Бишкекда 100 йил ичида энг иссиқ ноябрь бўлмоқда

788

Қирғизгидромет билдирганидек, 2 ноябрда Бишкекда ҳаво температураси Цельсий бўйича 28,5 даража бўлган. Метеорологларнинг айтишича, бу 100 йил ичидаги ноябрь ойларининг иссиқликда рекорди бўлиб қолди.

Метео таҳминлар бўлимининг етакчи мутахассиси Юлия Алькина Kloop.kgга 2 ноябрда температура рекорди қўйилиб, Цельсий бўйича 28,5 градусга етганини айтди.

Алькинанинг айтишича, метеорологлар Бишкекдаги температурага 1898 йилдан бери кўз ташлаб келишади, шунча муддат бўйи ноябрнинг бошида бу қадар юқори кўрсатгич бўлмаган.

“Ойнинг абсолют аҳамияти ўз меъёридан ошди. Охирги йили 27,9 градус 2009 йили кузатилган. Бизда жами бўлиб 1898 йилдан буёғининг маълумотлари бор. Демак ўшанда бу юз йилдан ошиқ вақтдан бери ноябрь учун рекорд бўлиб ҳисобланади”, — деди у.

Алькинанинг ноябрда Бишкекда ҳаво 28 градусдан ортиқ исишига кўзи етмайди. Унинг айтишича, 6 ноябргача Бишкекда совуқ тушади, бироқ ундан кейин темпуратура 15 даражагача кўтарилади.

“Об-ҳаво ва иқлим” маълумотига кўра, Бишкекда ноябрнинг биринчи икки кунида рекорд даражадаги иссиқ температура — 26,3 ҳамда 28,5 градус иссиқлик — рўйхатга олинган.

Ноябрдаги ҳавонинг ўртача температураси одатта Цельсий бўйича 10 градусдан 15 градусгача бўлади.

Февралда АҚШнинг Ҳавода сузиш ва фазо ҳудудини ўрганиш бўйича миллий бошқармаси (NASA)  2016 йилнинг январи бутун дунё бўйича кузатилган тарихдан бери ўз вақтидаги энг илиқ ой бўлганини билдирган.

Шунингдек, 2016 йилнинг январида қатори билан тўртинчи йўли дунёда температура Цельсий бўйича бир градусдан ортиқ кўтарилган, бу хавфли аломат бўлиб ҳисобланади.

Муаллиф: Эльдос Казибеков

Сурат: flickr, coniferconifer