«Порошенко билан кимлардир ҳазиллашган бўлиши мумкин». Атамбаев администрацияси Украина президенти билан сўзлашувлар бўлганини инкор қилди

724

Қирғизистоннинг президент аппарати Алмазбек Атамбаев Украина давлат раҳбари Петр Порошенко билан телефон орқали сўзлашгани тўғрисидаги маълумотни инкор қилди. украиналик ОАВлар Порошенкони пранкер  Лексус ҳазил қилиши мумкин эканлигини тахмин қилишди.

Қирғизистон президент аппаратининг раҳбар ўринбосари Сапар Исаков Украина президенти сайтида эълон қилинган Атамбаев билан Порошенконинг сўзлашуви тўғрисидаги маълумотни инкор қилди. Маълумот 3-ноябрь куни олиб қўйилган.

14959060_1333062540061962_1686229560_o-1

«Петр Порошенко ва Алмазбек Атамбаев Россия Украин товарларининг транзитига чеклов қўйганлиги сабабли украин маҳсулотини Қирғизистонга етказишга боғлиқ масалаларни ҳал қилиш йўлларини, шунингдек, юк ташишнинг бршқа йўналишларини муҳокама қилишди», — деб айтилади Украина президентининг сайтида.

Исаков Порошенкони кимдир ҳазил қилган деб тахмин қилмоқда.

Украина матбуоти Strana.ua бу вақтгача Украина президентини танқид қилиб келаётган екатеринбурглик пранкер Лексус Порошенкога ҳазиллашган бўлиши керак деб тахмин қилинмоқда.

Журналистларнинг тахмини Лексус — Алексей Столяров — ўзининг «Фейсбук»даги саҳифасида Қирғизистонга қизиқанлигига асосланган.

Порошенкога қўнғироқ қилиб, Қирғизистон президентининг ролини ўйнаганини пранкернинг ўзи рад олди.

2016-йилнинг баҳорида Столяров Порошенко номидан украиналик учувчи Надежда Савченконинг адвокати Марк Фейгинга мактуб ёзган. Бунинг учун Украинада пранкерга қарши иш қўзғалган — Украинанинг жиноят кодекси қалбаки муҳрларни ва ҳужжатлар ясаганларга жарима солиш ва олти ойдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазолайди.

Муаллиф: Айдай Иргебаева