Бишкек: МХДҚнинг сапёрлари аҳоли истиқомат қилувчи райондан шубҳали қурилмани олиб чиқишди

613

Шубҳали нарса тўғрисида 5-ноябрда Ахунбаев ва Токтоналиев кўчаларининг кесилишидаги уйларнинг яшовчилари хабар беришган. У ер тўсилиб, уйларнинг яшовчилари эвакуация қилинди. Шубҳали буюмларни МХДҚнинг сапёрлари олиб кетишгандан кейин бу ерда яшаганлар уйларига қайтиб келишди.   

Янги қурилаётган уйнинг тепасида шубҳали буюм тўғрисида милицияга маҳаллий яшовчилар хабар беришган.

Воқеа бўлган жойга Бишкек ШИИБнинг ва Октябрь райони РИИБнинг ҳарбий ҳодимлари етиб келишди. Бу ер қуршовга олиниб, яшовчилар эвакуация қилинди.

Бишкек ШИИБнинг раҳбари Самат Курманкуловнинг сўзларига бу ердан противогазнинг нафас олув уч қисми топилди. Улар МХДҚнинг сапёрларига ўтказиб берилди. Аҳоли истиқомат қилувчи жойдан узоқроққа олиб кетилди.

ШИИБининг матбуот хизмати ходими Олжобай Қазақбаев Kloop.kgга воқеа бўлган жойдан тўсиқлар олиниб, яшовчилар уйларига қайтишганини айтди.

«Бизнинг ходимлар воқеа бўлган жойга боришди, инструкция бўйича иш қилишди, портлаш бўлмаган. Бироқ бу қандай буюмлар эканлигини ва бошқалар бўйича биз ҳозирча изоҳ беролмаймиз», — деди у.

Бомба тўғрисидаги маълумот сабабли 31-октябрда «Манас» ҳаво майдонининг иши тўхтатилиб, унинг барча ходимлари ва йўловчилари эвакуация қилинган. Билдирув ёлғон бўлиб чиқиб, бу тўғрисида хабар берган киши маст ҳолатда қўнғироқ қилгани аниқланди. Телефон қилган киши СИЗОга қамалиб, энди террористик акт тўғрисида ёлғон маълумот бергани учун у беш мингдан 30 минг сомгачач жарима тўлаб, ёки ахлоқ тузатиш ишларига жўнатилиб ёки уч йилгача озодликдан махрум қилиниши мумкин.

Бир ой аввал 20-сентябрда, Бишкекнинг шимолий-ғарбида жойлашган кишилар шубҳали қора пакетлар тўғрисида хабар беришган. Унда Ганди кўчасининг ва Биринчи май кўчасининг кесилишида ҳақиқатдан ҳам портловчи мослама топилиб, зарарсизлантирилган.

Муаллиф: Айдай Иргебаева