Тожикистан: Президентни ҳақорат қилганлар беш йилга қамалиши мумкин

719

Тожикистон президенти Эмомали Рахмон давлат раҳбарини ҳақорат қилганлар беш йилгача озодликдан маҳрум қилиниши бўйича ҳукуматнинг қарорини имзолади.

Қарорга кўра, Тожикистоннинг жиноят кодексига ўзгартиришлар киритилади. Энди президентни ҳақорат қилганларни беш йилгача қамаш мумкин. Олдин бунинг учун жарима ёки ахлоқ тузиатиш ишларига бир йилгача жалб қилиш жазоси қаралган эди.

Ўлкад президентининг имкониятлари барқарор равишда кўпайди. Тожик парламентининг қуйи палатасининг депутатлари 26-октябрда «Миллат лидери бўйича» қонун лойиҳасига ўзгартиришлар киритишни бир овоздан қўллашган.

Ўзгартиришларга кўра, президентлик лавозимидан кетгандан сўнг Рахмон Тожикистон халқига мурожаат қилиш ҳуқуқи билан ўлканинг хавфсизлигига боғлиқ тадбирларга ва йиғинларга иштирок этиш ҳуқуқини сақлаб қолади.

Шунингдек, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий инқироз бўлган вақтда маслаҳат ва таклиф киритиш ҳуқуқига эга ва уни ҳал қилишда ёрдам кўрсата олади.

Ўлкада махсус миллат лидери жамғармаси тузилиб, Лидернинг ордени билан миллат лидерининг мукофоти асосланади.

«Бундан кейинги республика миқёсидаги тантана ва байрам тадбирларида ҳукумат билан парламентнинг йиғинларида замонавий алоқа ва техник ускуналар билан жиҳозланган Миллат лидери учун махсус ер ажратилади», — дейилади Тожикистон парламентининг расмий сайтидаги баёнотда.

Бундан ташқари, қонунда кўрсатилган ҳозирги президент Эмомали Рахмонга «Мустақил Тожикистон асосчиси» ва «Тинчлик ва бирдамлаик асосчиси» мақомлари ёзилади.

Би-би-сининг маълумотига кўра, тожик депутатлари «қутқарувчининг тарихий миссиясини ва халқ олдида буюк меҳнатни бажаргани учун» Рахмон миллат лидери бўлишга лойиқ деб билдирган.

Бундан ташқари «Миллат лидери тўғрисида»ги қонун лойиҳасида ёзилишча, Рахмон умрбод парламент аъзоси бўлиб қолади.

Ўлканинг ички ва ташқи сиёсати бўйича барча давлат ва жамият масалалари Раҳмон иштирокида муҳокама қилинади.

Раҳмон даҳлсизлик ҳуқуқига эга, у давлат раҳбари лавозимида турган вақтда қилган ҳаракатлари учун жавобгарликка тортилмайди.

Бундан ташқари у умрбод давлатни таъминлаш ва бошқа алоқа манбааларидан Тожикистон ҳудудида бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Тожикистон яшовчилари 2016-йилнинг май ойида президент Эмомали Рахмоннинг умрбод ўз лавозимида қолишига боғлиқ ўзгартиришларга ижобий фикр билдиришган, унинг катта ўғли Рустам Эмомали 2020-йилдаги сайловда ўз номзодини қўя олади.

64 ёшдаги Эмомали Рахмоннинг президентлик карьераси республика Олий кенгашининг XVI сессиясидан бошланган. Унда 1992-йилнинг 19-ноябрида Хўжанд шаҳрида уни Тожикистон Олий кенгашининг раиси қилиб сайлашган. Икки йилдан кейин у ўлканинг президенти бўлиб, бу хизматни 25 йилдан буён бажариб келади.

Муаллиф: Александра Титова