Транспорт министри Замирбек Айдаров Бишкек — Қора-Болта йўлини таъмирлаш бўйича тендерга «Чайна Рейлвэй» компаниясининг фойдасини кўзлаб аралашган деб хулосалайди МХДҚнинг Коррупцияга қарши хизматининг (ККК) текширувини «Тазабек» нашри.
«Тазабек» нашрининг ёзишича, миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитасининг Коррупцияга қарши курашиш хизматининг (МХДҚ КҚХ) хулосаси бугун ҳуқуқ тартиби ва жиноятчиликка қарши кураш қўмитасининг йиғинида айтилди.
Текширув натижаси бўйича, Айдаров Бишкек — Қора-Болта трассасини таъмирлаш бўйича тендер комиссиясининг ишига «Чайна Рейлвей» компаниясининг манфаатига учун аралашган. Махсус хизматларнинг ёзишича, бунинг барини хизмат лавозимини суистеъмол қилиш ва ошкора фойдаланиш қатори баҳоласа бўлади.
«Аниқроқ айтганда, тендер комиссиясининг аъзолари ва ишга жалб қилинган мутахассислар тендер комиссиясининг ишига Айдаров "Чайна Рейлвей" компаниясининг фойдаси учун аралашишга ҳаракат қилганини тасдиқлади. Тендер комиссиясининг раҳбари Абдисатаровни алмаштириш факти ҳам, [Айдаровнинг] “Чайна Рейлвей” билан тендер комиссияга маслаҳатлашмасдан хабарлашгани ҳам буни исботлаб турибди», — деб айтилади МХДҚ КҚХ хулосасида.
Бироқ Айдаровга қарши иш қўзғаладими йўқми ҳозирча номаълум. Махсус хизматлар ҳукумат аъзоси қилган жиноятлари билан прокуратура шуғулланиши керак эканлигини, шу сабабли ишнинг материаллари назорат органига юборилганини ёзишмоқда.
МХДҚнинг матбуот хизмати расмий сўров бўлмагунча саволларга жавоб бера олмаслигини Kloop.kgга билдирди.
Бишкек — Қора-Болта йўлини таъмирлаш бўйича тендер 2015-йилнинг 15-декабрида эълон қилинган. Унга 16 компания иштирок этмоқчи бўлиб, уларнинг ичидан тўққизтаси сўнги босқичга ўтган.
Ғолиб деб “Чайна Роад” компанияси эълон қилинган. Бироқ ундан кейин парламентга тендер комиссиясининг аъзолари мурожаат қилиб, министр тендерни уюштиришга аралашганини билдиришган.
Уларнинг сўзларига кўра, Айдаров Осиё ривожлантириш банкига (ОРБ) хат билан мурожаат қилган. Шундан сўнг ОРБ мазкур йўлни таъмирлашга 100 миллион доллар ажратиб бериб, комиссияга «Чайна Рейлвей» компаниясини танлаб олиш борасида маслаҳат берган.
Банкнинг Қирғизистондаги вакили Кэндис Макдейган бундай қарор учун асос бўлган сабаблардан бири — транспорт министрининг хати бўлганини айтди.
МХДҚ КҚХ ёзган «Чайна Рейлвэй» йўлни 70,3 миллион долларга таъмирлаб беришни таклиф қилган. Таъмирланиши керак бўлган йўлнинг узунлиги 52 чақиримни ташкил қилади.
Бу тендерни МХДҚ КҚХ тендер комиссияси аъзоларининг мурожаатидан кейин текширила бошлаган.
Ҳукуматнинг янги таркибига кўра, Айдаров янги министрлар кабинетида бўлмайди. Унинг ўрнига олдин “Кыргыздортранспроект” давлат лойиҳалаш институтининг директори бўлиб ишлаб келган Жамшидбек Калилов тайинланди.
Айдаровнинг ўзи эса «Чайна Роад» компаниясининг автомашинасини ишнинг манфаати йўлида фойдаланганини журналистлар билгандан сўнг жамият назарига тушган.
Муаллиф: Эльдияр Арикбаев