Мухолифатчилар «сиёсий тутқунларни» озод қилишни талаб қилишди

717

Ҳукуматни куч билан босиб олиш ҳаракати бўйича айбланиб, март ойида қамалган «Халқ парламенти» ҳаракатидаги мухолифатчиларнинг яқинлари ва тарафдорлари миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитасининг (МХДҚ) бинонинг олдида митингга чиқишди. Улар «барча сиёсий тутқунларни» озод қилишни талаб қилишди.

МХДҚнинг олдига 3-ноябрда 30дан ортиқ киши норозилик намойишига чиқди. Митингдагилар «сиёсий тутқунларни» озод қилиш ва Қирғизистонда «сиёсий қувғинликни тўхтатиш»ни талаб қилишди.

2016-йилнинг мартида «Халқ парламенти» мухолифат ҳаракати аъзоларининг телефон орқали сўзлашган сўзлари эълон қилингандан сўнг «ҳукуматни куч билан босиб олиш ёки куч билан ҳукуматни ушлаб туриш» деган модда бўйича МХДҚ тўққиз мухолифатчига қарши жиноий иш қўзғаган. Бу жиноят 12 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Бу иш бўйича Қубаничбек Қадиров, Бектур Асанов, Эрнест Қарибеков, Дастан Сариғулов, Бекболот Талгарбеков, Тўрўбай Колубаев, Марат Султанов, Александр Гусев ва Тойгонбек Қалматов судланишмоқда. Суд йиғини ёпиқ турда ўтади.

Митингни уюштирган мухолифатчи Адил Турдукулов Kloop.kgга акция МХДҚнинг ёнида ўтаётганини, сабаби қамалганларнинг барчаси ўша ерда эканини айтди.

«Уларни жуда оғир модда — ҳукуматни қулатиш ҳаракати билан айблашмоқда. […] Ҳақиқатдан ҳам уларнинг ҳаракатида бундай мақсад бўлган эмас, ҳукуматга қарши танқид, сўз бўлган. Уларнинг барчаси мана шу ҳақда айтишган, буларни уларни шунинг учун қамашди», — деди у.

Айбланувчиларнинг яқинлари ва мухолифатчилар қамалганларнинг «Қирғизистонда сиёсий қувғинликка йўл йўқ», «Очиқ судни талаб қиламиз» ёки «Халқ депутатларига эркинлик» деган ёзувлари бор расмларни ушлаб туришди.

Ўтаётган митингни 10дан ортиқ милиция ходимлари назорат қилишган.

Эксперт ва митингнинг иштирокчилари Зулфия Марат Kloop.kgга инқилоблардан кейин ҳукуматга келган кишилар «аждарга айланиб кетишганини» айтди.

«Мен сиз учун жуда уяламан, Атамбаев, мен сиз учун жуда уяламан, Сариев, Текебаев, мен сиз учун жуда уяламан, Роза Отунбаева, сизлар учун, эшитяпсизларми? Ҳозир бўлаётган нарсаларга, одамлар бошқача ўйлагани учун ёпиқ суд жараёнлари бўлаётгани учун сизлар айбдорсизлар. Бошқача ўйлаган одамлар қувғин қилинмоқда, биз сизлар билан эса, яқинда бир одам сўз эркинлигига ва ўз фикрларига эга бўлиш эркинлигига хаққи бор демаганмидик, энди эса сизлар уларни жазоламоқдасизлар. Мен уларни озод қилиш керак деб ҳисоблайман, улар айбдор эмас! Бу МХДҚ учун масхара, шу ҳукуматнинг барчаси учун масхара», — деди у митингда.

Норозилик намойишининг бошқа иштирокчиси Сапарбек Аргинбаев қўлга олинганлар қийноқларга дучор бўлаётганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, уларнинг яқинлари очиқ суд йиғини ўтказишни талаб қилишган, бироқ уларнинг талаби бажарилмаган, шу сабабли улар ҳозир «барча сиёсий тутқунларни озод қилишни» кўзлашади.

«Улар етарли далиллари йўқ бўлганлиги сабабли судни ёпиқ ўтказишди. Биз барча сиёсий тутқунларни озод қилишни талаб қиламиз» — деди у.

Бишкек суди қарори билан 1-ноябрдан 10-ноябргача шаҳарда қандай умумий акция бўлмасин ўтказиш таъқиқлангани тўғрисида ШИИБнинг ходимларидан бирининг билдируви сабабли митингни тўхтатишга тўғри келди.

«Биз ҳеч қандай маълумотнома олган эмасмиз, митингларни ўтказишни таъқиқлаш тўғрисидаги ҳужжатнинг асл нусхасини ҳозиргина кўрдик. Милиция ходимлари "Келинглар, қонунни бузмайлик" деди. Бизни қўрқитишмади, бироқ кетишимизни илтимос қилишди. Мен касбдошларимдан сўраб кўрдим, улар кетишга рози бўлишди, сабаби биз барчасини айтиб битдик», — деди Зулфия Марат норозилик намойишидан қайтаркан.

Аргинбаевнинг сўзларига кўра, таъқиқларга ҳам қарамасдан яқинлари ва фаоллар акцияларни давом эттириб, «барча сиёсий тутқунларни» озод қилишни талаб қилаверишмоқчи.

Қўлга олинганларнинг тарафдорлари очиқ судни талаб қилиб, бу вақтгача Бишкекнинг Биринчи май район суди олдида норозилик намойишини ўтказишган. Буни қўлга олинганларнинг адвокатлари ҳам талаб қилишган, бироқ суд уларнинг талабини инкор қилган.

Мухолифатчилар ёзилган овозни аниқлигин таниб, эълон қилинган материаллар «монтаж ва сохта» деб билдиришган. Бироқ МХДҚ ёзиб олинган овоз ҳақиқий эканлигини тасдиқлади.

Президент Алмазбек Атамбаев 14-майда Оналар куни муносабати билан нутқ сўзлаётиб «Халқ парламент»нинг аъзолари тўғрисида улар «ўлкадаги вазиятни барқарорлигини бузиб, қандай йўл билан бўлса ҳам ҳукуматга етгиси келаётганини» айтган.

«[…] Умумий халқ сайлаган давлат раҳбари қатори, Қирғизистоннинг президенти қатори мен тўғридан тўғри айтмоқчиман: “Бўлди! Безор бўлдик!” Бундан кейин ўлкадаги вазиятни бузиш ҳаракатларининг барчаси таъқиқланади», — деб мурожаат қилган эди Атамбаев «Халқ парламенти» мухолифат ҳаракатининг аъзоларига.

Муаллиф: Александра Титова