ШИИБ чех ходимларига милиция ходимлари хужум қилган-қилмаганини аниқламоқда

590

Бишкекнинг Бош ички ишлар бошқармаси ходимлари ўзларини милиция ходимлари қатори таништирган одамлар томонидан чех тадбиркорларининг тўналиши тўғрисидаги маълумотни текшира бошлади.

ШИИБнинг матбуот хизмати раҳбари Олжобай Казакбаев Kloop.kgга жабрланганлардан ҳозирча ариза тушмаганини, шу сабабли милиция воқеа тўғрисидаги хабарни ўзи текшираётганини айтди.

«Ҳозирча текширув мазкур воқеа гувоҳи бўлганлигини айтган "Демилге" фондининг етакчиси Бақтигул Усманованинг билдирувидан кейин ОАВдаги материаллар асосида бошланди», — деди у.

Усманова бир неча номаълум одам ўзларини милиция ходими қатори таништириб, цех ходимларини тўнаб кетишганини 7-ноябрь куни кечда билдирган.

«Азаттык» радиосига Усманованинг айтиб беришига кўра, тадбиркорлар сувенир олгани «Берекет-Гранд» бозорига кириб-чиқиб келишаётганда бир неча киши ҳужум қилган.

«Мени кўзим олдида нотаниш беш киши уларнинг қўлини қайириб ҳужжатларини талаб қилишди. Мен улардан ҳужжатларини кўрсатишни талаб қилдим, уч нафари кўрсатди, бироқ тўлиқ ўқитмади ва ёзиб олишга имкон бермади. Милиционер эканлигини, ҳужжат талаб қилишга ҳаққи бор эканлигини айтишди. Мен киришганимдан сўнг уларни қўйиб юборишди», — деди у.

Усманованинг сўзларига кўра, ҳужумдан кейин чех тадбиркорлари пулларининг ҳаммаси йўқолганини сезишган.

Бу йил ўзини милиция ходимлари қатори таништирган кишилар чет элликларни тўнаб кетган ҳолатлар бу вақтгача ҳам бўлган —  2016-йилнинг июлида Иссиқ-кўлга кетаётган россиялик сайёҳларни собиқ милиция ходимлари тўнаб кетишган.

Кўп ўтмай милиция ходимлари россиялик сайёҳларнинг 1000 долларини тортиб олган ўзларини собиқ касбдошларини қўлга олишган. ИИМ қўлга олиш вақтида уларнинг ёнида ўғирланган пул бўлмаганини хабар қилган. Воқеа ОАВда ва ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган - қирғизистонликлар сайёҳлар учун пул йиғишга киришиб, премьер-министр Сооронбай Жээнбеков ички ишлар министри Кашкар Жунушалиевга бу воқеани текшириб, ўлка фуқароларини ва меҳмонларини хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишларни кучайтиришни топширган.

Муаллиф: Александра Титова