Болаларнинг церебрал фалаж касали билан касалланган боланинг яқинларига бир неча кун аввал ўғирланиб кетган Дива лақабли хаски наслидаги ит қайтариб берилди.
Ит 3 ноябрда эълон бўйича топилди. Оиланинг дўсти Александр Павлухин Kloop.kgга билдиришига кўра, уларга номаълум киши қўнғироқ қилиб, хаскини қўйга алмаштиришни истаган икки йигитдан олганини айтган.
“Бу йигитнинг айтишича, кечаси унга икки йигит ит олиб келиб қўйга алмаштирмоқчи бўлган. Итни унга қолдириб кетишган, лекин у пулни бермай, етакчисига итни кўрсатиб кўришни таклиф қилган”, — деди Павлухин.
Унинг айтишича, ит яширин ўтказиб берилган — учрашув Бишкекдан олис ерда, Катта Чуй каналининг отида бўлган. Павлухин у кишини мукофот пулига жуда қизиқтирганини таъкидлади.
“Биз келдик, суюнчи пулини қолдирдик, у ўғрилар билан алоқадор бўлган ёки бўлмаганини биладиган одамлар ўша ерда қолди. Милицияга билдирдик, энди улар текшириши керак”, — дейди Павлухин.
Боланинг онаси Ксения ўғли ҳозир жуда ҳурсанд эканини айтди.
“Бола итини қайта келганидан бахтиёр. Ит дарров келиб ялаб-юлқай бошлади, болани таниди”, — деди у.
Онасининг айтишича, хаски “шок ҳолатда”.
Ит 31 октябрда Военно-Антоновка қишлоғидаги “Азамат” автомобил бозорининг ёнида ўғирланган. Итни қидиришга кўнгиллилар ва маҳаллий милиция жалб қилинган.
Бола ити ўғирлаб кетилгандан кейин жуда қийналган — онасининг айтишича, у кўп вақтгача ўзига кела олмай, ётиб қолган.
Муаллиф: Анна Капушенко
Сурат: Irina El-Sultan