Q&A: Қирғизистонда чет ўлкаликлар нима учун ва қандай рўйхатга туриши керак?

699

 

Қиғизистонда 4-ноябрдан тартиб «Ташқи миграция тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгартиришлар кучга кирди. Энди чет ўлкаликлар келгандан кейин беш кун ичида рўйҳатдан ўтиши керак. Олдин чет ўлкаликлар Қирғизистон ҳудудида 30 кун рўйҳатдан ўтмай юра олишар эди.

Нима бўлди?

Ташқи миграция тўғрисидаги қонуннинг янги редакцияси 4-ноябрдан бошлаб ишга кирди. Унда ўзгаришлар жуда кўп, бироқ асосийси — Қирғизистонга келган чет ўлкаликларнинг рўйҳатдан ўтиш муддати 30 кундан беш кунгача қичқартирилиши.

Бунинг аҳамияти нимада?

Бу Қирғизистоннинг туристлик даромадига салбий таъсир қилиши мумкин, сабаби ўзгартиришлар муҳожирларни эмас, сайёҳларни, альпинистларни ва Иссиқ-кўлда дам олаётган чет ўлкаликларни ҳам рўйҳатдан ўтишга мажбур қилади.

Агарда авваллари ҚИрғизистонда дам олганлар 30 кун давомида Қирғизистон бюрократларидан узоқ юра олса, ҳозир кўпчилиги учун бланк тўлдириш мажбурий бўлиб қолди.

Энди нима қилиш керак?

Агарда сиз ҚИрғизистонга беш кундан ортиқ муддатга келишни хоҳлаган чет ўлкалик бўлсангиз, унда рўйҳатдан ўтишга тўғри келади.

Чет ўлкаликларнинг барчаси рўйҳатдан ўтиши керакми?

Албатта, бироқ айрим ўлкаларнинг фуқаролари учун муддат узоқроқ — масалан, Қирғизистонга келган россияликлар учун икки ўлка ўртасидаги шартнома сабабли рўйҳатдан ўтиш тучун 30 кун берилади.

Қандай қилиб рўйҳатдан ўтиш керак?

Келишилар билан рўйҳатдан ўтиш жараёни бўлмайди. Сиз аҳолини рўйҳатдан ўтказиш департаментининг бўлимларига бориб, шу қоидалар бўйича ўша ердан ўтишингиз керак бўлади.

Қандай ҳужжатлар керак:

Рўйҳатдан ўтиш тўғрисида илтимоснома;

паспорт;

давлат божи тўлангани тўғрисида маълумотнома.

Рўйҳатдан ўтиш тўғрисидаги илтимоснома департамент бўлимида тўлдирилади, давлат божини ҳам ўша ерда тўласангиз бўлади. Ёнингизда паспортгина бўлиши керак. Давлат рўйҳатга олиш хизматининг (ДРХ) вакили сўзларига кўра, бланкда факт бўича яшаган ери тўғрисидаги жойни тўлдириш керак бўлади.

Бу бўлимларни қандай топса бўлади?

Маҳаллий тилни билмаган кишиларга қийин. ҚИрғизимтондаги британ элчилиги халқни рўйҳатга олиш департаменти бўлимларининг манзиллари тизмасини эълон қилди. Барча бўлимлар соат 18гача ишлайди, дам олиш кунлари — шанба ва якшанба.

Чет ўлкаликни меҳмонхона ёки турфирма рўйҳатдан ўтказа оладими?

Айрим меҳмонхоналар ва турфирмалар чет эллик фуқароларни рўйҳатга олиш бўйича хизмат кўрсатишади, бироқ унинг нарҳи бир неча марта қиммат — 500 сомдан 1000 сомгача бўлади.

Рўйхатдан ўтмаса нима бўлади?

Агар беш кун ичида рўйхатдан ўтмаса, 10 минг сом жарима тўлашга тўғри келади.

Муаллиф Александра Титова 

Сурат: The Winglet