Милиция номидан чет ўлкалик фуқарони қўрқитган кишини ИИМ текширмоқда

598

Бишкекнинг яшовчиси ИИМнинг экстремизмга қарши 10-бўлимининг ходимлари чет ўлкалик фуқарони қўрқитганлиги тўғрисида арзланди. Милиция у киши ҳақиқатдан ҳам ҳуқуқ тартибот органларида ишлаш-ишламаслигини текширмоқда.

«Фэйсбук» фойдаланувчиси Rustam Isa ўзини ИИМнинг экстремизмга қарши 10-бўлимининг ходими қатори таништирган киши томонидан чет ўлкалик фуқаро таъқиб қилинганини ёзган. Далил қатори муаллиф «тезкор ходимнинг» фотосуратини ва у кетган автомашина рақамини ёзган.

Бу ёзув ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига салбий таъсир кўрсатиб, ИИМнинг эътиборини тортди. Ҳозир милиция фотосуратдаги киши ҳақиқатдан ҳам ҳуқуқ тартибот органлирда ишлаш ёки ишламаслигини текширмоқда.

«Агар унинг милицияда ишлаши ҳақиқат бўлса, унда ёзилган нарсалар қанчалик ҳақиқатга тўғри келишини текширамиз», — деди ИИМнинг матбуот хизмати ходими Эрнис Осмонбаев.

Осмонбаев қонунни бузган ёки ўзини «нотўғри» олиб юрган милиция ходимига хайфсан эълон қилишдан тортиб, хизматини пастлатишгача тартиб жазоси кутаётганини айтди. Агар кимдир ўзини милиция ходими қатори кўрсатиб, «ИИМнинг нуфузига зиён келтирса», унга қарши жиноий иш қўзғалиши мумкин.

Ёзув 5-ноябрда эълон қилинган — унда фойдаланувчи 3-ноябрда соат 15да чет эллик Beko компаниясининг идорасига ўзини ҳуқуқни тартибот органининг ходими қатори таништирган «ёлланган киши» кириб борганини ёзган.

«Тўсатдан офисда ўтирганларнинг бирортаси танимаган, 30 ёшдаги йигит эшик қоқмай, огоҳлантирмай кириб келди. Кўриниши жуда  совуқ ва даҳшатли. Ҳаммамизга бир назар солиб, менинг чет ўлкалик дўстимнинг ҳужжатини кўрсатишини илтимос қилди», — деб ёзади Rustam.

Муаллиф кириб келган киши милиция ходимининг гувоҳномасини кўрсатганини ёзади.

«Мен ИИМнинг 10-бўлимининг ходимиман, деб жуда катта фахр билан жавоб берди у. Менда тезкор маълумот бор, мен сизни ИИМга олиб кетгани келдим — деб менинг чет ўлкалик дўстимни кўрсатди», — деб ёзади у.

Фойдаланувчининг сўзларига кўра, «тезкор ходим» ўзини жуда ғазабланган қилиб кўрсатган, чет ўлкаликнинг паспортини олиб, у билан бирга офисдан чиқиб, ИИМга боришни талаб қилган. У «тезкор гуруҳ» чақираман деб қўрқитиб, бироқ жабрланганлар милицияга қўнғироқ қила бошлаганда кетиб қолган.

«Биз ўзимиз 102га қўнғироқ қилиб, милиция келишини талаб қила бошладик. Бироқ у шу бўйича қайтиб келмади. Бу ерда «концерт тугаганини» тушуниб, ИИМнинг 10-бўлимининг ходими BMWга ўтириб кетиб қолди», — деб ёзади Rustam Isa.

Муаллиф: Айдай Иргебаева

Сурат: Rustam Isa