Милиция “14 ёшдаги қизни зўрлаш” бўйича ишни тўхтатди

1375

Жабрланган қиз ҳамда унинг яқинлари зўрлаганларга нисабатан даъво шикоятидан бош тортиб, иш тўхтатилди, деб билдирди Ўш вилоят ИИБи.

Ўш вилоятининг ИИБнинг матбуот хизматининг етакчиси Женишбек Аширбаев Kloop.kgга айтишича, аввалига иш ижтимоий ҳимоя ходимлариинг аризаси бўйича қўзғалган — улар 14 ёшдаги қизни бирлари гуруҳ бўлиб зўрлаб, қиз зўрловчиларнинг биридан туққанини хабар қилишган эди.

Унинг айтишича, милиция балоғатга етмаган қизни зўрлаш ва номусига тегиш факти бўйича жиноят ишини қўзғаган, лекин жабрланган тараф аризасини қайтариб олиб, иш тўхтатилган.

“Биз жиноят ишини қўзғадик, Россиядан гумондорларни олиб келдик, биз ишни район судига ўтказганда, у нимагадир уларни жавобгарликдан қутқариб юборди. […] Милиция барини қонун талабига кўра бажарди”, — деди у.

Аширбаев у қиз туққач балки зўрлаганларнинг бирига турмушга чиққанини, улар никоҳланганини, лекин ЗАГСда рўйхатдан ўтмаганини қўшимча қилди. Ҳозир болани 14 ёшдаги қизнинг қариндошлари тарбияламоқда, қизнинг ўзи бошқа қишлоққа кўчиб кетган.

ИИБнинг матбуот хизмати  еткчисининг айтишича, ўлкада балоғатга етмаган қизларни турмушга бериш ҳолатлари кўп.

“Қизларни 16 ёки 17 ёшида эрга берган ота-оналар кўп, бу модда бўйича ҳам иш қўзғаймиз. Халқ дипломатияси, аҳолининг менталитети бу ишларни охирига чиқаришга бизга йўл бермайди” , — деди у.

“Прецедент” компаниясининг юристи Эдил Эралиев балоғатга етмаган қизни йўлдан уриш бўйича модда бўйича жабрланганлар ўз даъвосини қайтиб олгани ҳолда тўхтатилмаслиги кераклигини айтди.

Муаллиф: Анна Капушенко