Бектур Искендер: Кўнгил қолдирган йил

739

Бу “Клооп”нинг асосчиларидан бири Бектур Искендернинг  колонкаси, бу ерда унинг шахсий фикри ёритилади.

Таҳминан шу йилнинг августигача мен Қирғизистон келажаги борасида умидли эдим. Бизнинг давлатда ҳаммаси қандай яхши эканлиги ҳақида менинг болаларча севинган уч матнимни топиш қийин эмас.

Бири 2015 йилдаги парламент сайлови ҳақида эди. Мен сайлов нисбатан адолатли

Бектур Искендер
Бектур Искендер

ўтганидан севинган эдим. Бизда парламентда олти партия бўлса, президентники 30 фоизга етмаган овоз олди. Бунинг бари скандинавларча, жуда ажойиб кўринган.

Иккинчи матним президент Алмазбек Атамбаевнинг қизи бўлса ҳам қўққисдан жуда яхши инсон бўлиб чиққан Алия Шагиева ҳақида эди. Давлатнинг илк икки президентининг болалари аҳмоқгина бўлган, бунда эса кутилмаганда ҳеч нарсага кўз солмаган рассом қиз пайдо бўлди.

Учинчи матним жамоат каналида эфирда бесоқолбозлар билан лесбиянкаларнинг ҳуқуқлари муҳокама қилингани ҳақида эди. Муҳокама саводсизларча ўтгани рост ва фойдасидан кўра зарари кўп бўлди, лекин бу мен учун катта прогрессдек сезилган эди.

Мен Қирғизистоннинг бу муваффақиятлари ҳақида қаерда бўлмасин айтиб юрдим — охирги йиллари эса мен қаерларда бўлмадим дейсиз. (Донецкнинг ёнидаги майдон чизиғидан Ванкувердвги ТЕД сахнасига қадар).

***

Лекин 2016 йилнинг августида бари ўзгара бошлади — асосий бурилиш Атамбаев Конституцияни алмаштириш бўйича режаларини мустаҳкамлаган куни бўлган бўлса керак.

Ўша иш қилинаётган вазиятнинг ўзи шубҳали эди  — ҳукуматга ёқмаган журналисларни имкон қадар узоқроқ ушлаш учун Иссиқкўлда кўчма матбуот йиғини ўтказилган. .

“Клоопчилар” у ерга бориб ўзлари аккредитациядан ўтишди, Атамбаев эса улар билан баҳсга киришди.

Ўшанда у “Клооп”дан конституция реформаси ҳақида Данияр Айтманнинг колонкасини ўқигач “бўқ” устини босиб олгандай бўлганини айтиб қўйиб, бу сўзи халққа ёйилиб кетган.

https://www.youtube.com/watch?v=weoL-8rUU2A

Президент ўшанда “гўнг” ҳақида айтса, мен ўша вақтдан бошлаб бутун ўлка баҳайбат “гўнг” устига қулаяпти деб ўйладим.

Мен чет давлатларда фахр билан айтиб юрган Қирғизистоннинг барча муваффаяитлари қуруқ қийқириқ бўлиб чиқди.

***

Сиёсатда ҳеч қандай кўп партиялилик бўлгани йўқ, ташқи кўриниши бор холос. Ҳукумат истаган вақтида парламент кўпчилигига эга бўлади ва хоҳлаган қонунни қабул қилади. Конституцияни алмаштириш бўйича ҳолат шуни кўрсатди.

Кўпчиликни умидлантирган ёш Жанар Акаевлар, Дастан Бекешевлар ва Элвира Сурабалдиевалар бўлгани шунчаки шуҳратпарст ва популистгина бўлиб чиқишди. “Мен партиянинг бош йўланишини қўллайман” деб ёзди бир гал менга “Твиттер”дан ҚСДПнинг депутати Элвира Сурабалдиева, иккаламиз конституция реформаси бўйича баҳслашаётган вақтда.

 

Парламентнинг ёш депутатлари ўлкани ижобий жиҳатдан ислоҳ қилувчи кучга эмас, балки комсомол парторгларига ўхшаяпти. Улардан ҳеч нарса кутмаса ҳам бўлади.

ЛГБТни қўшганда инсон ҳуқуқларини муҳокама қилишнинг хулосаси ҳам тушунарсиз бўлиб қолди — КТРКдан кўрсатув чиқди ҳисоб, лекин ундан кейин телеканалнинг етакчилиги огоҳлантириш олиб, “Клооп”нинг бош муҳаррири Элдияр Арикбаев нимагадир Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетига чақирилди.

Сўз юритилган нарсалардан ташқари, МХДК мухолифатга, ҳуқуқ ҳимоячиларга ва журналистларга тазйиқ кўрсата бошлади шекилли.

Парламентнинг депутатлар ахолини  Толойкан Исмаилованинг кулгиси каби йўқ ердан чиқарилган масалалар билан чалғита бошлашди.

Бизнинг энг инсонпарвар судимиз эса сиёсий маҳкум Азимжон Асқаровни озодилкка чиқаришдан бош тортмоқда.

Қирғизистон ҳақида хорижликларга айтиб берадиган хеч нарса ҳам қолмагандек.

