Табиб Зайналиев: «Беморнинг кўкрагини кесаётганимда унинг яқинлари ёнимда бўлган эди»

860

Табиб Ашим Зайналиевга қарши ноқонуний даволаш бўйича жиноий иш қўзғалди. Олдин унинг клиникасида анестезияси йўқ аёлнинг кўкрак безини кесилгандан сўнг у аёл вафот этган. Клиника ёпилиши керак бўлган, бироқ қонуннинг бажарилишига табибнинг беморлари йўл қўйишмаган.

http://

«Унинг ўзи илтимос қилган»

Бемор аёлнинг ўлими бўйича жиноят иши унинг яқинлари аризани қайтариб олгандан кейин тўхтатилган. Энди аёлнинг ўлими тўғрисидаги иш бу вақтгача бқўзғалган ноқонуний даволаш тўғрисидаги ишга қўшилади.

Зайналиевнинг сўзларига кўра, бемор аёлнинг ўзи ва унинг яқинлари шундай даволашни илтимос қилишган.

«Унинг кўкраги ўзининг олдинги ҳажмидан 20 марта катталашиб кетиб, чириб кетаётган бўлган. Операция қила олмай турганимда, жарроҳлик бўлими йўқ эканлигини, мутахассис эмаслигимни, ускуналарим йўқлигини айтдим. Бўлмайди дедим», — дейди Зайналиев.

Табиб бемор аёл ва унинг оиласи унинг кўкрак безини олиб ташлашимни илтимос қилиб туриб олишгандан кейин операция рози бўлганини айтади.

«Мен Оллоҳнинг розилиги учун ишладим, мен буни фойдаси йўқ деб қочиб кетишим керакмиди? Ёки мени қамашади деб қўрқишим керакмиди? Мен жарроҳликни амалини қилдим. Дарров кесмадим. Тўрт босқичда, секин-секин кесдим. Барчаси муваффваиқятли бўлди. Охирида унинг қон босими тушиб кетди. Қон ҳам оқмади. У камқонликдан ўлмади», — деб айтиб берди у операция жараёнини.

Зайналиев анестезиясиз операция қилганидан тонмоқда. Унинг сўзларига кўра, бемор аёлнинг эс-ҳуши жойида бўлган ва наркози йўқ операцияга маъқул бўлмас эди. Бундан ташқари унда ўсма катталашиб кетган бўлган, уни даволашга ўзидан бошқа ҳеч ким рози бўлмас эди.

«Ташхисни томирни ушлаб қўяди»

Зайналиевнинг қўл остида ўсманинг сўнги стадияси билан оғриган онкологик беморлар ҳам даволанишади. Улардан расмий тиббиёт бош тортиб, улар одатдан ташқари тиббиётга мурожаат қилишган.

Миллий онкологик марказнинг химия-нур терапия бўлимининг етакчиси Турусбек Абдилдаев ўсимтанинг дастлабки стадиясини даволаса бўлишини, бироқ онкологик касалликларнинг кўпи касални ўтказиб юбориб, шифокорларга жуда кеч мурожаат қилишини айтади. Касалликнинг тўртинчи стадиясида улар уйларига юборилади.

«Касалликни аниқлаш учун [тиббиётда] бир оз вақт талаб қилинади. Ўшанда сабрсизлар табибларга мурожат қилишади. Зайналиев эса "томирини ушлаб" дардни аниқлар экан», — деди Абдилдаев.

«Лицензия сўраб мурожаат қилмаган»

Ашим Зайналиевга қарши жиноий иши ноқонуний даволаш бўйича қўзғалган, бемор аёлнинг ўлими бўйича иш унга қўшилган. Зайналиевнинг тиббий билими ҳам, шифокорлик ишига лицензияси ҳам йўқ.

Соғлиқни сақлаш министрлигининг тиббий ва фармацевтик хизматларни лицензиялаш бўлимининг раҳбари Бурул Арзиқулова Kloop.kgга Зайналиев идорага лицензия олиш учун мурожаат қилмаганини билдирди.

«[Лицензия олиш учун] асосий ҳужжатлардан бири тиббий билим тўғрисида диплом бўлиб ҳисобланади. Табибларда бундай диплом йўқ», — деди у.

Бишкек ШИИБнинг ходими Памирбек Асанов милиция бу клиниканни мажбурий ёполмаслигини айтди.

«Бу клиникани ёпишдан олдин бу ердаги беморларни қаергадир жойлаштириш керак. Сабаби [агарда] эртага беморларнинг бирига бирор нима бўлса, Худо сақлсин ўлиб қолса, унда яна шу ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига ва  соғлиқни сақлаш министрлигининг ходимларига салбий муомала қилишади», — деди у.

Юрист Эдил Эралиевнинг сўзларига кўра, клииниканинг бор эканлигининг ўзи ноқонуний кўриниш.

«Терговчининг ўрнида бўлсам мен табибга нисбатан ҳимоя чорасини танлаб олган бўлардим. Сабаби ноқонуний даволаш фактида ҳам бу кишининг қўлида бошқа одам ўлган факт ҳам бор. Шунинг асосида у бундай жиноятларнинг янгисини қилмаслик учун ҳимоя чорасини танлаб олиши керак. Балки у тергов вақтида эркинликда юриб, яна кимларнидир операция қилиб, у ҳам ўлиб қолсачи?», — дейди юрист.

Зайналиевнинг клиникаси ишини давом эттириб, янги беморларга эга бўлмоқда — у тергов тугамагунча ёпилмайдиган бўлди. «Ноқонуний даволаш» учун аввал очилган жиноий ишига қарамасдан, олдин клиниканни ёпишни имкони бўлмаган, сабаби у ердаги беморлар давлат касалхоналарига ўтишдан бош тортишган. Табибнинг тиббий билими ва билими ва шифокорлик қилишга руҳсат берувчи лицензияси йўқ, бироқ онкологик касалларни ўсимликларнинг ва махсус усулларнинг ёрдами билан даволаганини айтмоқда.

Муаллиф: Элмурат Асан