумкин, шу билан бирга ҳавога чанг, ис, азот, канцерогенларнинг айрим турлари аралашади — уларнинг барчаси ўпкага ва қизилўнгачга зарар келтириб, буйрак билан жигар фаолиятига таъсир қилиб, иммунитетни сустлаштиради.

Заҳарли моддаларнинг рўйҳатида кислороди йўқ зиғир баргларида пайдо бўлувчи бензапирен ҳам бор. У ўсимта касалликларига сабаб бўлиши мумкин. Хазон тутуни ўсмани пайдо қилган моддаларни тамаки тутунига нисбатан 350 марта кўп чиқаради.

Хазон ёқиш унинг масштабини кўрмагунча катта зарар олиб келадиган масаладай кўринмайди.

Хазонларни ёқиш яна нимаси билан хавфли:

  •   қуруқ баргларда уларнинг чида қишлаган фойдали қурт-қумурсқалар бирга ёниб кетади;
  •   ўсимликлар уруғлари ва илдизларини йўқ қилиб, дарахтларнинг пастки қисмига ва уларнинг илдизларининг юқори қисмига зарар келтиради;
  •   хазонларни йўқ қилиш тупроқнинг музлашини 2-4 марта кучайтиради;
  • кул — ўта ночор ўғит. Компост чуқурида чириган барглар ўғит қатори фойдали;
  •   тупроқ эрозия бўлиб, хосилли қисми шамолда учиб кетади.

Қирғизистонда хазонларни ёққанлар учун қандай жазо қаралган?

Хазонларни ёққанлар 2000 сомдан 10 000 сомгача жарима тўлайди. Баргларни ёқмаслик учун санитар-экология инспекция назорат қилади. Мазкур хизмат хазонларни ёқаётганларни кўрган кишилар қўнғироқ қилиши учун махсус телефон рақамини очган.

Муаллиф: Виталий Белошапкин