***

Бироқ айтиб берадиган бир нарса бор. Мен чириган ҳукуматга қарамай давлат қандай ажойиблигича қолаверганини, аввалги чақирилишдаги парламент қилган биргина яхши нарса — дунёдаги 44 давлатнинг фуқаролари учун визаларни олиб ташлагани бўлганини айтавердим.

Мен Қирғизистонга чақирадиганларни таклиф қилиб юрганман, чақиравераман. Мен бизнинг милиция қароқчиликни ҳамда қийноқларни яхши билишини огоҳлантириб, бироқ давлат бари бир келиб кетишга арзишини айтаман.

1

Мен йўлларда баъзан асфальт йўқ бўлиб, кўпинча қоронғу бўлишини, жамоатчилик транспорти ёввойи формада эканини, ўрта синф тунаб кетадиган ерлар деярлик йўқ эканидан огоҳлантираман, лекин шунга қарамай Қирғизистонга хавас қилса бўлади ва унга келиб кетиш керак.

Бундан ташқари бизга Европадан учиб келиш жуда арзон бўлиб қолди (мен ўзим яқиндагиа икки тарафини қўшганда 300 долларга чипта олдим) яна  — албатта! — агарда сиз Евроиттифоқдан, АҚШдан, Канададан ёки Австралиядан келаётган бўлсангиз, сизга визанинг кераги йўқ. Қирғизистонга келининглар, чегара назоратидан ўтингларда ўлка рохатини кўраверинглар.

Охирги икки йилда ўлкада сайёҳлар бир оз кўпайди, уларбиланбирга меҳмонхоналарни ҳамда тоғларни пиёда айланиб чиқувчи туризмнинг бутун бир инфратизими ўсиб чиқди. Бизнинг иқтисод учун сайёҳларни жалб қилишдан ортиғи йўқ.

***

Туристларнигина эмас. Қирғизистонда бари ёмонлаша бошлаганда мен ёшларни ўқитиш орқали давлат учун қўлимдан келганини қилаяпман деб ўзимни овутаман.

Мен уларни журналистикагина эмас, оғзидагини олдирмасликка ва хукуматдан талаб қилишга ўргатаяпман ҳам, бу бўлса қайси касбда бўлмасин жуда аҳамиятли сифатлар.

Билим бериш — ўлкага сарфланувчи энг яхши сармоя. Агарда давлат буни тушинмаса, биз усиз ҳам сармоя қила оламиз.

2

Айнан шунинг учун биз, масалан, Сан-Францискодан чиққан, аввал “Гугл”да ишлаб кетган дастурчи Скотти Алленни “Клооп”га чақириб келдик. Сентябрда у “Клооп”нинг идорасида маҳаллий ўспиримларни микросхемаларни кавшарлашга ҳамда дастурлашга ўргатиш учун Қирғизистонга келди.

Ўлкамда қандай даҳшатли нарсалар бўлаётганига қарамай, ўзимнинг озгина билимимни бўлишиб ёки бу ёққа ўз ишининг энг яхши мутахассисларини олиб келиш — давлатим учун қила оладиган нарсаларнинг энг яъшиси.

Скотти ҳеч қандай виза олишга мухтож бўлмагани катта ёрдам берди. У самолётга ўтириб, Бишкекка келиб, маҳаллий болаларни ўргатишга қабул қилди.

Энди мана, охирги умид узулиб бормоқда — Ташқи ишлар минстрлиги 4 ноябрдан бошлаб Қирғизистонга келган ҳар қайси чет эллик фуқаро яшаган ерида беш кун ичида рўйхатдан ўтиши мжбурий экани эълон қилинди.

Мен учун бу танаси ўқдан илма тешик бўлган одамга “контрольный”  отиш билан баробар. Қирғизистонда бу йил кўнгил қолдиргани етмаганидек, ҳукумат ярадорларни турқи совуқ, таназзулга тортувчи тадбир билан бир йўла ўлдирадиган бўлди.

Хорижликларни рўйхатдан ўтказиш — бусиз ҳам тўпиққача ботиб кетган коррупция учун янги баҳона.

Бу маҳаллий кичик бизнеснинг пулини тортиб олиш, чунки бу қарор ортидан сайёҳлар аввалгидан ҳам озаяди.

Шунингдек, давлатнинг манфаатига тупуриб ҳам қўймаганини яна бир марта кўрсатган бизни ҳукуматнинг ёғли қўлиға тегадиган пулнинг янги оқими.

Мен бари бир қиладиганимни қилавераман — Қирғизистоннинг ёшларини ўқитишга ҳамда маданиятга барча кучимни сарфлайвераман. Ҳукуматнинг ҳеч қайси харакати мени қондира олмайди. Мен қарғиш теккан 2016 йили қабул қилинган аҳмақона қонунларни ҳамда қарорларни бекор қилувчи авлод ўттиз йилдан кейин бўлса ҳам ўсиб етилиши учун қўлимдан келганини қиламан.

Тўғри, уларни энди Скотти Аллен “Скайп” орқали ўргатса керак.

P.S. Бу мақолага бош сурат қатори Иссиқкўл вилоятининг Томчи қишлоғидаги халқаро аэропортининг мен тасвирга олган суратдан фойдаланилмоқда. У ривожланишда давом этар эди, лекин ҳукумат уни вайрон бўлиб, йўқолиши учун қўлидан келганини қилмоқда.