«Демократ» партиясини маҳаллий сайловларда иштирок этиш учун рўйҳатдан ўтказишмаяпти

733

Жамият фаоли Тимур Ташқул билдиришича, «Демократ» сиёсий партиясининг Бишкек шаҳар кенгашига саловда иштирок этиш учун сабабини тушунтирмасдан рўйҳатдан ўтказишдан бош тортишган. Марказий сайлов комиссиясидан айтишларича, партия рўйҳатдан ўтиш жараёнини бузган.

Тимур Ташқул ўзининг «Фэйсбук» саҳифасида ёзишича, «Демократ» сиёисй партиясининг сайловга рўйҳатдан ўтиш илтимосини Бишкек ҳудудий сайлов комиссияси (ҲСК) икки марта инкор қилган.

«Биз 2016-йилнинг 1-ноябрида Бишкек ҲСКнинг қароридан норози бўлиб, марказий сайлов комиссиясига мурожаат қилдик. Бироқ ҳозирги кунгача масала МСК томонидан қаралмади. Биз МСКнинг қарорини кутяпмиз, қонуний қарор қабул қилинади деб умид қилмоқдамиз. Биз ишнинг охиригача боришга тайёрмиз. Агарда керак бўлса, партиянинг рўйҳатдан ўтишини судда талаб қиламиз», — деган у.

Бишкек ҲСКсининг вакили ТИК Кайрат Маматовнинг Kloop.kgга билдиришича, «Демократ» партиясининг вакиллари ҳужжатларни топшириш жараёнини бузган — улар ариза бериш муддатини ҳисобга олмаган ва партиянинг мухтор вакилини кўрсатган эмас.

«Рўйҳатдан ўтиш учун барча ҳужжатларни мухтор вакил топширади, уларнинг мухтор вакили эса ҳужжатни топшириш вақтида рўйҳатда кўрсатилмаган эди. ҲСКси қошидаги ошчи гуруҳ уларни рўйҳатдан ўтказишдан бош тортган», — деди у.

МСКнинг матбуот маркази ходимлари Айболот Айдосовнинг Kloop.kgга билдиришича, «Демократ» партиясининг аризаси мана шу рўйҳатдан ўтиш жараёни бузилгани сабабли қабул қилинган эмас.

«У ерда қоида бузарлик бор, […] улар ҳужжатларни топшириш бўйича бир оз масъулиятни ҳис қилишмаган. Мухтор вакилларни рўйҳатга олишни биз 30-октябрда тунги соат 12гача олиб борганмиз. Улар ҳозир даъво билан мурожаат қилишган, ишчи гуруҳ улар топширган ҳужжатларни кўриб чиқмоқда», — деди у.

Бишкек ҲСКсининг раиси Маматовнинг сўзларига кўра, агар МСК руҳсат берса, партиянинг ҳужжатлари қабул қилинади.

«Демократ» партияси шаҳар кенгаши сайловида иштирок этиш учун «Тўсиқларсиз ҳаёт учун", «Асман Ала-Тоо» ва "Қирғиз либерал-демократ партияси" билан бирлашган.

Партиянинг «Фэйсбук»даги саҳифасида кўрсатилишича, у 2016-йилнинг февраль ойининг охирида тузилган. Партиянинг бош миссияси — билимли ва қобилиятлиларни давлат хизматига жалб қилган демократия асосидаги давлатни қуриш. Шунингдек, улар миллатни тузиш, хусусий мулкка тегинмаслик ва қонун билан инсон ҳуқуқларининг устиворлигини тузишни асосий қадриятлар деб билишади.

Муаллиф: Александра Титова